Виталайн с цинком. rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Бета-каротин 30% мойда суспензия кўринишида – 6 мг, алфа-токоферол ацетати – 15 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, рух, рух оксиди кўринишида -8 мг. Ёрдамчи моддалар: асалари муми, тозаланган лецитин, кунгабоқар мойи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Бета-каротин, алфа-токоферол ацетат, аскорбин кислотаси, рух.

Препаратнинг савдо номи:

Виталайн с цинком.

Фармакалогик гуруҳи:

Витаминлар.

Дори шакли:

Капсулалар.

Қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – қизил рангли мойли суспензия.

Витаминлар.

Виталайн рух билан препаратнинг таъсири унинг компонентларининг мажмуавий таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларини ўтказишнинг иложи йўқ, барча компонентлар биргаликда маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатилиши мумкин эмас.

Виталайн рух билан препарати поливитамин антиоксидант препарати сифатида қуйидагиларни мажмуавий даволашда қўлланади: витамин (С, Е ва А) етишмовчилиги ва рух етишмовчилиги олдини олиш ва даволаш учун;шамоллаш касалликларига организмнинг қаршилигини ошириш учун;юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;давомли ва/ёки оғир кечувчи, шунингдек инфекцион касалликлардан кейин тикланиш даврида;турли этиологияли астеник ҳолатларда;алкоголли абстинент синдроми ва никатинга қарамлиликда комплекс даволашда;мувозанатланмаган ва тўлиқ бўлмаган овқатланишда қўлланади.

Виталайн рух билан препаратини овқатдан кейин, сув билан қабул қилинади. Олдини олиш мақсадида болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга препаратни 1 капсуладан суткада 1 марта 2-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади. Олдини олиш курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади. Даволаш мақсадида Виталай рух билан препаратининг дозаси шифокор томонидан патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С, Е витаминларига ва рухга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди. Диарея, тери рангини ўзгариши – сариқ тусни пайдо бўлиши, кам ҳолларда: бош айланиши, бўғимларда оғриқ. бўлиши мумкин. Дори воситасини катта дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, мисни танқислиги, анемия ривожланиши мумкин. Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Кортикостероид препаратлар, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга истеъмол қилинганда, А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради. Тутқаноғи бўлган беморларда токоферол тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни, ҳамда А ва Д витаминининг перекисли оксидланиши маҳсулотларини юқори миқдори аниқланган. Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди. С Витамини темирни сўрилишини оширади, қисқа таъсирли салицилатлар ва сулфаниламидлар билан даволашда кристаллурияни келиб чиқиш хавфини оширади. Холестирамин, орлистат А ва Е витаминини сўрилишини камайтиради. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида, ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш ҳолатлари кузатилмайди. Суткалик норма оширилганида Виталайн рух билан препаратини қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Рецепциз

10 та капсуладан ПВХ/алюмин фолга контур уяли ўрамда. 1 ёки 3 контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.