Макролидлар гуруҳига мансуб антибактериал препарат.
Таъсир механизми рибосомаларнинг 50С-суббирлиги билан қайтувчан боғланиши оқибатида микроб ҳужайрасида оқсил синтезини бузилиши билан боғлиқ.
Терапевтик контентрацияларда, одатда, бактерияларни ўсиши ва кўпайишини секинлаштириб, бактериостатик таъсир кўрсатади.
Яллиғланиш ўчоғида юқори контентрациялари ҳосил бўлганида бактерицид таъсир кўрсатиши мумкин.
Джозамицин граммусбат бактериялар (Стапҳйлоcоccус спп., шу жумладан Стапҳйлоcоccус ауреус нинг метициллинга сезгир штаммлари), Стрептоcоccус спп., шу жумладан Стрептоcоccус пёгенес ва Стрептоcоccус пнеумониаэ, Cорйнебаcтериум дипҳтериаэ, Листериа моноcйтогенес, Пропионибаcтериум аcнес, Баcиллус антҳраcис, Cлостридиум спп., Пептоcоccус спп., Пептострептоcоccус спп.), грамманфий бактериялар (Неиссериа менингитидес, Неиссериа гоноррҳоэаэ, Морахелла cатаррҳалис, Бордетелла спп., Бруcэлла спп., Легионелла спп., Ҳаэмопҳилус дуcрейи, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Ҳелиcобаcтер пйлори, Cампйлобаcтер жежуни), (Баcтероидес фрагилис нинг сезгирлиги ўзгарувчан бўлиши мумкин), Чламйдиа спп., шу жумладан, Чламйдиа трачоматис, Чламйдопҳила спп., шу жумладан, Чламйдопҳила пнеумониаэ (илгари Чламйдиа пнеумониаэ деб номланган), Мйcопласма спп., шу жумладан, Мйcопласма пнеумониаэ, Мйcопласма ҳоминис, Мйcопласма гениталиум, Уреапласма спп., Трепонема паллидум, Боррелиа бургдорфери ларга нисбатан фаол.
Джозамицин, одатда, энтеробактерияларга нисбатан фаол эмас, шунинг учун меъда-ичак йўлларидаги микрофлорага бироз таъсир кўрсатади.
Қатор ҳолларда эритромицин ва 14- ва 15-ҳалқали макролидларга микроорганизмлар (стрептококклар, стафилококклар)нинг резистентлиги бўлганида ҳам препарат ўзининг фаоллигини сақлаб қолади.
Джозамицинга резистентлик, 14- ва 15-ҳалқали макролидларга нисбатан камроқ учрайди.