Верминрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: албендазол.

Тасир этувчи модда(ХПН):

албендазол

Препаратнинг савдо номи:

Вермин

Фармакалогик гуруҳи:

Антигелминт восита.

Дори шакли:

таблеткалар

200 мг таблеткалар: тўқ сариқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қавариқ қобиқ билан қопланган, ўзига ҳос ҳидли таблеткалар. 400 мг таблеткалар: оқ ёки деярли оқ рангли, узунчоқ шаклли, бир томонида рискаси бўлган, иккиёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, ўзига хос ҳидли таблеткалар.

Антигелминт восита.

P02CA03

Ичга қабул қилингандан сўнг, албендазол меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади, плазмада ўзгармаган ҳолда аниқланмайди, чунки жигарда гижжага қарши фаолликка эга бўлган, бирламчи метаболит- албендазол сулфоксидга тезда айланади. Кираолишлиги паст. Ёғли овқатни қабул қилиш албендазолнинг максимал концентрацияси (Cмах) ни ва сўрилишини 5 мартага оширади. Албендазол сулфоксидининг Cмах га эришиш вақти 2-5 соатни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан 70% боғланади. Аъзолар бўйича деярли тўлиқ тарқалади: сийдикда, ўт-сафрода, жигарда, киста девори ва киста суюқлигида, орқа мия суюқлигида аниқланади. Гижжалар цисталарининг девори ва суюқлигига ўтади. Албендазол сулфоксиди албендазол сулфонига (иккиламчи метаболит) ва бошқа оксидланган маҳсулотларга метаболланади. Албендазол сулфоксидининг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 8-12 соатни ташкил этади. Фаол метаболит албендазол сулфоксиди кўринишида ўт-сафро билан ичаклар орқали чиқарилади, унинг катта бўлмаган қисмигина сийдик билан чиқарилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда клиренси ўзгармайди. Жигарни зарарланишида кираолишлиги ошади, бунда албендазол сулфоксидининг Cмах 2 марта ошади, Т1/2 эса узаяди. Албендазол микросомал ферментлари цитохром Р-450 (ИА) тизимининг индуктори ҳисобланади; кўпгина дори препаратларининг метаболизмини тезлаштиради.

Препарат  гижжа инвазияларида, шу жумладан нематодозларда қўлланади: чўчқа солитёрининг личинкалик шакли (Таэниа солиум) чақирган нейроцистицеркоз; ит тасмасимон чувалчангининг личинкалик шакли (Эчиноcоccус гранулосус) чақирган жигар, ўпкалар, қоринпарданинг эхинококкози; эхонококкоз кисталарининг жарроҳлик даволанишида ёрдамчи восита сифатида;аскаридоз;трихоцефалез;анкилостомидоз;энтеробиоз;некатороз;стронгилоидоз (строгилоидоз);описторхоз;микроспоридиоз;токсокароз;лямблиоз;аралаш гижжалар.

Ичга, овқатдан сўнг таблеткаларни чайнамасдан, сув билан ичилади. Суткалик доза- 0.4 г (бир қабул учун), болалар учун – 6 мг/кг. Cурги дори воситаларини қўллашни ва махсус парҳезга риоя қилишни талаб қилинмайди. 2 ёшгача бўлган болалар – бош мия цистицеркози: 15 мг/кг/сут 8 сутка давомида; зарурат туғилса такрорланади. Анкилостомидоз ва аскаридоз 0.4 г дан, энтеробиоз 0,2 г дан бир марта, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади. Стронгилоидоз 0.4 г дан ва цестодоз 0,2 г дан суткасига бир марта, 3 сутка давомида, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади. 2 ёшдан катта болалар ва катталар – бош мия цистицеркози: 0.4 г дан суткасига 2 марта , 8-30 сутка давомида. Аскаридоз, трихоцефалез, энтеробиоз ва анкилостомидоз – 0.4 г дан суткасига бир марта, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади. Лямблиоз: 0.4 г дан суткасига бир марта, 3 сутка давомида. Стронгилоидоз ва цестодоз: 0.4 г дан суткасига бир марта, 3 сутка давомида, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, “жигар” трансаминазалар фаоллигининг ошиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, менингеал симптомлар. Қон яратиш тизими томонидан: бош мия қон яратилишининг чекланиши, лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения. Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш. Бошқалар: гипертермия (тана ҳароратининг ошиши), артериал босимнинг ошиши, қайтарилувчан алопеция.

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври (кўкрак сути билан эмизиш), болалар ёши (6 ёшгача – ҳавфсизлиги аниқланмаган). Эҳтиёткорлик билан: кўмик қон яратилишининг сусайиши, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, кўз тўр пардасининг патологияси.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Зарурат бўлганда симптоматик даво ўтказилади.

Рецепт бўйича

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 200 мг ва 400 мг дан контур-уяли ўрамда.