Виталайн селен билан.

Таркиби:

фаол моддалар: β-каротин 30% мойда суспензия кўринишида – 6 мг, α-токоферол ацетат – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, селен (0,1% селен ачитқи кўринишида – 30 мг ёки 0,2% селен ачитқи – 15 мг) – 0,03 мг. ёрдамчи моддалар: асалари муми, тозаланган лецитин, кунгабоқар мойи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

β-каротин, α-токоферол ацетат, аскорбин кислотаси, селен.

Препаратнинг савдо номи:

Виталайн селен билан.

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин

Дори шакли:

капсулалар.

қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – қизил рангли мойли суспензия.

Витамин

A11A

Виталайн селен билан препаратининг таъсири унинг компонентларини мажмуавий таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларини ўтказишнинг иложи йўқ. Барча компонентлар биргаликда маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатилиши мумкин эмас.

Виталайн селен билан препарати поливитамин антиоксидант препарати сифатида кўлланади: витамин (С, Е ва А) ва Селенни етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;шамоллаш касалликларига организмнинг қаршилигини ошириш учун;юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;мувозанатланмаган ва тўлиқ бўлмаган овқатланишда;давомли ва/ёки оғир кечувчи, шунингдек инфекцион касалликлардан кейинги тикланиш даврида қўлланади. Мажмуавий даволашда: урологик касалликда эркакнинг эректил дисфункцияни олдини олиш ва даволаш учун.

Виталайн селен билан препарати овқатдан кейин, сув билан қабул қилинади. Олдини олиш мақсадида болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга препаратни 1 капсуладан суткада 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади. Виталайн селен билан дозасини ва давомийлигини шифокор томонидан патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С, Е витаминларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди. Бўлиш мумкин: диарея, тери рангини ўзгариши (сариқ тусни пайдо бўлиши); кам ҳолларда: бош айланиши, бўғимларда оғриқ бўлиши мумкин. Дори воситасини юқори дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқ пайдо бўлишига, К витамини танқислиги бўлган пациентларда қон кетиши, эстрогенлар, гипероксалуриялар қабул қилаётган пациентларда тромбоз хавфини ошишига ва буйракларда тошларни-оксалатларни пайдо бўлиш хавфини ошишига, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда гемолиз ривожланиш хавфини ошиши, шунингдек кўзни хиралашиши, бош айланиши, кучли толиқиш ва ҳолсизликни юз беришига олиб келиши мумкин. Препаратнинг айрим компонентларига, уни бекор қилинганидан кейин, ўтиб кетувчи аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Кортикостероид препаратлар, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга истеъмол қилинганда, А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради. Тутқаноғи бўлган беморларда токоферол тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни, ҳамда А ва Д витаминининг перекисли оксидланиши маҳсулотларини юқори миқдори аниқланган. Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди. С Витамини темирни сўрилишини оширади, қисқа таъсирли салицилатлар ва сулфаниламидлар билан даволашда кристаллурияни келиб чиқиш хавфини оширади. Холестирамин, орлистат А ва Е витаминини сўрилишини камайтиради. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Суткалик норма оширилганида Виталайн селен билан препаратини қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади. Доза ошириб юборилганида нафас билан чиқарилаётган ҳавода саримсоқпиёзнинг ҳиди пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолда препаратни бекор қилиш керак.

Рецепциз

10 та капсуладан ПВХ/алюмин фолга контур уяли ўрамда. 1 ёки 3 контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.