Юрак-қон томир тизими: стенокардия, артериал гипотензия, синоатриал ва атриовентрикуляр блокадалар И, ИИ ёки ИИИ даражали АВ-блокада, брадикардия, юрак бўлмачаларини фибрилляцияси билан кечувчи брадиаритмия, синус тугунининг тўхтаб қолиши, асистолия; юрак етишмовчилигини зўрайиш/ривожланиш хавфи, ортостатик реакциялар, тахикардия, тўш суяги ортида оғриқ, миокард инфаркти, юрак уриб кетиши, тўпиқларнинг периферик шиши, цингаопе, қизиб кетиш ҳисси кузатилган.
Овқат ҳазм қилиш йўллари: қоринда дискомфорт/оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм каби меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари, ичак атонияси, ичак тутилиши, қабзият, оғизни қуриши, микрофильмкларнинг гиперплазияси (гингивит ва қон кетиши).
Нерв тизими: бош мия қон айланишини бузилиши, онгни чалкашиши, мувозанатни бузилиши, толиқиш, уйқусизлик, асабийлик, мушак тиришишлари, психозлар, нейропатия, экстрапирамид синдроми, уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, тремор.
Эшитиш ва вестибуляр аппарати аъзолари: қулоқларни шанғиллаши, вертиго.
Сийдик-жинсий тизими: эректил дисфункция, шу жумладан импотенция, тез-тез сийиш, ҳайз циклини бузилиши; кекса ёшдаги пациентлар узоқ вақт даволанганда гинекомастия ривожланган, у препарат бекор қилинганидан сўнг тўлиқ ўтиб кетган, галакторея.
Таянч-ҳаракат тизими: мушак кучсизлиги, миалгия, артралгия.
Тери ва тери ости тўқималари: терида тошмалар (шу жумладан макулопапулёз тошма, эшакеми), қичишиш, алопеция, гипергидроз, пигментацияни бузилиши, эритромелалгия, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Квинке шиши, фотодерматитлар, кўкаришлар, пурпура.
Гепатобилиар тизими: трансаминазалар, ишқорий фосфатаза ва билирубин даражасини ошиши кузатилиши мумкин; клиник кўринишлар (ўзини ёмон ҳис қилиш, тана ҳароратини кўтарилиши ва/ёки ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ) билан кечувчи жигар шикастланиши кузатилиши мумкин.
Шу сабабли пациентларда жигар фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилиш мақсадга мувофиқдир.
Баъзи ҳолларда бу ўзгаришлар даволаш давом эттирилганида ўз-ўзидан йўқолади.
Иммун тизими: ўта юқори сезувчанлик, аллергик гепатит, бронхоспазм.
Бошқалар: кўришни ноаниқлиги, қон плазмасида пролактин даражасини ошиши, глюкозага толерантликни пасайиши кузатилган.
Верапамил ва колхицинни мажмуавий қўлланиши билан ассоциацияланган фалаж (тетрапарез) ҳақида хабарлар берилган.
Бу ҳолат СЙР3А4 ва Р-қп ни верапамил томонидан сусайтирилиши оқибатида колхицинни гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Шунинг учун колхицин ва верапамилни мажмуавий қўллаш тавсия қилинмайди.