Витакапс ДУО rasmini ko'rish

Таркиби:

Тиамин (В1 витамини)                                                                   – 1,5 мг Рибофлавин (В2 витамини)                                                           – 1,7 мг Никотинамид (РР витамини)                                                        – 19,0 мг Калций пантотенати (В5 витамини)                                           – 7,7 мг Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                 – 2,0 мг Фолат кислотаси (ВСвитамини)                                                    – 0,2 мг Аскорбин кислотаси (С витамини)                                              – 60,0 мг Биотин (Н витамини)                                                                     – 0,05 мг Цианокобаламин (В12 витамини)                                                 – 0,002 мг α-Токоферол ацетати (Е витамини)                                              – 15,0 мг Ретинол ацетати (А витамини)                                                     – 3333 ХБ Холикалцеферол (Д3 витамини)                                                 – 200 ХБ

Тасир этувчи модда(ХПН):

Cомб. друг

Препаратнинг савдо номи:

Витакапс ДУО

Фармакалогик гуруҳи:

Витаминлар.

Дори шакли:

Капсулалар

Витаминларни сақловчи (қизил рангли) капсулалар. Охирлари қизил рангли яримсферик бўлган цилиндр шаклли қаттиқ желатин капсулалар № 1. Капсулаларнинг ичидагиси – оч-сариқдан то оч-жигарранг ранглигача бўлган кукун. Тўқ сариқ рангли доғлар бўлишига йўл қўйилади. Минералларни сақловчи (яшил рангли) капсулалар. Охирлари яшил рангли яримсферик бўлган цилиндр шаклли қаттиқ желатин капсулалар № 0. Капсулаларнинг ичидагиси – оч-кулрангдан оч-бинафша ранглигача бўлган тўқ кулранг рангли доғлари бўлган кукун.

Витаминлар.

Витакапс ДУО катталар ва 10 ёшдан ошган болаларда организмнинг витаминлар ва минералларга ошган эҳтиёжини ёки организмга уларни тушишини камайиши билан боғлиқ бўлган гипо- ва авитаминозларни ва организмда минералларнинг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун мўлжалланган. Витакапс ДУОни юқори ақлий ва жисмоний фаолликда, ўсиш даврида, кексалик ёшида, нохуш экологик вазиятнинг салбий таъсирини камайтириш учун қўллаш тавсия этилади.

Витакапс ДУО кунига 1 қизил капсула ва 1 яшил капсуладан, овқатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Капсулани бутунлигича, оз миқдорда сув билан ютиш керак.

Препаратнинг алоҳида компонентларига бекор қилинганидан кейин йўқ бўлувчи аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг айрим компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратни А ёки Д гипервитаминозлари, гиперкалциемия, буйрак етишмовчилиги бўлганида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлигининг адекват ва яхши назоратли клиник тадқиқотлари ўтказилмаган.

Аниқланмаган.

Тавсия қилинган суткалик доза оширилмасин. Керакли дозани хисоблашда овқат билан қабул қилинаётган витаминларнинг миқдорини ҳисобга олиш керак. Чекиш ва спиртли ичимликларни қабул қилиш витаминлар ва минерал моддаларнинг сўрилишини пасайтиради. Витакапс ДУОни А ва Д витаминларини сақловчи препаратлар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Бу ушбу витаминларнинг дозасини ошириб юборилиши пайдо бўлиши хавфини оширади. Ательени бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида, препарат хатто узоқ муддат қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юборилишининг кўринишлари кузатилмайди. Суткалик доза оширилганида Витакапс ДУО қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши, диарея, терининг қизариши ва бошқа симптомлар каби носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади.

Рецепциз

10 капсуладан контур-уяли ўрамда. Витаминларни сақловчи қизил рангли капсулали 3 контур уяли ўрам ва минералларни сақловчи яшил рангли капсулали 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланади.

2 йил.