ВИФЕРОНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: одам рекомбинант алфа-2 интерферони 40 000 ХБ; ёрдамчи моддалар: 0,02 г алфа-токоферол ацетати, 0,34 г сувсиз ланолин, 0,45 г тиббий вазелин, 0,12 г шафтоли мойи, 1 г гача тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

интерферон алфа-2б

Препаратнинг савдо номи:

ВИФЕРОН

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши восита (цитокинлар).

Дори шакли:

сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма

оқ-сариқдан сариқ ранггача ўзига хос ланолин ҳидли суртма.

вирусларга қарши восита (цитокинлар).

L03AB04

Турли локализацияли тери ва шиллиқ қаватларнинг герпетик инфекцияларини (Ҳерпес симплех 1 ва 2 тип) даволаш учун қўлланади. 1 ёшдан бошлаб болаларда грипп ва бошқа ЎРВИ ни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Герпетик инфекцияда суртма шикастланиш ўчоғига юпқа қават қилиб суткада 3- 4 марта суртилади, даволаш давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади. Тери ва шиллиқ қаватларини шикастланишининг биринчи белгилари пайдо бўлганда (қичишиш, ачишиш, қизариш) дарҳол даволашни бошлаш тавсия қилинади. Қайталанувчи герпесни даволаганда даволашни продромал даврида ёки касалликни қайталанишининг белгилари пайдо бўлишини энг бошида бошлаган маъқул. Грипп ва бошқа ЎРВИ ни даволаш учун касалликнинг бутун даврида суртма бурун йўлларининг шиллиқ қаватига юпқа қават қилиб суткада 3-4 марта суртилади: Болаларга 1 ёшдан 2 ёшгача 2500 ХБ (диаметри 0,5 см бўлган 1 қисм) суткада 3 марта, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 2500 ХБ (диаметри 0,5 см бўлган 1 қисм) суткада 4 марта, 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга 5000 ХБ (диаметри 1 см бўлган 1 қисм) суткада 4 марта. Даволаш давомийлиги 5 кунни ташкил қилади. Очилган алюмин туба 1 ой совутгичда сақланади.

Кўпчилик ҳолларда ВИФЕРОН® препарати, сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма яхши ўзлаштирилади. Бурун шиллиқ қаватига суртилганида ножўя самаралари (ринорея, аксириш, бурун шиллиқ қаватини ачишиши) кучсиз ва ўткинчи характерга эга ва препарат бекор қилингандан кейин мустақил ўтиб кетади.

Препарат компонентларини индивидуал ўзлаштираолмаслик. 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

ВИФЕРОН® препарати, сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма ЎРВИ, шу жумладан грипп, тери ва шиллиқ қаватларнинг вирусли шикастланишларини (герпетик) даволаш учун қўлланадиган барча дори препаратлари билан мутаносиб.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Сиртга ва маҳаллий қўлланилганда интерферонни тизимли сўрилиши пастлиги ва препарат фақат шикастланиш ўчоғига таъсир кўрсатиши туфайли, ВИФЕРОН® суртмаси препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири Аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда.

Аниқланмаган.

Шифокор рецептисиз берилади

Сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма 40000 ХБ/г. 12  г дан алюмин тубада. 1 туба давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

1 йил.