ВИТРУМ КАРДИО ОМЕГА 3 rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Омега-3 кўп тўйинмаган ёғ кислоталарининг этил эфирлари       1000 мг шу жумладан  уларнинг таркибига қуйидагилар киради: Эйкозапентаен кислотаси (ЕРА)                                                     300 мг Докозагексаен кислотаси (ДҲА)                                                     200 мг Алфа-токоферол (Е витамини)                                                      2,00 мг. Капсула қобиғининг таркиби: желатин – 261,7 мг, глицерол – 117,8 мг, тозаланган сув – 235,5 мг.

Препаратнинг савдо номи:

ВИТРУМ КАРДИО ОМЕГА-3

Фармакалогик гуруҳи:

гиполипидемик восита.

Дори шакли:

капсулалар

Тиниқ, оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган овал шаклли юмшоқ капсулалар. Капсула ичидагиси – тиниқ, ёғсимон, ўзига хос ҳидли, оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган суюқлик.

гиполипидемик восита.

C10AX06

дислипидемияни (липид алмашинувни бузилиши) олдини олиш;липидлар алмашинувининг бузилишларини мажмуавий даволаш, шу жумладан парҳез, статинларни ўз ичига олувчи.

Катталарга ичга сув билан бирга қабул қилиш тавсия этилади: олдини олиш мақсадида – суткада 1 капсуладан овқатдан кейин 30 минут ўтгач;даволаш учун – 1 капсуладан суткада 2-3 марта, овқатдан кейин 30 минут ўтгач Даволаш курси камида 3 ой. Такрорий курслар шифокор маслаҳати бўйича.

Аллергик реакциялар. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: гастроэзофагал рефлюкс ёки балиқ ҳиди ёки мазаси билан кекириш, кўнгил айниши, қусиш, диарея. Катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида сурункали панкреатитнинг зўрайиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, сурункали холецистит ва панкреатитни зўрайиши, гепатобилиар тизим касалликларини зўрайиши, ўт-сафро тош касаллиги, геморрагик синдромни ўз ичига олувчи патологик ҳолатлар. 18 ёшгача бўлган болалар.

Перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилиш қон кетиши вақтини ошишига ёрдам беради. Варфарин билан бир вақтда қабул қилиш геморрагик асоратларнинг ривожланишига олиб келмайди (лекин мажмуавий қабул қилишда ёки препарат билан даволаш курси тўхтатилганидан кейин протромбин вақтини назорат қилиш керак). “ВИТРУМ® КАРДИО ОМЕГА-3” препаратини қабул қилиш вақтида Е витаминини сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Тавсия қилинган суткалик дозани оширманг. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилиш тавсия қилинади. Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар Маълумотлар йўқ. Препарат болалар ол00000олмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

10-300С ҳароратда, қуруқ жойда.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: эпигастрал соҳасида оғриқлар, диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея). Даволаш: симптоматик, препарат бекор қилиш.

Рецепциз

Капсулалар. 60 капсуладан худди ўша материалдан бўлган буралувчи қопқоқли ва фолга ҳимояловчи клапанли ва полиетилен ҳимоя тасмали полиетилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади, флакон полиетилен плёнка билан ўралади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.