Виталайннинг таъсири унинг компонентларининг мажмуавий таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларини ўтказишнинг иложи йўқ, барча компонентлар биргаликда маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатилиши мумкин эмас.
Виталайн поливитамин антиоксидант препарати сифатида қуйидагиларни мажмуавий даволашда қўлланади: витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;шамоллаш касалликларига организмнинг қаршилигини ошириш учун;юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;давомли ва/ёки оғир кечувчи касалликлардан кейинги тикланиш даврида;мувозанатланмаган овқатланишда қўлланади.
Виталайн овқатдан кейин, сув билан қабул қилинади.
Олдини олиш мақсадида болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга препаратни 1 капсуладан суткада 1 марта 2-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.
Олдини олиш курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади.
Даволаш мақсадида Виталайннинг дозаси шифокор томонидан патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди.
Узоқ муддат давомида юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Дори воситасини юқори дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқ пайдо бўлишига, К витамини танқислиги бўлган пациентларда қон кетишини келиб чиқишига, шунингдек кўзни хиралашиши, бош айланиши, кучли толиқишига ва ҳолсизликка олиб келиши мумкин.
Қандайдир ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Кортикостероид препаратлар, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга истеъмол қилинганда, А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.
Тутқаноғи бўлган беморларда токоферол тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни, ҳамда А ва Д витаминининг перекисли оксидланиши маҳсулотларининг юқори миқдори аниқланган.
Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди.
Холестирамин, орлистат А ва Е витаминини сўрилишини камайтиради.
Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш кўринишлари кузатилмайди.
Суткалик норма оширилганида Виталайн қабул қилинганидан кейин кўнгил айнаши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.
Рецепциз
10 та капсуладан ПВХ/алюмин фолга контур уяли ўрамда.
1 ёки 3 контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.