ВИТАМИН В КОМПЛЕКС

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган бир таблетканинг таркиби, мг да: Фаол моддалар: тиамин нитрати (В1 витамини) 5,0 мг; рибофлавин (В2 витамини) 1,0 мг; пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) 4,0 мг; никотинамид (РР витамини) 50,0 мг. Ёрдамчи моддалар: буғдой крахмали, микрокристалл целлюлоза (101 тип), гидроксипропилцеллюлоза, стеарин кислотаси, талк, сувсиз коллоид кремний диоксиди, Опадрай АМВ 80W (қисман гидролизланган поливинил спирти, талк, Е171, Е120, Е322, Е110, Е415, Е132).

Препаратнинг савдо номи:

ВИТАМИН В КОМПЛЕКС

Дори шакли:

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган 6 мм диатметрли таблеткалар. Ранги – малина-қизил, ҳиди – тиаминга хос.

В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В6) ва никотинамид танқислиги ҳолатларида қўлланади.

Витамин В комплексни йўриқнома ёки даволовчи шифокорнинг кўрсатмаларига аниқ риоя қилган ҳолда қўллашга ҳаракат қилинг. Катталарга 1-2 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. 6 ёшдан ошган болаларга суткада 1-2 таблеткадан буюрилади. Таблеткаларни етарли миқдорда сув билан ичга қабул қилинади. Агар Сиз дори воситасини тавсия этилгандан кўпроқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз Кўпроқ миқдорда тўсатдан қабул қилган ҳолатларда организмдан уни чиқариб юборишнинг умумий чораларини кўриш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. Агар Сиз препаратни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз Агар Сиз бир дозани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, унитилган дозани ўтказиб юбориб, уни одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилманг. Агар Сизда бу дори воситасини қабул қилиш бўйича ҳар қандай қўшимча саволлар туғилса, илтимос шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Барча бошқа дори воситалари каби Витамин В комплекси ҳар бир одамда пайдо бўлмаса ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Препаратни ўзлаштираолиниши жуда яхши. Жуда кам ҳолларда эшакеми, қичишиш, Квинке шиши, юз ва бўйин терисини қизариши, қизиб кетиш ҳисси, айниқса ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда кузатилиши мумкин. Агар ҳар қандай ножўя таъсирлар жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Витамин В комплексини қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг Агар Сизда препаратнинг фаол моддалари ёки ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса;Артериал босими ошганида (ИИ-ИИИ босқичдаги артериал гипертензия);6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецепциз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Препаратнинг таркибида В1 витамини бўлганлиги туфайли, юқори артериал босимни даволаш учун дори препаратлари (антигипертензив воситалар) нинг самарасини сусайиши, шунингдек барбитуратлар ва глутемиднинг ухлатувчи самарасини сусайтириши мумкин.В1 витамини депрессив ҳолатларни даволаш учун дори препаратлари (имипрамин, дезипрамин), айниқса кекса ёшдаги пациентларда таъсирини кучайтириши мумкин.В гуруҳи витаминлари тетрацикликлар (антибиотик) билан бир вақтда қўлланилганида самарадорлигини камайтириши мумкин.В6 витамини Л-Дофанинг антипаркинсоник самарасини камайтиради.Никотинамид ва тутқаноққа қарши воситаларни (карбамазепин, диазепам ва натрий валпроат) бир вақт қабул қилиш уларнинг тиришишга қарши самарасини кучайтириши мумкин.Хлорпромазин В2 витаминини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради.Пробенецид билан бир вақтда қўлланилганида препаратни сийдик билан чиқарилиши секинлашади ва ножўя таъсирлари кучайиши мумкин. Кузатилиши мумкин бўлган ўзаро таъсирлардан сақланиш учун бошқа дори воситалари билан ҳар қандай ёндош даволаш ҳолатларида даволовчи шифокорингизга хабар бериш керак.

Агар Сизда қуйидаги касалликлар бўлса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг: Хавфли касалликлар;Жигар касалликлари, ўт қопи ва ўт чиқариш йўллари касалликлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, қон қуйилишлари, подагра.Юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилинганда даволаш бошланганидан 1 ойдан 3 ойгача координацияни бузилиши ва панжа соҳасида ачишувчи оғриқлар билан намоён бўлувчи периферик невропатия ривожланиши мумкин.Препарат Эрлих реактивини қўллаш билан сийдикда уробилиногенни аниқлаганда сохта-мусбат натижасига олиб келиши мумкин.Препарат сийдикни сариқ-тўқ сариқ рангга бўяши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври Ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Препаратни ҳомиладорлик вақтида терапевтик дозаларда қўллаш мумкин. Пиридоксиннинг юқори дозаларини қабул қилиш янги туғилган чақалоқда пиридоксинга қарамликни чақириши мумкин. Витамин В комплекс препаратини эмизиш даврида қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар уни қабул қилиш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак. Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Автомашина бошқарганда ва мураккаб машиналарда ишлаганда препаратни ҳеч қандай хавфсиз қўллаш мумкин. Витамин В комплекс препаратининг таркибий қисмлари ҳақида муҳим маълумот Бу дори препарати буғдой крахмали сақлайди. Целиакияси бўлган шахсларга тўғри келади. Буғдойга аллергияси (целиакиядан фарқли) бўлган пациентларда бу дори воситасини қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг қобиғида аллергик реакция чақириши мумкин бўлган Е110 бўёвчиси мавжуд.

Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Препаратнинг жуда юқори дозалари қабул қилиш қўзғалиш, қўрқув, қалтираш, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишларни чақириши мумкин. Агар Сиз буюрилган дозадан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз ёки яқиндаги тиббиёт муассасасига мурожаат этинг.

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган 20 таблетка қаттиқ, рангсиз, тиниқ ПВХ плёнка/алюмин фолгали блистерда. 1 (бир) блистер илова-варақа билан бирга бир томони пигмент билан қопланган картон қутига жойланади.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.