Вируснет

Таркиби:

таъсир этувчи модда: Арбидол гидрохлориди – 100 мг. ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, кросповидон, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Арбидол гидрохлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Вируснет

Фармакалогик гуруҳи:

Вирусларга қарши воситалар.

Дори шакли:

Капсулалар.

Оқ ёки сарғиш рангли кукун сақлаган сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Вирусларга қарши воситалар.

Тез сўрилади. Аъзолар ва тўқималар бўйлаб тез тақсимланади. 100 мг дозада қабул қилинганда максимал концентрациясига (Смах) – 1.5 соатдан кейин эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т½) 17-21 соатни ташкил қилади. Тахминан 40% ўзгармаган ҳолда, асосан сафро билан (38,9%) ва оз миқдорда (0,12%) буйрак орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

Катталар ва болаларда қуйидагиларни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади: А ва В гриппи, ЎРВИ (шу жумладан бронхит ва пневмония билан асоратланган); иккиламчи иммунтанқислиги ҳолатлари; Сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияларни мажмуавий даволаш таркибида; Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш ва иммун ҳолатни меъёрлаштириш; 6 ёшли ва ундан катта болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Препарат ичга, овқат қабул қилишдан олдин буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун бир марталик доза – 200 мг, 6-12 ёшли болалар учун – 100 мг ни ташкил қилади. Носпецифик профилактика учун Грипп ва бошқа ЎРВИ ли беморлар билан бевосита контактда бўлганда: 6-12 ёшли болаларга – 100 мг; 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан  суткада бир марта 10-14 кун давомида буюрилади. Грипп ва бошқа ЎРВИ эпидемияси даврида сурункали бронхитни зўрайишини, герпетик инфекцияни қайталанишини олдини олиш учун: 6-12 ёшли болаларга – 100 мг; 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан ҳафтада икки марта 3 ҳафта давомида буюрилади. Операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун: 6-12 ёшли болаларга – 100 мг; 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан  операциядан 2 сутка олдин, сўнгра операциядан кейинги 2 ва 5-суткаларда буюрилади. Даволаш учун Асорациз грипп ва бошқа ЎРВИ ларда: Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 200 мг дан, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан суткада 4 марта 5 кун давомида буюрилади. Асоратларни (бронхит, пневмония ва бошқалар) ривожланиши билан кечувчи грипп ва бошқа ЎРВИ ларда: Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 200 мг дан, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан суткада 2 марта 5 сутка давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 1 марта, 4 ҳафта давомида буюрилади. Сурункали бронхит, герпетик инфекцияни мажмуавий даволашда: Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 100 мг дан суткада 3 марта, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан суткада 1 марта ёки 3 кун давомида 1 марта, 3-4 ҳафта давомида буюрилади; Ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволашда: Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга  – 200 мг дан, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан кунига 4 марта 5 сутка давомида буюрилади. Оғир ҳолларда: Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 200 мг, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан кунига 3 марта 5 сутка давомида, сўнгра бир марталик доза  ҳафтада 2 марта 3-4 ҳафта давомида буюрилади.

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар.

– 6 ёшгача бўлган болалар; – препаратга юқори сезувчанлик.

Бошқа дори воситалар билан буюрилганда салбий таъсирлари аниқланмаган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.

Рецепциз

Капсулалар контур уяли ўрамларда.