Вермодедрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: мебендазол – 100 мг. ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий кросскармеллозаси, калций гидрофосфати, Сансет сариғи бўёвчиси ПКФ, натрий бензоати, тозаланган талк, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Мебендазол

Препаратнинг савдо номи:

Вермодед

Фармакалогик гуруҳи:

Антигелминт воситалар.

Дори шакли:

Таблеткалар

Зарғалдоқ рангли думалоқ, ясси, қобиқсиз таблеткалар.

Антигелминт воситалар.

Мебендазол ичакдан деярли сўрилмайди. Фаол модданинг озгина қисми қонга тушиб, 90% плазма оқсиллари билан боғланади ва жигарда метаболизмга учрайди. Мебендазолнинг плазмадаги энг юқори концентрациясига препарат қабул қилинганидан кейин 2-4 соат ўтгач эришилади. Қабул қилинган дозанинг фақат 10% 24-48 соат давомида сийдик билан декарбоксилланган ҳолда, 90% эса аҳлат билан чиқарилади.

Қуйидаги гелминтозларни даволаш учун: – Трихецефалез (Тричурис тричиура); – Энтеробиоз (Энтеробиус вермиcуларис); – Аскаридиоз (Асcарис лумбриcодес); – Анкилостомадиоз (Анcйлостома дуоденале); – Якка ёки аралаш инфекциялардаги тениоз (Неcатор америcанус) да қўлланади.

Меъда-ичак йўллари, жигар томонидан: катта инвазия ва гелминтлар тез йўқотилган ҳолларида қорин бўшлиғида ўткинчи оғриқлар, диарея бўлиши мумкин; кам-препарат узоқ вақт давомида юқори дозаларда қўлланганида, жигар фаолиятининг орқага қайтувчи бузилишлари, гепатитни ривожланиш ҳоллари аниқланган. Қон яратиш тизими томонидан: препарат билан юқори дозаларда узоқ муддат даволанганда баъзида нейтропения кузатилган. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш.

Мебендазолга юқори сезувчанлик, жигар фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация, 2 ёшгача бўлган болалар.

Препарат қўлланганда парҳезга риоя қилиш, сурги воситаларини буюриш талаб қилинмайди. Препаратни қўллаш даврида эмизишни тўхтатиш лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С дан паст ҳароратда сақлансин.

Рецепт билан

100 мг дан таблеткалар.

3 йил.