Витапрост Плюс rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: простата безининг экстракти – 100 мг (сувда эрувчи пептидларга қайта ҳисобланганда – 20 мг), ломефлоксацин гидрохлориди – 400 мг; ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (витепсол (марки Н 15,W 35), суппосир (марки НА 15, НАС 50)) – 2,25 г вазнли суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Препаратнинг савдо номи:

Витапрост® Плюс

Фармакалогик гуруҳи:

Сурункали простатитни даволовчи восита.

Дори шакли:

Ректал суппозиторийлар

Оқдан ёки деярли оқдан кулранг тусли оч кремсимон ранглигача бўлган торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийлар юзасида оқ караш пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Сурункали простатитни даволовчи восита.

G04BX

Сезгир микроорганизмлар чақирган, шу жумладан сийдик жинсий йўлларининг яллиғланиш касалликлари билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали бактериал простатит. Простата безидаги жарроҳлик аралашувлардан олдинги ва ундан кейинги ҳолатлар.

Ректал, ичак ўз-ўзидан ёки тозаловчи хўқнадан бўшалганидан кейин 1 суппозиторийдан кунига бир марта қўлланади. Қўллашдан олдин суппозиторийни контур уяли ўрамдан олиш керак. Витапрост® Плюс препарати киритилганидан сўнг пациент 30-40 минут давомида ўрнида ётгани яхши. Даволаш курси простата секретида қўзғатувчи йўқолгунича давом этади ва 10 кундан 30 кунгачани ташкил қилади (даволашнинг давомийлигини шифокор ҳар бир пациент учун шахсий равишда белгилайди).

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. 18 ёшгача бўлган болалар (скелетнинг ўсиш ва шаклланиш даври).

Витапрост® Плюс препарати билан даволаш даврида микробларга қарши воситалар – фторхинолонлар билан, дозани ошириб юборилишини ривожланиши ва ножўя таъсирларнинг тез-тезлигини ошишига йўл қўймаслик учун, бир вақтда қўллашни чеклаш керак. Жигар циррозида дозалаш тартибини тўғрилаш (буйракларнинг нормал фаолияти шароитида) талаб этилмайди. Даволаниш даврида узоқ вақт қуёш нурларининг таъсири ва сунъий ултрабинафша ёритишни ишлатилишидан сақланиш керак. Фотосенсибилизациянинг биринчи белгиларида (терининг сезувчанлигини ошиши, куйиши, гиперемия, шиш, ғўддалар, тошмалар, қичишиш, дерматитни ҳосил бўлиши), ўта юқори сезувчанликда, нейротокцикликнинг кўринишларида (қўзғалиш, тиришишлар, тремор, ёруғликдан қўрқиш, онгни чалкашиши, токсик психозлар, галлюцинацияларда) даволашни тўхтатиш керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Рецепциз

Ректал суппозиторийлар 400 мг+20мг. 5 суппозиторий полиетилен билан ламинация қилинган поливинилхлорид контур уяли ўрамга жойланган. Бир ёки икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.