Витамин Е ЗЕНТИВА rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: алфа-токоферол ацетати – 100,000 мг; Ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи – 7,500 мг; Капсуланинг қобиғи: желатин – 49,380 мг, глицерол 85 % – 27,460 мг, метилпарагидроксибензоат – 0,049 мг, пунц бўёвчиси [Понсо 4Р] (Е 124) – 0,220 мг, тозаланган сув – 32,898 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Витамин Е ЗЕНТИВА

Фармакалогик гуруҳи:

витамин

Дори шакли:

капсулалар

тиниқ, оч сариқ мой билан тўлдирилган қизил рангли, овал капсулалар.

витамин

A11NA03

12-бармоқ ичакдан сўрилиши (ўт кислоталарининг тузлари, ёғларни бўлиши, меъда ости безини нормал фаолият кўрсатиши зарур) – 20-40% сўрилади. Дозаси оширилганида сўрилиш даражаси пасаяди. Максимал концентрациясига эришиш вақти – 4 соат. Барча аъзо ва тўқималарда, айниқса ёғ тўқимасида тўпланади. Оз миқдорда йўлдош орқали ўтади: онанинг қонидаги концентрациясини 20-30% ҳомила қонига ўтади. Кўкрак сутига ўтади. Экскрецияси асосан меъда-ичак йўллари орқали, ўт билан 90% дан кўпроқ қисми, 6% дан камроқ қисми буйраклар орқали глюкуронидлар ва бошқа метаболитлар кўринишида чиқарилади. Ичга қабул қилинганида Е витамини меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Максимал концентрацияга 4-8 соатдан кейин эришилади ва 24 соат давомида сақланади. Препарат асосан сафро билан чиқарилади.

Е витамини гиповитаминозини олдини олиш ва даволаш (шу жумладан, скелет-мушак тизимини дегенератив ва пролифератив ўзгаришлари билан кечувчи, ҳусусан, мушак дистрофияси, амиотрофик ён склероз (мажмуавий даволаш таркибида) билан кечувчи Е витаминини гиповитаминозида); сурункали гепатит (мажмуавий даволаш таркибида); оғир касалликлар, жароҳатлар, операциялардан кейинги реконвалесценция ҳолатлари; оғир жисмоний юкламалар; ҳайз кўриш циклини бузилишларида (ҳайз кўриш циклининг бузилишларини гормонал даволашда мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Препарат қўлланилиши фақатгина катта ёшдаги беморлар учун мўлжалланган. Е витамини гиповитаминозини даволаш 100 мг капсулалар суткада 1 мартадан гиповитаминознинг белгилари йўқ бўлгунига қадар қабул қилинади. Суяк-мушак тизимини дегенератив ва пролифератив ўзгаришлари, хусусан мушак дистрофияси, ён амиотрофик склероз билан кечувчи Е витамини гиповитаминози (мажмуавий даволаш таркибида) 100 мг капсулалар кунига 1 мартадан 1-2 ой давомида қабул қилинади. Сурункали гепатит билан кечувчи Е витамини гиповитаминози (мажмуавий даволаш таркибида) 100 мг капсулалар суткада 1 марта қабул қилинади. Оғир касалликлардан, жароҳатлар, операциялардан кейинги реконволесценция ҳолатларида Е витамини гиповитаминози 100 мг капсулалар суткада 1 марта 1-2 хафта давомида қабул қилинади. Жисмоний юкламалар ошганида Е витамини гиповитаминози 100 мг капсулалар суткада 1 марта жисмоний юкламалар ошган вақтда қабул қилинади. Ҳайз кўриш циклини бузилишлари билан кечувчи Е витамини гиповитаминози (ҳайз кўриш циклини бузилиши гормон билан даволашда мажмуавий даволаш таркибида) 300-400 мг дан кунора босқичма-босқич, ҳайз кўриш циклини 17-кунидан бошлаб охирги кунигача (ҳайз кўриш циклини биринчи кунидан олдин) қабул қилинади.

Одатда тавсия этилган дозаларда қабул қилинганида препаратнинг ножўя самаралари кузатилмайди. Иммун тизими томонидан бузилишлар: аллергик реакциялар. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: диарея, кўнгил айнаши, гастралгия. Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишалр: гиперкреатининурия, креатинфосфокиназа фаоллигини ошиши, қон зардобида холестерин миқдорини ошиши. Қон-томирлар томонидан бузилишлар: тромбофлебитлар, ўпка артериясини тромбоэмболияси.

Препаратнинг компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, ўткир миокард инфаркти, болаларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Оғир кардиосклерози бўлган беморларда, миокард инфарктини ўтказган беморларда, тромбоэмболияларни ривожланиш хавфи ошганида; К витаминини етишмовчилиги келтириб чиқарган гипопротромбинемия Е витаминини 400 ХБ дан юқори дозада қўлланганида оғирлашиши мумкин (1мг = 1,21 ХБ).

Глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланишига қарши препаратлар, юрак гликозидларининг самарасини кучайтиради. Тутқаноғи бор беморларда тутқаноққа қарши воситаларнинг самарадорлигини оширади (уларнинг қонида липидларнинг перекисли оксидланиш маҳсулотларини миқдори юқори бўлади). Темирни юқори дозалари организмда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, бу Е витаминига бўлган суткалик эҳтиёжни оширади. Е витаминини суткада 400 ХБ дан юқори дозада антикоагулянтлар (кумарин ва индандион ҳосилалари) билан бир вақтда қўллаш, гипопротромбинемия ривожланиши ва қон кетиши хавфини оширади. Агар Е витамининг дозаси суткада 400 ХБ дан юқори бўлса, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, Е витаминини сақловчи бошқа витамин комплексларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Е витаминини юқори дозаларда буюриш, организмда А витамини танқислигини келтириб чиқариши мумкин. Колестирамин, колестипол, минерал мойлар Е витамининг сўрилишини камайтиради.

Аллопеция билан шикастланган жойлардаги туғма буллёз эпидермолизда, оқ соч ўса бошлаши мумкин. Организмда гипопротромбинемияни чақирувчи К витаминини етишмовчилиги Е витаминини катта дозаларда (суткасига 400 ҲБ) қўлланганида ошиши мумкин. Агар Е витаминининг дозаси суткада 400 ҲБ дан ошса, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Дозани ошириб юборишни олдини олиш учун Е витаминини сақловчи бошқа витаминлар комплексини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат фақат шифокор тавсиясига кўра қабул қилинади. Транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ВИТАМИН Е ЗЕНТИВА препаратининг капсулаларини қабул қилиш транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25оС гача ҳароратда.

Симптомлар: Е витаминининг юқори дозалари (суткада 400-800 мг узоқ вақт давомида) кўришни бузилиши, диарея, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кучли толиқиш, хушдан кетиш, буллёз эпидермолизда алопеция соҳаларида оқ сочларни ўсиб чиқишини келтириб чиқариши мумкин. Жуда юқори дозалар (800 мг дан ортиқ дозаси узоқ вақт давомида) К витамини етишмовчилиги бўлган беморларда қон кетиши ҳавфини чақириши мумкин; улар қалқонсимон бези гормонларининг метаболизмини бузиши ва сезувчан пациентларда тромбофлебит ва тромбоэмболиялар хавфини ошириши мумкин. Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш, глюкокортикостероидларни буюриш керак.

Рецепциз

100 мг, 200 мг ли капсулалар: 30 та капсуладан тўқ рангли шиша флаконларда. 400 мг ли капсулалар: 20 ёки 30 та капсуладан тўқ рангли шиша флаконларда. Ҳар бир флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.