Витоматрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 3 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: В1 витамини (тиамин гидрохлориди)                   25 мг; В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)          5 мг; В12 витамини (цианокобаламин)                           375 мкг; В5 витамини (калций пантотенат)                       3 мг; ёрдамчи моддалар: бензил спирти, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Витомат

Фармакалогик гуруҳи:

витаминлар

Дори шакли:

инекция учун эритма

қизил рангли тиниқ эритма.

витаминлар

A11DB

Парентерал юборилганидан кейин тиамин гидрохлориди инекция жойидан тез сўрилади ва организмда тақсимланади. Қонда концентрацияси нисбатан паст, бунда плазмада асосан эркин тиамин айланади, эритроцитларда ва лейкоцитларда – унинг фосфорли эфирлари айланади. Фосфорланиши жигарда кечади. Энг фаол фосфорли эфири кофермент фаолликка эга бўлган тиаминдифосфатидир. Тахминан 1 мг В1 витамини ҳар куни метаболизмга учрайди. Метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Биологик ярим парчаланиш даври – 0,35 соат. Ёғларда кучсиз эриши туфайли, организмда тиамин гидрохлоридини тўпланиши юз бермайди. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГEТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутида аниқланади. В6 витамини фосфорланади ва пиридоксал-5-фосфатгача оксидланади. Қон плазмасида пиридоксал-5-фосфати ва пиридоксал албуминлар билан боғланади. Хужайра мембранаси орқали ўтиш учун албумин билан боғланган пиридоксал-5-фосфати ишқорий фосфатаза орқали пиридоксалга гидролизланади. Витаминнинг тахминан 80% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин гидрохлориди бутун организм бўйлаб тақсимланади, йўлдош орқали ва она сутига ўтади. Организмда 40-150 мг В6 витамини сақланади, унинг кундалик чиқарилиш тезлиги, ўрнини тўлдирилиш тезлиги 2,2-2,4% бўлганида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил этади. Жигарда тўпланади ва 4-пиридоксин кислотасигача оксидланади, у сўрилганидан кейин максимум 2-5 соат ўтгач сийдик билан чиқарилади. В12 витамини парентерал юборилганидан кейин ташилувчи оқсил комплексларини ҳосил қилади, улар жигар, суяк кўмиги ва бошқа аъзолар томонидан тез сўрилади. В12 витамини сафрога тушади ва ичак-жигар айланишида иштирок этади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Қуйидагилар каби невритлар ва невралгияларни даволаш: уч шохли нерв невралгияси;қовурғалараро невралгия;ишиас;бел синдроми (люмбаго);плексит (бўйин ва елка чигали);умуртқа поғонасининг дегенератив касалликлари оқибатидаги тугунли невритлар;прозоплегия (юз нервини шикастланиши).

Мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Оғир (ўткир) ҳолатларда: суткада 1 ампуладан ўткир симптомлар йўқолгунича юборлади. Симптомлар енгиллашганидан сўнг ёки ўртача оғирликдаги ҳолатларда: 1 ампуладан ҳафтада 1-3 марта юборилади. Даволаш муддати касалликнинг характери ва кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, нерв қўзғалувчанлиги, безовталик ҳисси. Тери томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми. Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда ангионевротик шиш, анафилактик шок бўлиши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг ножўя самаралари йўқолиши керак. Агар симптомлар сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратнинг компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Пиридоксин гидрохлориди юқори дозаларда леводопанинг терапевтик самарасини пасайтириши мумкин. Гидралазин ёки изониазид билан бир вақтда буюриш пиридоксинга бўлган талабни ошириши мумкин. Темир танқислиги анемияси бўлган беморларда В12 витамини билан даволашга жавобан хлорамфениколни ёндош қўллаш блокланиши мумкин.

Тавсия этилган суткалик дозадан ошириш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ушбу дори воситасини қўллашдан олдин ҳомиладор ва эмизадиган аёллар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма 3 мл дан ампулаларда. 5 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.