Викасол Дарницарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг викасол (менадион натрий бисулфити); ёрдамчи моддалар: натрий метабисулфити (Е 223), хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

викасол (менадион натрий бисулфити)

Препаратнинг савдо номи:

Викасол-Дарница

Фармакалогик гуруҳи:

К витамини ва бошқа гемостатик воситалар.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

К витамини ва бошқа гемостатик воситалар.

V02VA02.

Мушак ичига юборилганидан кейин осон ва тез тизимли қон оқимига сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши қайтувчи характерга эга. Албуминларнинг миқдори жуда кам бўлган беморларнинг қони К витаминини жуда кучсиз боғлайди, ёки умуман уни боғламайди. Асосан жигарда, талоқда, миокардда тўпланади. Айланиш жараёни энг жадал миокардда, скелет мушакларида, бироз кучсизроқ – буйракда юз беради. Буйрак орқали ва сафро билан деярли фақат метаболитлари кўринишида чиқарилади. К витаминининг метаболитлари (моносулфат, фосфат ва диглюкуронид-2-метил-1,4-нафтохинон) сийдик билан 70% гача чиқарилади. К витаминининг аҳлатдаги юқори концентрациялари, унинг ичак микрофлораси томонидан синтезланиши билан боғлиқ.

Викасол қонувчанликда ва сариқлик билан кечувчи гипопротромбинемия фонида, ўткир гепатитларда, капилляр ва паренхиматоз қон кетишларда буюрилади. Хирургик аралашувлар ва жароҳатланишлардан кейин, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигидаги, ўткир нур касаллигининг яққол симптомларидаги қон кетишларда, бурунда ва геморроидал давомли қон кетишларда буюрилади. Препарат чала туғилган чақалоқлардаги геморрагик кўрсатмаларда, бачадон климакс олди ва ювенил қон кетишларда, спонтан қонувчанликда, операцияга тайёрлашда, агар операциядан кейинги даврда қон кетишини хавфи бўлса, ўпка қон кетишларида, септик касалликлар фонидаги геморрагик кўринишларда буюрилади. Бундан ташқари, Викасол-Дарницани буюриш учун кўрсатмалар бўлиб, қон кетишлари ва – К витамини антагонистлари фенилин, неодикумарин ва бошқа антикоагулянтларнинг дозасини ошириб юбориш билан боғлиқ бўлган гипопротромбинемиялар ҳисобланади.

Препарат мушак ичига юборилади. Катталарга бир марталик доза – 10 мг, максимал бир марталик доза – 15 мг, максимал суткалик доза – 30 мг ни ташкил этади. Даволаш давомийлиги – 3-4 кун, 4 кунлик танаффусдан кейин зарурати бўлганида курс такрорланади. Мумкин бўлган кучли паренхиматоз қон кетишли хирургик аралашувларда операциядан олдин 2-3 кун давомида буюрилади. Болаларга: 1 ёшгача – суткада 2,5 мг, 1-2 ёш – суткада 6 мг, 3-4 ёш – суткада 8 мг, 5-9 ёш – суткада 10 мг, 10-18 ёш – суткада 15 мг. Доза 2 юборишга бўлинади. Болалар учун даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.

Аллергик реакциялар: юз гиперемияси, тери тошмаси (шу жумладан эритематоз, эшакеми), терини қичишиши, бронхоспазм. Қон тизими томонидан: гемолитик анемия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги бўлган янги туғилган чақалоқларда ёки Е витамини етишмовчилиги бўлган пациентларда гемолиз, тромбоэмболия. Юрак-томир тизими томонидан: артериал босимни транзитор пасайиши, тахикардия, пристаньни кучсиз тўлиши. Юборилган жойдаги реакциялар: юборилган жойда оғриқ ва шиш, бир жойга такрорий инекцияларда доғлар кўринишидаги терининг рангини ўзгариши. Викосол локал склеродермия чақириши мумкин. Бошқалар: гипербилирубинемия, сариқлик (шу жумладан эмизикли болаларда ядроли сариқлик), бош айланиши, профуз терлаш, таъм туйғуларини ўзгариши, қизиш ҳисси кузатилади.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Гиперкоагуляция, тромбоэмболия. Янги  туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги. Оғир жигар етишмовчилиги. Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида қўллаш мумкин эмас.

Перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида антикоагулянт таъсирини пасайтириши мумкин. Билвосита антикоагулянтларнинг (шу жумладан кумарин ва индандион ҳосилаларининг) самарасини сусайтиради. Гепариннинг антикоагулянт фаоллигига таъсир қилмайди. Кенг таъсир доирали антибиотиклар, хинидин, хинин, юқори дозаларда салицилатлар, сулфонамидлар билан бир вақтда қўллаш, К витаминининг дозасини оширишни талаб этади. Гемолитик дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида ножўя самараларининг намоён бўлишини хавфи ошади. Агрегантлар ва фибринолизнинг ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида уларнинг гемостатик самараси потенцияланади.

Ҳомиладорлик вақтида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Викасол қўлланганида тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши мумкинлигини ҳисобга ошиш керак. Гемофилия, тромбоцитопеник пурпура ва Верлгоф касаллигида препарат самарасиздир. Янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллигини олдин олиш учун менадион натрий бисулфитига қараганда фитоменадионни қўллаш яхшироқ, чунки у янги туғилган чақалоқларда (шу жумладан чала туғилган чақалоқларда) камроқ гипербилирубинемия ва гемолитик анемияни чақиради. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Викасол-Дарница ҳомиладорликда хавф препаратларига киради. Препаратни И ва ИИ уч ойликларида кўрсатмалар бўйича, агар она учун фойда ҳомила учун хавф даражасидан юқори бўлганида қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида К витаминини профилактик буюриш, унинг учун йўлдошнинг паст ўтказувчанлиги туфайли самарали эмас. Эмизаётган оналарга препаратни қўллаш зарурати бўлган ҳолларда, даволаш даврида эмизишни тўхтатиш лозим. Болалар. Препарат педиатрия амалиётида қўлланади. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Препарат автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди. Агар даволаниш даврида бош айланиши кузатилса, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Оригинал ўрамда, 2˚С дан 8˚С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: гиперпротроминемия ва гипертромбинемия, гипербилирубинемия, сариқлик, жигар ферментларининг фаоллигини ошиши билан номоён бўлувчи К гипервитаминози; қорин оғриқлари, қабзиятлар ва диарея, умумий қўзғалиш, ажитация ва тери тошмалари кузатилади. Якка ҳолларда болаларда тиришишлар билан намоён бўлувчи токсикоз ривожланади. Даволаш: Препарат бекор қилинади. Қон ивиш тизимининг кўрсатгичларини назорати остида антикоагулянтлар буюрилади. Даволаш симптоматик.

1 мл дан ампулада; 10 ампуладан контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрамдан қутида.

2 йил.