Витанго rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: Родиола роза (Рҳодиола росеа) илдизининг қуруқ экстракти (1,5-5:1) (WС®1375) – 200 мг (экстрагент – 60% ли этанол (м/м)), ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармелоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, гипромелоза, стеарин кислотаси, темир (ИИ) оксиди (Е 172), титан диоксиди (Е 171), кўпикка қарши двигатель (симетикон, метилцеллюлоза, сорбин кислотаси).

Препаратнинг савдо номи:

Витанго

Фармакалогик гуруҳи:

умумий тонусни оширувчи воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ шаклли, қизғиш-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

умумий тонусни оширувчи воситалар.

A13A

Стресс ва толиқишнинг ментал ва жисмоний симптомларини (толиқиш, неврастения, вегето-томир дистонияси, таъсирчанлик, зўриқиш) олдини олиш ва енгиллаштириш учун қўлланадиган ўсимликдан олинадиган адаптоген препаратдир.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга кунига 2 таблеткадан овқатланишдан 30 минут олдин қабул қилиш буюрилади. Бир таблетка нонуштадан олдин, иккинчиси тушликдан олдин бир стакан сув билан қабул қилинади.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шунингдек гипогликемия бўлиши мумкин.

Родиола роза илдизининг экстрактига ёки дори воситасининг ёрдамчи компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликдаҳомиладорлик ва лактация даврида12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Таърифланмаган.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳолатлари аниқланмаган.

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган 20 таблетка ПВХ/ПВДХ ва алюмин фолгали контур уяли ўрамга жойланади. 1 ёки 2 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

4 йил.