Препаратни: А ва Д гипо- ва авитаминозларида (тез-тез респиратор касалликлар, суякларнинг ўсишини бузилиши, кўришни пасайиши, тери, соч, тирноқлар, тишларнинг структурасини бузилиши, рахит, реконвалесценция даврида);турли генезли остеопатияларни олдини олиш ва даволаш: остеомаляция, остеопороз, синишларни секинлашган консолидацияси кўринишлари билан бўлган “сохта” бўғимлар бўйича оператив аралашувлардан кейинги тикланиш даври, суяк қадоғини ҳосил бўлишини рағбатлантириш;атеросклероз ва унинг томирли асоратларини олдини олиш;гиперлипидемияда;кўз касалликларини: пигментли ретинит, ксерофталмия, кератомаляция, конъюнктивит, қовоқларнинг экзематоз шикастланишини мажмуавий даволашда қўлланади.
1-2 капсуладан суткада 3 марта, овқатдан кейин, совуқ ёки бироз илиқ сув билан бирга қабул қилинади.
Капсулаларни кўп миқдордаги сув билан бирданига ютиш тавсия этилади, уларни узоқ вақт давомида оғизда ушлаб туриш мумкин эмас, чунки капсула қобиғининг таркибига кирувчи желатин уни ёпишқоқ қилиб қўяди, бу эса ютишни қийинлаштиради.
Тавсия қилинадиган доза: 7 ёшдан катта болаларга – суткада 3-4 капсуладан.
Катталар учун – суткада 2-3 қабулга бўлинган 6-8 капсула.
Конкрет дозани патологиянинг характерига қараб даволовчи шифокор буюриши керак.
Даволаш курси – 2-3 ой.
Кейинчалик умумий қон таҳлилини ўтказиш ва натижаларга қараб препаратни қабул қилишни давом этиш тавсия қилинади.
Дори воситаси тавсия қилинган дозаларда қўлланганида одатда ножўя кўринишлари кузатилмайди.
Баъзида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, идиопатик гиперкалциемия, гиперкалциурия, ўпка туберкулёзининг фаол шакллари, жигар ва буйракларнинг ўткир ва сурункали касалликлари, нефроуролитиаз, сурункали панкреатит (касалликнинг зўрайиши мумкин), Д гипервитаминози, саркоидоз, узоқ муддатли иммобилизация (катта дозаларда), тиреотоксикоз (ўта юқори сезувчанлик эҳтимоли), бир вақтда фибратларни, перорал антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилиш, оғир жароҳатлар, жарроҳлик операциялари (қон кетиш вақтини ошиши хавфи туфайли), ҳомиладорлик, лактация даври, 7 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.
Д витаминининг фаоллиги, бир вақтда тиришишга қарши воситалар ёки барбитуратлар билан қўлланганида пасайиши мумкин.
Эстрогенлар билан бир вақтда қўлланганида А гипервитаминозининг хавфи ошади.
А витамини глюкокортикоидларнинг яллиғланишига қарши таъсирини пасайтиради.
Препаратни бошқа А ва Д витаминларини сақловчи витамин препаратлари билан бирга, ушбу витаминларнинг дозасини ошириб юборилишидан сақлаш учун қўллаш тавсия қилинмайди.
Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокор билан келишилгандан кейин қўллаш мумкин.
Юракнинг шикастланишларида, буйраклар, жигар ва меъда-ичак йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида, гипотиреозда, кексалик ёшида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ательени ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: катталарда – уйқучанлик, бўшашиш, бош оғриғи; болаларда – ҳароратнинг ошиши, уйқучанлик, кўп терлаш, қусиш, тери тошмалари.
Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш, калцийни овқат билан организмга тушишини кескин чеклаш.
Рецепциз
Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича юрикномаси билан қутида.