Витрум беби rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: Бетакаротен900мкг1)Колекалциферол (Д3 витамини)5мкг2)д-алфа Токоферол ацетати (Е витамини)4,5мг3)Аскорбин кислотаси (С витамини)60мгТиамин мононитрати (В1 витамини)0,7мгРибофлавин (В2 витамини)0,8мгПиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)1мгЦианокобаламин (В12 витамини)1,1мкгНикотинамид10мгБиотин20мкгФолат кислотаси150мкгПантотен кислотасига қайта ҳисоблаганда калций панотенати3мгФитоменадион (К1 витамини)10мкгКалцийга қайта ҳисоблаганда калций карбонати100мгМагнийга қайта ҳисоблаганда магний оксиди40мгТемирга қайта ҳисоблаганда темир фумарати9мгМисга қайта ҳисоблаганда мис оксиди1мгРухга қайта ҳисоблаганда рух оксиди10мгМарганецга қайта ҳисоблаганда марганец судьяи1мгХромга қайта ҳисоблаганда хром хелат аминокислота тузи20мкгМолибденга қайта ҳисоблаганда натрий молибдати20мкгСеленга қайта ҳисоблаганда натрий селенати25мкгФосфорга қайта ҳисоблаганда калций гидроксид фосфати20мгЁдга қайта ҳисоблаганда калий ёдиди80мкг

Препаратнинг савдо номи:

Витрум беби

Фармакалогик гуруҳи:

Поливитамин восита + Минераллар.

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар.

оч-кулрангдан то зарғалдоқ кулранггача рангли, бирмунча оч ва тўқ доғлари бўлган, енгил мева – ванил таъми ва хидили, ҳайвонлар шаклидаги чайналадиган таблеткалар.

Поливитамин восита + Минераллар.

3-5 ёшли болаларда препаратнинг таркибига кирувчи витаминлар ёки минерал моддаларининг етишмовчилигини олдини олиш: – болаларда жадал ўсиш ва ривожланиш даврида; – ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даврида; – мувозанатланмаган ёки сифациз овқатланишда; – юқори жисмоний ва эмоционал юкламаларда.

3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1 таблеткадан. Ичга, овқатдан кейин, таблетка чайнаб қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш курси – 2-3 ой. Такрорий курслар шифокор тавсияси бўйича.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Сийдик тўқ-сариқ рангга бўялиши (бу хавфли эмас, чунки препаратнинг таркибида рибофлавин бўлганлиги билан боғлиқ), аҳлат тўқ рангга бўялиши (бу хавфли эмас, чунки препаратнинг таркибида темир бўлганлиги билан боғлиқ) мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, А ва Д гипервитаминози, Вилсон-Коновалов касаллиги, 3 ёшгача бўлган болалар.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун А, Е, Д витаминлар ва темир сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Тавсия этилган дозалар оширилмасин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда, 10-30оС ҳароратда.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари. Тасодифан доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилинг. Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир буюриш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

Чайналадиган таблеткалар. 30 ёки 60 чайналадиган таблеткалар бураб ёпиладиган ҳимояловчи фолгаси бўлган қопқоқчали ва фолгали ҳимояловчи клапанли полиетилен флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флакон полиетилен плёнка билан ёпилади ва қўллаш бўйича йўриқномаси, рангли варақа билан таъминланган картон қутиларга жойлаштирилади.

5 йил.