Витамин Е ЛИКрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: алфа-токоферил ацетат (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 0,1 г; ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи (рафинатланган, дезодорация қилинган) ёки маккажўхори ёки соя мойи – 0,2 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

токоферол

Препаратнинг савдо номи:

Витамин Е-ЛИК

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин.

Дори шакли:

капсулалар

шарсимон ёки овал шаклли оч-сариқ рангдан тўқ-сариқ ранггача бўлган юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – оч-сариқ рангдан тўқ-сариқ ранггача бўлган ёғсимон суюқлик. Тахир ҳид бўлишига йўл қўйилмайди.

Витамин.

A11NA03

МИЙ дан юборилган дозанинг тахминан 50% сўрилади, қонда максимал даражаси 4 соатдан кейин яратилади. Сўрилиши учун ўт кислоталари, ёғларни бўлиши, меъда ости безининг фаолияти нормал бўлиши керак. Сўрилиш жараёнида Е витаминининг хужайра ичида ташувчилари бўлган липопротеидлар билан мажмуа ҳосил қилади. Асосан лимфага, сўнгра эса – умумий қонга тушади, у ерда асосан алфа- ва бета-липопротеидлар билан, қисман зардобдаги албумин билан боғланади. Оқсиллар алмашинуви бузилганида ташилиши қийинлашади. Барча аъзо ва тўқималарда, айниқса ёғ тўқимасида тўпланади. Жигарда хинон тузилишига эга бўлган (улардан айримлари витамин фаоллигига эга) ҳосилаларигача метаболизмга учрайди. Ўт-сафро билан (90% дан ортиқ) ва сийдик билан (тахминан 6%) ўзгармаган ҳолда ва метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Е витамини гиповитаминозда, иситма синдроми билан кечувчи касалликлардан кейинги реконвалесценцияда, астеник ва невротик синдромда, бўғимларнинг дегенератив ва пролифератив ўзгаришларида, боғлов аппарати ва мушакларнинг касалликларида; эркакларда жинсий безларнинг фаолияти бузилганида; аёлларда – ҳомиладорликни тўхташ хавфида ва ҳайз кўриш циклининг турли бузилишларида, ҳомилани она қорнида ривожланиш шароитлари ёмонлашганида қўлланади. Препарат янги туғилган чақалоқларга, чала туғилган ёки тана вазни кичик чақалоқларга, кичик ёшдаги болаларга овқат билан Е витамини етарли тушмаганида қўллаш учун кўрсатилган. Тана вазни кичик янги туғилган чақалоқларга гемолитик анемияни, бронхопулмонал дисплазияни, ретролентал фиброплазияни ривожланишини олдини олиш учун буюрилади. Е витамини периферик томирларнинг шикастланишида (эндартериит, Рейно касаллиги), миокардиодистрофияда, атеросклерозда, периферик томирларнинг спазмида, гипертония касаллигида, юрак-томир етишмовчилигида қўлланади. Е витаминини себореяда, терининг атрофик ўзгаришларида (склеродермия ва бошқалар) болдирнинг трофик яраларида, фотодерматозларда, псориазда, дерматомиозитда ва бошқа коллагенозларда ҳам буюрилади. Алфа-токоферилацетати шунингдек некрозловчи миопатияда, абеталипопротеинемияда, гастроэктомияда, сурункали холестазда, жигар циррозида, ўт йўллари атрезиясида, абструктив сариқликда, целиакияда, тропик спруда, Крон касаллигида, малабсорбцияда, парентерал озиқланишда, ҳомиладорликда (айниқса кўп ҳомилали), хавф солувчи абортда, климаксда, никотинга қарамликда, наркоманияда, лактация даврида, колестираминни, колестиполни, минерал ёғларни ва темир сақловчи маҳсулотларни қабул қилишда, политўйинмаган ёғ кислоталарининг миқдори юқори бўлган парҳез буюрилганида қўлланади.

Сперматогенез ва потенцияни бузилишида эркакларга алфа-токоферилацетат суткада 100-300 мг (100-300 ХБ) дан (гормонал даволаш билан бирга) бир ой давомида буюрилади; ҳомилани она қорнида ривожланиш шароитларини ёмонлашишида – 100- 200 мг (100-200 ХБ) дан ҳомиладорликнинг биринчи 2-3 ойлари давомида ҳар куни ёки кунора буюрилади. Мушак дистрофияларида, амиотрофик ён склерозида, дерматомиозитда ва бошқа коллагенозларда Е витамини суткада 100 мг (100 ХБ) дан 1-2 ой давомида қўлланади; такрорий курслар 2-3 ойдан кейин буюрилади; периферик томирларнинг касалликларида – суткада 100 мг (100 ХБ) дан (А витамини билан бирга) 20-40 кун давомида буюрилади, 3-6 ойдан кейин даволашни такрорлаш мумкин. Тери касалликларида препарат суткада 100 мг (100 ХБ) дан 20-40 кун давомида буюрилади. Е гипервитаминозини даволашнинг давомийлиги шахсий ва ҳолатнинг оғирлигига боғлиқ. Зарурати бўлганида дозани кунига 1 г (1000 ХБ) гача ошириш мумкин. Узоқ вақт давомида бошқа поливитамин препаратлар билан бирга буюриш тавсия этилмайди, чунки ёғда эрувчи Е витаминининг дозасини ошириб юборилиши юз бериши мумкин.

Аллергик реакциялар. Катта дозалар қабул қилинганида – диарея, эпигастрия соҳасида оғриқлар, креатинурия. Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратнинг дозасини камайтириш ёки препаратни бекор қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар қуйидагилар: юқори сезувчанлик;кардиосклероз;миокард инфаркти.

Қонда липидларнинг перикисли оксидланиш маҳсулотларининг юқори миқдори аниқланган тутқаноғи бўлган беморларда, тиришишга қарши воситаларнинг самарадорлигини оширади. Стероид ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар, антиоксидантларнинг самарасини кучайтиради. Юрак гликозидларининг, шунингдек А ва Д витаминларининг самарадорлигини оширади ва заҳарлилигини камайтиради. Е витаминининг юқори дозалари организмда А витаминининг танқислигини чақириши мумкин. Е витаминини суткада 400 ХБ дан ортиқ дозада антикоагулянтлар (кумарин ва индандионнинг ҳосилалари) билан бир вақтда қўллашни, гипокротромбинемияни ва қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади. Колестирамин, колестипол, минерал мойлар алфа-токоферилацетатининг сўрилишини камайтиради. Темирнинг юқори дозалари организмда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, бу Е витаминига эҳтиёжни оширади. Алфа-токоферилацетати циклоспорин билан бир вақтда қўлланганида охиргисининг сўрилиши ошади.

Тана вазни кичик янги туғилган чақалоқларда йўлдошнинг паст ўтказувчанлиги туфайли (ҳомиланинг қонида Е витамини она қонидаги унинг концентрациясидан фақат 20-30% сақланади) Е гиповитаминози юз бериши мумкин. Селен ва олтингугурт сақловчи аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган парҳез Е витаминига эҳтиёжни пасайтиради. Е витамини янги туғилган чақалоқларга буюрилганида фойдани некротик энтероколитнинг пайдо бўлишини потенциал хавфи билан таққослаш керак. Ҳозирги вақтда қуйидаги касалликларни даволаш ва олдини олишда Е витамини қўллаш самарадорлиги асосланмаган деб ҳисобланади: бета-талассемия, онкологик касалликлар, сут безининг фиброз-кистозли дисплазияси, терининг яллиғланиш касалликлари, соч тўкилиши, ҳомилани одатий тушиб қолиши, юрак касалликлари, “ўзгарувчан” чўлоқлик, постменопаузал синдром, бепуштлик, пептик яра, ўроқ хужайрали анемия, куйишлар, порфирия, нерв-мушак ўтказувчанлигини бузилиши, тромбофлебитлар, импотенция, ариларни чақиши, кексалик лентигоси, бурсит, йўргакли дерматити, атмосфера ифлосланганидаги ўпка интоксикацияси, атеросклероз, қарилик. Е витаминини жинсий фаолликни ошириш учун қўллаш исботланмаган ҳисобланади. Токофероллар ўсимликларнинг яшил қисмида, айниқса бошоқли ўсимликларнинг ёш нишларида сақланади; токоферолларнинг катта миқдори ўсимлик (кунгабоқар, пахта, маккажўхори, ерёнғоқ, соя, чаканда) мойларида аниқланган. Уларнинг айрим миқдорлари гўштда, ёғда, тухумда, сутда сақланади.

Е витамини ҳомиладорликда ва эмизиш даврида кўрсатмалар бўйича қўлланади. Е витамини йўлдош орқали етарли бўлмаган миқдорларда ўтади; ҳомиланинг қонига она қонидаги концентрациясидан 20-30% ўтади. Кўкрак сутига ўтади. Чала туғилган ва янги туғилган чақалоқларда тўпланиши мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: узоқ вақт давомида суткада 400-800 ХБ дозада қабул қилинганида – кўришнинг ноаниқлиги, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айнаши, одатдаги бўлмаган чарчоқлик, диарея, гастралгия, астения; узоқ вақт давомида суткада 800 ХБ дан ортиқ дозада қабул қилинганида – К гиповитаминози бўлган беморларда қон кетишларининг ривожланиш хавфини ошиши, тиреоид гормонларнинг метаболизмини бузилиши, жинсий фаолиятнинг бузилишлари, тромбофлебит, тромбоэмболия, некротик колит, сепсис, гепатомегалия, гипербилирубенимия, буйрак етишмовчилиги, кўзнинг тўр пардасига қон қуйилишлар, геморрагик импульс, асцит, гемолиз. Даволаш: препаратни бекор қилиш; жигарда Е витамининг метаболизмини тезлаштирувчи глюкокортикоидлар буюрилади; геморрагияларнинг хавфини камайтириш учун Викасол буюрилади.

Рецептисиз берилади

10 капсуладан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.