Вессел Дуэ Фрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 600 ЛБ* сулодексид; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сулодексид

Препаратнинг савдо номи:

Вессел Дуэ Ф

Фармакалогик гуруҳи:

гепарин гуруҳига мансуб антитромботик восита.

Дори шакли:

вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма, капсулалар

гепарин гуруҳига мансуб антитромботик восита.

V01AV11

Сулодексиднинг 90% томирларнинг эндотелийсида тўпланади, бу унинг бошқа аъзоларнинг тўқималаридаги концентрациясидан 20-30 марта юқори ва ингичка ичакда сўрилади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади. Фракцияланмаган гепарин ва қуйимолекуляр гепаринлардан фарқли равишда, антитромботик фаолликни пасайишига олиб келувчи ва организмдан элиминациясини аҳамиятли тезлаштирувчи десулфатланишга учрамайди. Дозани аъзолар бўйлаб тақсимланиши, препарат юборилганидан кейин 4 соат ўтгач буйраклар орқали чиқарилишини кўрсатди. Препарат вена ичига юборилганидан кейин 24 соат ўтгач бирикманинг сийдик билан чиқарилиши 50% ни, 48 соат ўтгач эса – 67% ни ташкил қилади.

тромб ҳосил бўлишининг юқори хавфи бўлган ангиопатиялар, шу жумладан ўтказилган миокард инфарктидан кейин;мия қон айланишини бузилиши, шу жумладан ишемик импульснинг ўткир даври ва эрта тикланиш даври; атеросклероз, қандли диабет, гипертония касаллиги билан боғлиқ дисциркулятор энцефалопатия; томирли деменция;периферик артерияларнинг ҳам атеросклеротик ва ҳам диабетик генезга эга бўлган окклюзион шикастланишлари;флебопатиялар, чуқур веналарнинг тромбози;микроангиопатиялар (нефропатия, ретинопатия, нефропатия) ва қандли диабетдаги макроангиопатиялар (диабетик оёқ панжаси синдроми, энцефалопатия, кардиопатия);тромбофилик ҳолатлар, антифосфолипидли синдром (ацетилсалицил кислотаси билан бирга, шунингдек қуйимолекуляр гепаринлардан кейин буюрилади);гепарин индукциялаган тромботик тромбоцитопенияни даволаш, чунки уни чақирмайди ва оғирлаштирмайди ҳам.

Вена ичига ва мушак ичига юбори учун эритма. Ичга қабул қилиш учун капсулалар. Даволаш препаратнинг 1 ампуласи ичидагисини ҳар кунги мушак ичига юборишдан ёки 15-20 кун давомида, 150-200 мл физиологик эритмада олдиндан эритиб, оқим билан ёки томчилаб вена ичига юборишдан бошланади. Сўнгра, 30-40 кун давомида даволашни, препаратни ичга қабул қилиб давом эттириш керак: 1 капсуладан кунига 2 марта, овқат қабул қилишлар орасидаги танаффусларда буюрилади. Тўлиқ даволаш курсини 1 йилда камида 2 марта такрорлаш керак. Пациентнинг клиник-диагностик текширувларининг натижаларига қараб, шифокорнинг қарорига қараб дозалаш тартиби ўзгартирилиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айнаши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқлар. Аллергик реакциялар: турли жойларда жойлашган тери тошмаси. Бошқалар: оғриқ, ачишиш, инекция жойида гематома.

ўта юқори сезувчанлик;геморрагик диатез ва қон ивишини пасайиши билан кечувчи касалликлар;ҳомиладорликнинг И уч ойлиги

Весел Дуэ Ф препаратини бошқа препаратлар билан аҳамиятли даражада ўзаро таъсири аниқланмаган. Сулодексид қўлланганида антикоагулянтлар (билвосита ва бевосита) ва антиагрегантлар сифатида гемостаз тизимига таъсир қилувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат қўлланганида коагулограммани назорат қилиш керак. Даволашнинг бошида ва охирида қуйидаги кўрсаткичларни аниқлаш мақсадга мувофиқдир: фаоллашган қисман тромбопластин вақти, ИИИ антитромбини, қон кетиши вақти ва қон ивиши вақти. Вессел Дуэ Ф фаоллашган қисман тромбопластин вақтининг нормал кўрсаткичларини тахминан бир ярим марта оширади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда шифокорнинг қатъий назорати остида буюрилади. Сулодексид препаратини диабетнинг И тури бўлган беморларда ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойликларида, ҳомиладорларнинг кечки токсикози ривожланганида, томирли асоратларини даволаш ва олдини олиш мақсадида қўллашнинг ижобий тажрибаси мавжуд. Болаларда қўлланиши Сулодексидни болаларда тасдиқланган кўрсатмалар бўйича ишлатилиши кузатилмаган. Сулодексидни 18 ёшдан кичик болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисида маълумотлар аниқланмаган. Ательени ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат ательени ҳайдаш ва машина қурилмаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: қон оқувчанлиги ёки қон кетишлар. Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

5 йил.