Виферонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

ВИФЕРОН® 150000 ХБ 1 суппозиторийси қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 150000 ХБ одам рекмобинант интерферон алфа-2б, ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси 0,0054 г, натрий аскорбати 0,0108 г, алфа-токоферол ацетати 0,055 г, динатрий эдетати дигидрати 0,0001 г, полисорбат-80 0,0001 г, какао мойи 0,1958 г, қандолат ёғи ёки какао мойи ўрнини босувчи 1 г гача ВИФЕРОН® 500000 ХБ 1 суппозиторийси қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500000 ХБ одам рекмобинант интерферон алфа-2б, ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси 0,0081 г, натрий аскорбати 0,0162 г, алфа-токоферол ацетати 0,055 г, динатрий эдетати дигидрати 0,0001 г, полисорбат-80 0,0001 г, какао мойи 0,1941 г, қандолат ёғи ёки какао мойи ўрнини босувчи 1 г гача. ВИФЕРОН® 1000000 ХБ 1 суппозиторийси қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1000000 ХБ одам рекмобинант интерферон алфа-2б, ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси 0,0081 г, натрий аскорбати 0,0162 г, алфа-токоферол ацетати 0,055 г, динатрий эдетати дигидрати 0,0001 г, полисорбат-80 0,0001 г, какао мойи 0,1941 г, қандолат ёғи ёки какао мойи ўрнини босувчи 1 г гача. ВИФЕРОН® 3000000 ХБ 1 суппозиторийси қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1000000 ХБ одам рекмобинант интерферон алфа-2б, ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси 0,0081 г, натрий аскорбати 0,0162 г, алфа-токоферол ацетати 0,055 г, динатрий эдетати дигидрати 0,0001 г, полисорбат-80 0,0001 г, какао мойи 0,1941 г, қандолат ёғи ёки какао мойи ўрнини босувчи 1 г гачасақлайди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

интерферон алфа-2б

Препаратнинг савдо номи:

Виферон

Фармакалогик гуруҳи:

цитокин.

Дори шакли:

ректал суппозиторийлар

Пулясимон шаклли, оқ-сариқдан сариқ ранглигача бўлган суппозиторийлар. Доғлар ёки мармарлик кўринишида рангини бир хил бўлмаслигига йўл қўйилади. Бўйлама кесимида воронкасимон чуқурлик мавжуд. Суппозиторийнинг диаметри 10 мм гача.

цитокин.

L03AB05

катталар ва болаларда мажмуавий даволаш таркибида ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан грипп, шу жумладан бактериал инфекция билан асоратланган, пневмония (бактериал, вирусли, хламидияли);мажмуавий даволаш таркибида янги туғилган болаларда, шу жумладан чала туғилган чақалоқларда инфекцион-яллиғланиш касалликлари: менингит (бактериал, вирусли), сепсис, бачадон ичи инфекциялари (хламидиоз, герпес, цитомегаловирус инфекцияси, энтеровирус инфекцияси, кандидоз, шу жумладан висцерал, микоплазмоз);болалар ва катталарда мажмуавий даволаш таркибида сурункали вирусли В, С, Д гепатитлари, шу жумладан жигар циррози билан асоратланган яққол фаолликдаги сурункали вирусли гепатитларда плазмаферез ва гемосорбцияни қўллаш билан бирга;катталарда мажмуавий даволаш таркибида урогенитал йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (хламидиоз, цитомегаловирус инфекцияси, уреаплазмоз, трихомониаз, гарднереллёз, папилломавирус инфекцияси, бактериал вагиноз, қайталанувчи қин кандидози, микоплазмоз);тери ва шиллиқ қаватларнинг бирламчи ёки қайталанувчи герпетик инфекциялари, чегараланган шакли, енгил ва ўртача оғирликда кечиши, шу жумладан катталардаги урогенитал шаклида қўлланади.

Препарат ректал қўлланади. 1 суппозиторий фаол модда сифатида кўрсатилган дозаларда (150000 ХБ, 500000 ХБ, 1000000 ХБ, 3000000 ХБ) одам рекомбинант интерферон алфа-2б сақлайди. Катталар ва болаларда мажмуавий даволаш таркибида ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан грипп, шу жумладан бактериал инфекция билан асоратланган, пневмония (бактериал, вирусли, хламидияли). Катталар, шу жумладан ҳомиладор ва 7 ёшдан ошган болаларга тавсия этиладиган доза ВИФЕРОН® 500000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5 сутка давомида буюрилади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин. 7 ёшгача бўлган болалар, шу жумладан янги туғилган ва гестацион ёши 34 хафтадан ошган чала туғилган чақалоқларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5 сутка давомида буюрилади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин. Даволаш курслари орасида танаффус 5 суткани ташкил этади. Гестацион ёши 34 хафтадан кам бўлган чала туғилан чақалоқларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 3 марта ҳар 8 соатда ҳар куни 5 сутка давомида қўллаш тавсия этилади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин. Даволаш курслари орасида танаффус 5 суткани ташкил этади. Мажмуавий даволаш таркибида янги туғилган болаларда, шу жумладан чала туғилган чақалоқларда инфекцион-яллиғланиш касалликлари: менингит (бактериал, вирусли), сепсис, бачадон ичи инфекциялари (хламидиоз, герпес, цитомегаловирус инфекцияси, энтеровирус инфекцияси, кандидоз, шу жумладан висцерал, микоплазмоз). Янги туғилган чақалоқлар, шу жумладан гестацион ёши 34 хафтадан ошган чала туғилган чақалоқларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ препарати 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда буюрилади. Даволаш курси – 5 сутка. Гестацион ёши 34 хафтадан кам бўлган чала туғилан чақалоқларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 3 марта ҳар 8 соатда буюрилади. Даволаш курси – 5 сутка. Турли инфекцион-яллиғланиш касалликларида тавсия этилган даволаш курслар сони: сепсис – 2-3 курс, менингит – 1-2 курс, герпетик инфекция – 2 курс, энтеровирус инфекция – 1-2 курс, цитомегаловирус инфекция – 2-3 курс, микоплазмоз, кандидоз, шу жумладан висцерал – 2-3 курс. Курслар орасидаги танаффус 5 суткани ташкил этади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин. Болалар ва катталарда мажмуавий даволаш таркибида сурункали вирусли В, С, Д гепатитлари, шу жумладан жигар циррози билан асоратланган яққол фаолликдаги сурункали вирусли гепатитларда плазмаферез ва гемосорбцияни қўллаш билан бирга. Катталар учун тавсия этилган доза – ВИФЕРОН® 3000000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида, кейинчалик хафтада уч марта кунора 6-12 ой давомида буюрилади. Даволаш давомийлиги клиник самарадорлик ва лаборатор кўрсаткичларга қараб аниқланади. 6 ойликкача бўлган болаларга суткада 300000-500000 ХБ; 6 ойликдан 12 ойликкача – суткада 500000 ХБ тавсия этилади. 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга суткада тана юзасининг 1 м2 га 3000000 ХБ тавсия этилади. 7 ёшдан ошган болаларга суткада тана юзасининг 1 м2 га 5000000 ХБ тавсия этилади. Препарат суткада 2 марта ҳар 12 соатда 10 суткада давомида ҳар куни, сўнгра хафтада кунора 6-12 ой давомида қўлланади. Даволаш давомийлиги клиник самарадорлик ва лаборатор кўрсаткичларга қараб аниқланади. Ҳар бир пациент учун препаратнинг суткалик дозасини ҳисоблаш ушбу ёшда тавсия этиладиган дозани Гарфорд, Терри ва Рурку бўйича бўй ва тана вазни бўйича тана юзаси майдонини ҳисоблаш учун номограмма бўйича ҳисобланган тана юзаси майдонига кўпайтириш орқали амалга оширилади. Бир марталик дозани аниқлаш учун ҳисоблаб топилган суткалик дозани 2 марта юборишга бўлиш орқали амалга оширилади, олинган қийматни суппозиторийнинг дозасигача яхлитланади. Яққол фаолликдаги сурункали вирусли гепатит ва жигар циррозида плазмаферез ва/ёки гемосорбция ўтказишдан олдин 7 ёшгача бўлган болаларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ, 7 ёшдан ошган болаларга ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 14 сутка давомида буюрилади. Катталарда, шу жумладан ҳомиладорларда мажмуавий даволаш таркибида урогенитал йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (хламидиоз, цитомегаловирус инфекцияси, уреаплазмоз, трихомониаз, гарднереллёз, папилломавирус инфекцияси, бактериал вагиноз, қайталанувчи қин кандидози, микоплазмоз). Катталар учун тавсия этилган доза – ВИФЕРОН® 500000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5-10 сутка давомида буюрилади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин. Ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликнинг ИИ уч ойлигидан бошлаб (гестациянинг 14 хафтасидан бошлаб) ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида, сўнгра 9 кун давомида 3 марта 3 кун интервал билан (тўртинчи куни) 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда буюрилади. Сўнгра ҳар 4 хафтада туғруққача ВИФЕРОН®150000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5 сутка давомида буюрилади. Зарурати бўлганида туғруқдан олдин (гестациянинг 38 хафтасидан бошлаб) ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида қўллаш кўрсатилган. Тери ва шиллиқ қаватларнинг бирламчи ёки қайталанувчи герпетик инфекциялари, чегараланган шакли, енгил ва ўртача оғирликда кечиши, шу жумладан катталардаги, шу жумладан ҳомиладорлардаги урогенитал шакли. Катталар учун тавсия этиладиган доза – ВИФЕРОН®1000000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида ва қайталанувчи инфекцияда ундан кўпроқ буюрилади. Клиник кўрсатмаларга қараб даволаш давом эттирилиши мумкин. Тери ва шиллиқ қаватларни шикастланишининг биринчи белгилари (қичишиш, ачишиш, қизариш) пайдо бўлганда даволашни дарҳол бошлаш тавсия этилади. Қайталанувчи герпесни даволаганда даволашни продромал даврда ёки қайталаниш белгиларини пайдо бўлишини бошида бошлаш афзал. Ҳомиладорларга ҳомиладорликнинг ИИ уч ойлигидан бошлаб (гестациянинг 14 хафтасидан бошлаб) ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида, сўнгра 9 кун давомида 3 марта 3 кун интервал билан (тўртинчи куни) 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда буюрилади. Сўнгра ҳар 4 хафтада туғруққача ВИФЕРОН® 150000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5 сутка давомида буюрилади. Зарурати бўлганида туғруқдан олдин (гестациянинг 38 хафтасидан бошлаб) ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида қўллаш кўрсатилган.

Кам ҳолларда аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш) кузатилиши мумкин. Ушбу кўринишлар қайтувчандир ва препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан 72 соатдан кейин йўқ бўлади.

Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик бўлганида уни қўллаш мумкин эмас.

ВИФЕРОН®, ректал суппозиторийлар юқорида кўрсатилган касалликларни даволашда қўлланадиган барча дори препаратлари (антибиотиклар, химиопрепаратлар, глюкокортикостероидлар) билан мутаносиб ва бирга яхши қўлланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорликнинг 14 хафтасидан бошлаб қўллаш мумкин. Эмизиш даврида қўллаш учун чекловлар йўқ. Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири Аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

2°С дан 8°С гача ҳароратда сақлансин.

Аниқланмаган.

Шифокор рецептисиз берилади

Ректал суппозиторийлар 150000 ХБ, 500000 ХБ, 1000000 ХБ, 3000000 ХБ. 10 суппозиторийдан ПВХ/ПВХ контур уяли ўрамда. 10 суппозиторийли 1 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.