оқ ёки деярли оқ рангли, таркибидаги ўзига хос ароматизатор ҳидли кристалл кукун.
Витамин.
A11GA01
Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлининг барча масофасида сўрилади, асосан ингичка ичакда: 30-60 минутдан сўнг.
Ярим чиқарилиш даври уни қабул қилгандан сўнг 4-7 соатдан кейин.
Керагидан ортиқчаси сийдик билан аскорбин кислотаси ва унинг метаболитлари: треон, ксилон, ликсон ва шовул кислотаси кўринишида чиқарилади.
Дозанинг 200 мг ва ундан ортиқ оширилиши аскорбин кислотаси сўрилишини камайтиради.
Шунингдек сўрилиши ичак дискинезиялари, энтерит ва ахилияларда бузилиши мумкин.
Ичга, овқатдан кейин буюрилади.
Кукун ичимликлар тайёрлаш учун фойдаланилади – 1000 мг 1 л сувга (шарбатга).
Витамин С АТМ 100 мг дозаси 100 мл сувда эритилади, 300 мг дозаси 300 мл сувда эритилади, 500 мг – 500 мл сувда эритилади.
Гиповитаминозни олдини олиш учун: катталарга – 50-100 мг/кунига, 6 – 14 ёшли болаларга – 50 мг /кунига; 14-18 ёш – 75 мг /кунига; Даволаш мақсадида: болаларга – 50-100 мг дан кунига 2-3 марта, катталарга – 50-100 мг дан кунига 3-5 марта 2 ҳафта давомида.
Витамини С гипо- ва авитаминозни даволаш: катталар ва 12 ёшдан катта болалар учун 500 мг (1 пакетча) 100 мл сувда эритилади.
Катталарга цинга давосида – суткада 1000 мг гача, болаларга суткада – 500 мг гача.
Темир препаратлари билан сурункали заҳарланишида (дефероксамин билан мажмуавий даволаш таркибида): катталарга – суткада 200 мг, 10 ёшгача бўлган болаларга – суткада 50 мг, 10 ёшдан катта болаларга – суткада 100 мг дан.
Идиопатик метгемоглобинемияда – суткада 150 мг дан кам эмас.
Катталар учун максимал суткалик доза – 1000 мг; болаларга – 500 мг.
Марказий нерв тизими томонидан (МНС): бош оғриқ, чарчоқлик ҳисси, юқори дозалар узоқ муддат қўллаганда – МНС қўзғалувчанлигининг ошиши, уйқунинг бузилиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини таъсирланиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари.
Эндокрин тизими томонидан: меъда ости безининг инсуляр аппаратини функциясининг сусаиши (гипергликемия, глюкозурия).
Сийдик чиқариш тизими томонидан: юқори дозалар қўлланганда – гипероксалурия ва калций оксалатидан сийдик тошларининг ҳосил бўлиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тромбоз, юқори дозалар қўлланганда – артериал босимнинг кўтарилиши, микроангиопатия, миокардиодистрофия ривожланиши.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда – анафилактик шок.
Лаборатория кўрсаткичлари: тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, эритропения, нейтрофил лейкоцитоз, гипокалиемия.
Бошқалари: гипервитаминоз, иссиқни сезиш, юқори дозалар узоқ муддат қўлланганда –натрий ва суюқликнинг ушлаб қолиши, руҳ, мис алмашинувнинг бузилиши.
Ҳар қандай ножўя ҳолатлар юзага келганда препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
препарат компонентларига юқори сезувчанлик;тромбофлебитлар, тромбозларга мойиллик;қандли диабет ва қондаги қанд миқдорининг ошиши билан боғлиқ ҳолатлар.
Қонда бензилпенициллин ва тетрациклин концентрациясини кўтаради; кунлик 1 г дозаси этинилестрадиол биокираолувчанликни оширади.
Темир препаратларининг ичакда сўрилишини яхшилайди (уч валентли темирни икки валентлига ўтказади); дефероксамин билан бир вақтда қўлланганда темир экскрецияси ошиши мумкин.
Ацетилсалицил кислотаси (АСК), перорал контрацептивлар, янги тайёрланган шарбатлар ва ишқорий сувни сўрилиши ва ҳазм қилишни пасайтиради.
АСК билан бир вақтда қўлланганда сийдик билан аскорбин кислота чиқиши ошади ва АСК экскрецияси камаяди.
АСК аскорбин кислотанинг сўрилишини тахминан 30% га камайтиради.
Қисқа муддат таъсир қилувчи салицилат ва сулфаниламидлар билан даволанганда кристаллурия ривожланиши хавфини кўпайтиради, буйраклар орқали кислота чиқишини секинлашти-ради, ишқор реакцияси мавжуд (шу жумладан алколоидлар) препаратларнинг чиқишини кўпайтиради, перорал контрацептивлар қон таркибидаги концентрациясини камайтиради. Этанолнинг умумий клиренсини оширади, бу ўз навбатида, организмда аскорбин кислотасининг концентрациясини камайтиради.
Хинолин қатори препаратлари (фторхинолон ва бошқалар), калций хлориди, салицилатлар, глюкокортикостероидлар узоқ муддат қўлланганда аскорбин кислотанинг заҳирасини тамом қилади.
Бир вақтда қўлланганда изопреналиннинг хронотроп таъсирини камайтиради.
Бир вақтда ёки юқори дозаларда қўлланганда дисулфирам-этанол билан ўзаро таъсирини бузиши мумкин.
Юқори дозаларда мексилетин буйрак орқали экскрециясини оширади.
Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотанинг сийдик орқали чиқишини оширади.
Антипсихотик воситалар (фенотиазин ҳосиласи), амфетаминнинг каналли реабсорбцияси ва трициклик антидепрессантларнинг терапевтик таъсирини камайтиради.
Гепарин ва нотекис антикоагулянтлар таъсирини камайтиради.
С витамини В1 ва В2 витаминларнинг паст дозалари билан бир вақтда қўлланганда уларнинг ўзаро терапевтик таъсир кучи аниқланади. Р витамини (рутин) С витамини ҳазм қилинишини маълум даражада яхшилайди.
Аскорбин кислотасини В12, РР, В6 витаминлари, эуфиллин, темир ва мис препаратларининг терапевтик дозалари билан бир вақтда қўллашдан ўзини четга олиш керак.
Организмида темир моддаси юқори бўлган беморларда аскорбин кислота энг кам дозаларда қўлланилиши лозим. Шиш, ўсмалар тез ривожланаётган ва жадал метастаз берувчи беморларга аскорбин кислота буюриш жараён боришини оғирлаштиради.
Препаратни ишқорли сув (минерал сувлар) билан бирга қўллаш С витамини сўрилишини камайтиради.
Аскорбин кислотаси турли лаборатория текширувлари натижаларига, масалан, қон таркибидаги глюкоза, билирубин, трансаминаз активлиги, лактатдигидро-геназларга таъсир кўрсатади.
Узоқ муддатли даволаш вақтида буйраклар функциясии, АБ ва глюкоза даражасини (айниқса юқори доза буюрилганда) назорат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида.
Ҳомиладорликнинг ИИ – ИИИ уч ойларида аскорбин кислотасига энг кам кунлик эҳтиёж – 60 мг атрофида.
Кўкрак сути билан боқиш даврида энг кам кунлик эҳтиёж – 80 мг.
Таркибида аскорбин кислотасининг адекват – айнан бир хил миқдори мавжуд бўлган она диетаси кўкрак ёшидаги болада С витамини танқислигида профилактика учун етарлидир.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида С витаминининг кунлик нормаси – кунига 300 мг, 10-15 кун давомида; кейинчалик кунига 100 мг.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида аскорбин кислотаси дозасини тавсия этилган дозасидан оширмаслик лозим.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Тайёр эритма ёпиқ ҳолда сақлансин.
Кунига 1г дан ошиқ қабул қилганда жиғилдон қайнаши, диарея, қийналиб бовул қилиш ва/ёки сийдик рангининг қизариши, гемолиз (глюкоза-6-фосфатдегидрогеназ танқислиги беморларида) ҳолатлари юз бериши мумкин.
Рецепциз
2 г (100 мг дозали) ёки 3 г (300 мг ва 500 мг дозали) дан дориларни қадоқлаш учун қоғоз пакетчаларда.
10 ёки 20 пакетча, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.