Витамин А–ЛИК rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: ретинол ацетат ёки ретинол палматат 33000 ХБ; ёрдамчи моддалар: соя мойи (рафинатланган дезодорация қилинган) ёки кунгабоқар мойи – 0,15 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ретинол

Препаратнинг савдо номи:

Витамин А–ЛИК

Фармакалогик гуруҳи:

Витаминлар.

Дори шакли:

капсулалар

шарсимон ёки овал шаклли сариқ рангдан тўқ-сариқ ранггача бўлган капсулалар. Тўпланишларсиз ва механик ифлосланишларсиз капсулалар. Касула таркиби оч-сариқдан тўқ-сариқ ранггача бўлган мойсимон суюқлик билан тўлдирилган капсулалар.

Витаминлар.

A11SA01

А гиповитаминози, авитаминози. Қуйидагларни мажмуавий даволашда: – инфекцион-яллиғланиш касалликлари (дизентерия, грипп, трахеитлар, бронхитлар ва бошқалар); – тери шикастланишлари ва касалликлари (терини ёрилиши, ихтиоз, гиперкератоз, себореяли дерматит, псориаз, нейродерматит, экземанинг баъзи шакллари, тери туберкулёзи); – кўз касалликлари (пигментли ретинит, гемералопия, ксерофталмия, кератомаляция, қовоқларни экзематоз шикастланиши); – меъда-ичак йўллари касалликлари (эрозив гастродуоденит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги); – жигар циррозида қўлланади.

Препаратни шифокор кузатуви остида қўллаш керак. Препаратни эрталаб ёки кечқурун овқатдан кейин ичга қабул қилинади. Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги авитаминозларда катталар учун даволовчи дозалари суткада 33000 ТБ гачани ташкил қилади. Кўз касалликларида катталарга – суткада 100000 ТБ ретинол ацетати ва бир вақтнинг ўзида 0,02 г рибофлавин буюрилади. Тери касалликларида катталарга суткада 100000 ТБ ретинол ацетати буюрилади. Катталар учун суткалик дозаси 100000 ТБ дан ошмаслиги керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А гипервитаминози, ҳомиладорлик, ўт-тош касаллиги, сурункали панкреатит, терини ўткир яллиғланишли касалликлари, болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун А витаминини сақловчи бошқа поливитамин комплексларини бир вақтда қабул қилинмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ўткир дозани ошириб юборилиши симптомлари (юборилгандан 6 соатдан кейин ривожланади): А гипервитаминози: катталарда – уйқучанлик, ланжлик, кўзда иккиланиш, бош айланиши, кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, тўхтовсиз қусиш, диарея, таъсирчанлик, остеопороз, микрофильмклардан қон кетиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши ва яра пайдо бўлиши, лаб, терини (айниқса кафт терисини) шўралаши, онгни чалкашиши, бош мия ички босимини ошиши, (эмизикли болаларда – гидроцефалия, лиқилдоқни бўртиб чиқиши). Сурункали интоксикация симптомлари: иштаҳани йўқолиши, суякларда оғриқ, тери, лабни ёрилиши ва қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, гастралгия, қусиш, гипертермия, астения, юқори толиқиш, бош оғриғи, фотосезувчанлик, поллакиурия, никтурия, полиурия, юқори таъсирчанлик, сочларни тўкилиши, оёқ, қўл кафтида, бурун-лаб учбурчаги соҳасида сариқ-зарғалдоқ рангли доғлар, гепатотоксик кўринишлар, кўз ички гипертензияси, олигоменорея, портал гипертензия, гемолитик анемия, рентгенограммада суякларни ўзгариши, тиришишлар; фетотоксик кўринишлар: сийдик чиқариш тизимини ривожланиши нуқсонлари, ўсишни секинлашиши, эпифизар ўсиш соҳаларини эрта беркилиши. Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

10 капсуладан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.