Винригрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйдагиларни сақлайди: фаол модда: от зардобидан олинган қутуришга қарши иммуноглобулин фрагментлари – 300 ХБ/мл дан кам эмас; ёрдамчи моддалар: м-крезол – 0,25% дан кам; глицин – 0,0225 г/мл; натрий хлориди – 0,009 г/мл; инекция учун сув 1мл гача.

Препаратнинг савдо номи:

Винриг

Фармакалогик гуруҳи:

зардоб (қутуришга қарши)

Дори шакли:

инекция учун эритма 1500 ХБ/5 мл

тиниқ, рангсиздан оч-сариқ ранглигача бўлган, кўринарли муаллақ заррачаларсиз суюқлик.

зардоб (қутуришга қарши)

J06AA06.

Одамни қутуришга қарши даволаш-профилактик ёки профилактик иммунизацияси учун қўлланилади. Қутуришга гумон қилинаётган ёки тасдиқланган ҳайвонлар билан контактда бўлган ёки улар томонидан тишланган (терини шикастланишисиз тишлашлар, юза жойлашган шилинишлар, шикастланган тўқима ёки шиллиқ қаватларга ҳайвон сўлаги тушган, терининг якка ёки кўп сонли кирувчи шикастланишлари бўлган) одамни қутуришга қарши шошилинч пассив иммунизацияси учун қўлланилади. Антирабик зардоб ҳар доим қутуришга қарши вакцина билан мажмуада ишлатилиши керак.

Антирабик ёрдам жароҳат, тирналиш, шилиниш, сўлак теккан жойларга маҳаллий ишлов бериш ва кейинчалик антирабик вакцинани юбориш ёки кўрсатмалар бўлганида антирабик иммуноглобулин (АИГ) ва антирабик вакцинани мажмуада юборишдан иборат. АИГ ва антирабик вакцинани юбориш орасидаги интервал – 30 минутдан ошмаслиги керак. Зардобни маҳаллий юборишни кафолатлаш учун жароҳатни тикишни кейинга қолдириш керак. Антирабик иммун зардобнинг ҳисобланган дозасини иложи борича катта қисми жароҳат атрофидаги тўқималарга ва хатто агар жароҳат бита бошлаган бўлса хам, жароҳатнинг ўзига юборилиши керак. Агар шикастланган соҳанинг анатомик жойлашиши (бармоқларнинг учи ва хоказо) антирабик зардобнинг бутун дозасини жароҳат атрофидаги тўқималарга юборишга имкон бермаса, унда унинг қолдиғини мушак ичига (думба мушакларига, сон, елканинг юқори қисмига) юборилади. Зардоб юбориладиган соҳа вакцинани юбориладиган жойдан фарқ қилиши керак. Агар зардобнинг ҳисобланган дозаси барча жароҳатларни инфилтрация қилиш учун етарли бўлмаса, жароҳатларни яхшилаб инфилтрация қилиш мақсадида зардобни 2 ёки 3 марта суюлтириш учун физиологик эритмани ишлатиш мумкин.

тез авж олувчи аллергик реакциялар (анафилакция) ва секин авж олувчи аллергик реакциялар (тошма, қичишиш, эшакеми);иситма;артериал гипотензия;ҳансираш;инекция жойида бироз шиш, қизариш, оғриқлик;аденопатия (регионар лимфатик тугунларни катталашиши);артралгия.

Даволаш-профилактик иммунизацияси учун қарши кўрсатма йўқ, чунки иммунизация ҳаётий кўрсатмаларга мувофиқ ўтказилади.

Ихтиосослаштирилган тиббиёт муассасалари учун. Анамнезида аллергик реакциялари бўлган ёки от зардоби компонетларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга ўзига хос эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Зардобни юқори тозаланганлик даражасига қарамай, қўллашдан олдин мажбурий тери тест синамасини ўтказиш тавсия этилади. Умумий ва аллергик реакциялар ривожланган ҳолларда симптоматик даволаш, гипосенсибилизацияловчи ва антигистамин препаратлар буюрилади. Эмлашларни ўтказиладиган жойлар шокка қарши даволаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даври зардобни қўллаш учун қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди. Ҳозирги вақтда қўлланилаётган от антирабик иммуноглобулинлари юқори тозаланган воситалар бўлганлиги туфайли, ҳомиладорларда қўллаш учун хавфсиз ҳисобланади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Вакцина 2оС дан 8оС гача бўлган ҳароратда сақланади ва ташилади.

Рецепт бўйича

5 мл эритма резина тиқин билан беркитилган ва пластмасс қопқоқли алюмин қалпоқча билан қисилган нейтрал шиша флаконга жойланган. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 10  картон қутини картон қутига жойланади.

2 йил.