Витамин Д3 Лахисамрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: холекалциферол 5 мг (200,000 МЕ) ёрдамчи моддалар: кродамол –қ.с. 1 мл гача

Препаратнинг савдо номи:

Витамин Д3- Лахисам

Фармакалогик гуруҳи:

калций фосфор алмашинувининг бошқарувчи.

Дори шакли:

инекция учун эритма 5 мл/мл

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш ҳидсиз суюқлик.

калций фосфор алмашинувининг бошқарувчи.

A11SS05

Ингичка ичакнинг дистал қисмида ўт кислоталари иштирокида сўрилади, қонда алфа 2 – глобулинлар ва қисман албуминлар билан боғланади, жигарга ўтади (биринчи гидроксилланиш) 25 гидрокси холекалциферол (калцидиол) га айланади. Бу, у асосий айланиб юрувчи шакли буйракларда (иккинчи гидроксилланиш) мувофиқ фаол шаклларига айланади. Улардан энг асосийси 1,25 – дигидроксихолекалциферол (калцитриол) ҳисобланади. Асосий тўпланиш жойи – ёғ тўқимаси ва мушаклар. Д витамини асосан ахлат билан чиқарилади. Унинг аҳамияциз миқдори сийдик билан чиқарилади.

Рахитни олдини олиш ва даволаш, спазмофилия, турли генезли остеомаляция, метаболик остеопатиялар (гипопаратиреоз, сохта гипопаратироз), гипокалциемик тетанияда.

Препарат мушак ичига ёки перорал қўлланади. Сут билан Д витамини қабул қилаётган чақалоқлар: 1/2 ампула (яъни 100 000 ХБ) ҳар 6 ойда. Эмизикли сут ёки билан Д витамини қабул қилмаётган чақалоқлар, 5 ёшдан бошлаб болалар: 1 ампуладан (яъни 200 000 ХБ) ҳар 6 ой. Ўсмирлар: 1 ампуладан (яъни 200 000 ХБ) ҳар 6 ойда бутун қиш давомида. Ҳомиладорлар: 1/2 ампула (яъни 100 000 ХБ) ҳомиладорликнинг 6 – 7 ойларида, қуёш нури етарли бўлмаган ҳолда худди шу дозада, ёки агар ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги қишки даврга тўғри келса такроран қўллаш мумкин. Кекса ёшли шахслар: 1/2 ампула (яъни 100 000 ХБ) ҳар 3 ойда. Катталар ёки овқатланишни бузилишлари бўлган болалар: 1/2 дан 1 ампулагача (яъни 100 000 ХБ дан 200 000 ХБ гача) ҳар 3 ойда. Йўлдош тутқаноққа қарши даволаш олаётган катталар ва болалар: ½ дан 1 ампулагача (яъни 100 000 ХБ дан 200 000 ХБ гача) ҳар 3 ойда. Д3 витамини танқислигида: 1 ампула (яъни 200 000 ХБ) кейинга 1 – 6 ой давомида бир марта такрорий қўллаш тавсия этилади. Препаратнинг керакли ҳажмини аниқ тортиб олиш учун шиша шприцдан фойдаланиш лозим.

Гиперфосфатемия, гиперкалциемия, гиперкалциурия, анорекция, полиурия, қабзият, бош оғриғи, миалгия, артралгия, артериал босимини ошиши, аритмиялар, буйрак етишмовчилиги, аллергик реакциялар.

Д3 витаминига юқори сезувчанлик, гиперкалциемия, гиперкалциурия, саркоидоз, калцийли нефроуролитиаз, тереотоксикоз (ўта юқори сезувчанлик эҳтимоли), гиперфосфатемия билан буйрак остеодистрофияси, Д гипервитаминози эмас.

Тиазидли диуретиклар гиперкалциемия хавфини оширади. Фенитоин (биотрансформация тезлигини оширади); холестирамин, глюкокортикостероидлар, калцитонин, этидрон ва памидрон кислотасининг ҳосилалари, пликамицин, галлий нитрат препарати самарани камайтиради, А витамини токциклигини пасайтиради. Барбитуралар биотрансформацияси тезлигини оширади. Витамин Д3-Лахисам Юрак гликозидларининг токциклигини оширади. Амоминий ва магний сақловчи антацидларни бирга қўллаш фонидаги узоқ муддатли даволаш, қонда уларнинг концентрациясини ва интоксикация пайдо бўлиш хавфини оширади (айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги бўлганда). Колестирамин, колестипол ва минерал мойлар МИЙ да ёғда эрувчи витаминларнинг сўрилишини камайтиради ва уларнинг дозасини оширишни талаб этади. Фосфор сақловчи препаратларнинг сўрилишини ва гиперфосфатемия пайдо бўлиши хавфини оширади. Натрий фториди билан бир вақтда қўлланганда қабуллар орасидаги танаффуз камида 2 соатни, тетрациклинларнинг перорал шакллари билан камида 3 соатни ташкил қилиши лозим. Д3 витаминининг бошқа аналоглари билан бир вақтда қўллаш гипервитаминоз ривожланиши хавфини оширади.

Суткада 1000 ХБ дан юқори дозаларда қўлланганида, шунингдек препарат бир неча ой давомида узлуксиз қабул қилинганда, сурункали Д3 гипервитаминоз ва гиперфосфатемияни истисно қилиш учун вақти – вақти билан қон зардобида калций ва фосфор концентрациясини аниқлаш тавсия этилади. Буйрак билан боғлиқ (буйрак генезли) суякларнинг шикастланиши бўлган пациентларда гиперфосфатемия ривожланишини олдини олиш учун, препаратни фосфатларни боғловчи воситалар билан бирга буюриш мумкин.

Ҳомиладорлик вақтидаги гиперкалциемия ҳомиланинг жисмоний ва ақлий ривожланишининг нуқсонларини чақириши мумкин. Д3 витамини ва унинг метаболитларини кўкрак сутига ўтиши сабабли, ҳомиладорлик даврида Д3 витаминининг суткалик дозаси 600 ХБ дан ошмаслиги керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Д витамини гипервитаминозининг симптомлари: Эрта учрайдиганлари (гиперкалциемия билан боғлиқ): қабзият ёки диарея, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, бош оғриғи, поллакиурия, никтурия, полиурия, анорекция, оғизда металл таъм, кўнгил айниши, қусиш, ноодатий чарчоқлик, умумий ҳолсизлик, гиперкалциемия, гиперкалциурия. Кечкиучрайдиганлари суякларда оғриқ, сийдикни хиралашиши (сийдикда гиалин цилиндрларни пайдо бўлиши, протеинурия, лейкоцитурия), артериал босимини ошиши, терини қичишиши, қўзларни ёруғликка сезгирлигини ошиши, конъюнктива гиперемияси, аритмия, уйқучанлик, миалгия, кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, гастралгия, озиш, кам – психоз (руҳият ва кайфиятни ўзгариши). Д витаминининг сурункали етишмовлигини симптомлари. Катталарда суткада 20- 60 минг ХБ, болаларда суткада 2- 4 минг ХБ дозада бир неча ҳафта ёки ойлар давомида қабул қилиш: юмшоқ тўқималар, буйраклар, ўпка, қон томирларининг калцинози, артериал гипертензия, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги (ушбу самаралар кўпроқ гиперкалциемия, гиперфосфатиемия қўшилганда пайдо бўлади), болаларда ўсишни бузилиши (суткада 1,8 ХБ дозада узоқ муддат қабул қилиш). Даволаш: препаратни бекор қилиш, калций миқдори кам бўлган парҳез, кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш, глюкокортикостероидлар, а- токоферол, аскорбин кислотаси, ретинол, тиамин буюриш, оғир ҳолларда кўп миқдорда 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, фуросемид, электролитларни вена ичига юбориш, гемодиализ ўтказиш. Махсус антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилишини истисно қилиш учун қатор ҳолларда қонда калций концентрациясини аниқлаш тавсия этилади (“Махсус кўрсатмалар” га қаралсин).

Рецепт бўйича Улашиш: 9 621 Виеwс

Инекция учун эритма 5 мг/мл 1 мл дан ампулаларда.

2 йил.