Вентолин Эвохалеррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 доза қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 120,5 мкг салбутамол судьяи (100 мг салбутамолга эквивалент) ёрдамчи моддалар: пропеллент 1,1,1,2-тетрафтор этан (фреон сақламайдиган пропеллент ҲФА134а (ГР106642Х) ёки норфлуран) 75 мг гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

салбутамол

Препаратнинг савдо номи:

Вентолин Эвохалер

Фармакалогик гуруҳи:

Бронхиал астмани даволаш учун препаратлар. Ингаляцион симпатомиметиклар. Селектив бета-адреностимуляторлар.

Дори шакли:

дозаланган ингалятор

оқ ёки деярли оқ рангли суспензия.

Бронхиал астмани даволаш учун препаратлар. Ингаляцион симпатомиметиклар. Селектив бета-адреностимуляторлар.

R03AC02

Сўрилиши Ингаляцион юборилганидан кейин салбутамолнинг дозасини 10-20% қуйи нафас йўлларига етиб боради. Дозанинг қолган қисми ингаляторда қолади ёки оғиз-ҳалқумда чўкади ва сўнгра ютиб юборилади. Нафас йўлларида чўккан фракцияси ўпка тўқимаси ва қонга сўрилади, лекин ўпкада метаболизмга учрамайди. Тақсимланиши Салбутамолни плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 10% ни ташкил этади. Метаболизми Қонга тушиб, салбутамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан сийдик билан, ўзгармаган ҳолда ёки фенол судьяи кўринишида чиқарилади. Ингаляцион дозанинг ютиб юборилган қисми меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва жигар орқали “бирламчи ўтиш”да фенол судьяига айланиб, фаол метаболизмга учрайди. Ўзгармаган салбутамол ва конъюгат асосан сийдик билан чиқарилади. Чиқарилиши Вена ичига юборилган салбутамол 4-6 соатлик ярим чиқарилиш даврига эга. Қисман буйрак орқали чиқарилади ва қисман фаол бўлмаган 4-О-судья (фенол судьяи) гача метаболизми натижасида, у ҳам асосан сийдик билан чиқарилади. Салбутамолнинг юборилган дозасини жуда кам қисмигина ахлат билан чиқарилади. Организмга вена ичига, перорал ёки ингаляцион йўл орқали юборилган салбутамолнинг катта қисми 72 соат давомида чиқарилади.

β2-адренорецепторларнинг селектив агонисти салбутамол бронхоспазмни даволаш учун ёки олдини олиш учун қўлланади. У астма, сурункали бронхит ва эмфиземадаги нафас йўлларининг қайтувчан обструкциясида дарҳол таъсирли (5 минут давомида) қисқа муддат (тўрт соат) давомида бронхларни кенгайишини таъминлайди. Препарат астманинг симптомларини енгиллаштириш ва олдини олиш мақсадида узоқ муддатли қўллаш учун мос келади. Бронходилятаторларни персистик астмаси бўлган пациентларни ягона ёки асосий даволаш сифатида қўллаш мумкин эмас. Салбутамол билан даволаб бўлмайдиган персистик астмаси бўлган пациентларда астма симптомларини назорат қилишга эришиш ва таъминлаш учун ингаляцион кортикостероидлар билан даволаш тавсия этилади. Салбутамол билан даволашга жавобни йўқлиги шошилинч тиббий текширув ёки даволаш учун белги ҳисобланади.

Салбутамолнинг ингаляцион шакллари фақат ингаляцион юбориш учун мўлжалланган ва оғиз орқали нафас билан кириши керак. Бета-2 агонистларни қабул қилишни ошиши бронхиал астмаси бўлган пациентларда аҳволини ёмонлашишининг белгиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда пациентни даволаш режаси қайта кўриб чиқилиши ва зарурати бўлганида глюкокортикостероидлар билан даволаш буюрилиши керак. Препаратнинг дозасини ёки қабул қилиш тез-тезлигини оширилиши, дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ ножўя самараларни пайдо бўлиши хавфи туфайли, фақат шифокор тавсияси бўйича амалга оширилади. Кўпчилик пациентларда салбутамолнинг таъсир даври 4 дан 6 соатгачани ташкил этади. Дозаланган ингалятордан фойдаланганда қийинчиликларни ҳис этувчи пациентларга салбутамол Эвохалерли спейсерни ишлатиш тавсия этилади. Болаларда Вентолинтм Эвохалертм қўллашни самарали бўлиши учун юзга ниқобли педиатрик спейсерни ишлатиш тавсия этилади (Клиник тадқиқотлар бўлимига қаранг).

Нохуш реакциялар анатомо-физиологик таснифи ва учраш тез-тезлигига қараб санаб ўтилган, улар қуйидагича белгиланган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 дан <1/10 gacha), ba’zida (>1/1000 дан <1/100 gacha), kam hollarda (>1/10000 дан <1/1000 гача) ва жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида ҳолларда. “Жуда тез-тез” ва “тез-тез” тоифасига мансуб ножўя реакциялар клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бўйича аниқланган. “Кам ҳолларда” ва “жуда кам ҳолларда” тоифасига мансуб ножўя реакциялар спонтан хабарлар асосида аниқланган. Иммун тизими томонидан Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, эшакеми, бронхоспазм, гипотония ва коллапс. Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан Кам ҳолларда: гипокалиемия. β2-агонистлари билан даволаш аҳамиятли гипокалиемияга олиб келиши мумкин. Нерв тизими томонидан Тез-тез: тремор, бош оғриғи Жуда кам ҳолларда: гиперфаоллик. Юрак томонидан Тез-тез: тахикардия Баъзида: кучли юрак уриши Жуда кам ҳолларда: юрак аритмиялари, шу жумладан хилпилловчи аритмия, суправентрикуляр тахикардия ва экстрасистолия. Қон томирлари томонидан Кам ҳолларда: периферик томирларни кенгайиши (периферик вазодилятация) Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан Жуда кам ҳолларда: парадоксал бронхоспазм. Меъда-ичак йўллари томонидан Баъзида: оғиз ва ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан Баъзида: мушак тиришишлари.

Анамнезида препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда Вентолинтм Эвохалертм ни қўллаш мумкин эмас (Таркиби га қаранг). Вена ичига юбориш учун салбутамолдан ташқари, салбутамолнинг барча дори шакллари асоратланмаган муддатидан олдинги туғруқни ёки хавф туғдирувчи абортни тўхтатиш учун қўлланмаслиги керак.

Салбутамол ва пропранолол каби β-адренорцепторларнинг носелектив блокаторларини бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Моноаминоксидаза ингибиторларини (МАОИ) қабул қилаётган пациентларда салбутамолни қўлллаш мумкин. Номутаносиблик Маълумотлар йўқ.

Астмани назорати босқичма-босқич дастур асосида амалга оширилиши керак, пациентнинг даволашга бўлган реакцияси клиник ва ўпка фаолиятини текшириш натижалари асосида баҳоланиши керак. Бронхиал астма симптомларини назорат қилиш учун қисқа муддат таъсир этувчи броходилататорлар, айниқса β-адренорецепторларнинг ингаляцион агонистларини қўллашга бўлган эҳтиёжни ошиши касалликни зўрайишидан далолат беради. Бундай ҳолларда пациентни даволаш режасини қайта кўриб чиқиш керак. Бронхиал астма назоратини тўсатдан ва авж олиб борувчи ёмонлашиши пациентнинг ҳаётига хавф солиши мумкин, шунинг учун бундай ҳолатларда глюкокортикоидларни буюриш ёки дозасини ошириш масаласини дарҳол ҳал қилиш лозим. Бундай пациентларда нафас чиқариш тезлигини чўққиси мониторингини ҳар куни амалга ошириш тавсия этилади. Салбутамол тиреотоксикози бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. β-адренорецепторларнинг агонистлари билан даволаш, айниқса уларни небулайзер ёрдамида ёки парентерал юбориш гипокалиемияга олиб келиши мумкин. Бронхиал астманинг оғир хуружларида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки ксантин ҳосилалари, стероидлар, диуретикларни бир вақтда қўллаш, шунингдек гипокция натижасида хуружлар кучайиши мумкин. Бундай ҳолатларда қон зардобида калийнинг даражасини назорат қилиш керак. Ингаляцион даволаш учун бошқа воситаларда бўлгани каби препаратни бевосита қўлланиши биланоқ хириллашларни кучайиши билан кечувчи парадоксал бронхоспазм ривожланиши мумкин. Ушбу ҳолат муқобил чиқарилиш шакли ёки бошқа тез таъсир этувчи ингаляцион бронходилататорни қўллаш билан дарҳол даволашни талаб этади. Салбутамолнинг специфик презентациясини дарҳол бекор қилиш, пациентнинг ҳолатини баҳолаш ва зарурати бўлганида муқобил даволашни буюриш керак. Агар аввал қўлланилган Вентолиннинг дозаси ҳолатни камида 3 соатга енгиллашишига ёрдам бермаса, кейинги босқичма-босқич даволашни белгилаш учун пациентни тиббий текшириш лозим. Препаратни ўпкага оптимал тушишини таъминлаш учун препарат пациентни нафас олиши билан синхрон равишда юборилиши учун, пациент ингаляция техникасини тўғри бажараётганлигини текшириш керак.

Фертиллик Салбутамолни одам фертиллигига таъсири ҳақида маълумот йўқ. Ҳайвонларнинг фертиллигига нохуш таъсири кузатилмаган (Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари бўлимига қаранг). Ҳомиладорлик Препаратни ҳомиладорликда фақат агар она учун даволашнинг фойдаси, ҳомила учун ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина буюриш мумкин. Қайд этилгандан кейинги кузатиш жараёнида, оналари ҳомиладорлик вақтида салбутамол қабул қилган болаларда ривожланишнинг турли нуқсонлари, шу жумладан “бўри танглай” пайдо бўлиши ва қўл-оёқни ривожланиши нуқсонлари аниқланган. Бу ҳолатларнинг баъзиларида оналар ҳомиладорлик даврида бир нечта ёндош дори препаратларини қабул қилган. 2 дан 3% гачани ташкил этувчи нуқсонларни ва туғма аномалияларни пайдо бўлиш тез-тезлигида маълум қонуниятни йўқлиги туфайли, салбутамолни қабул қилиш билан сабаб-оқибат алоқаси аниқланмаган. Лактация Салбутамол эҳтимол кўкрак сутига киради ва шунинг учун пациентнинг ўзи учун кутилаётган фойда, бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардан ташқари ҳолатларда эмизикли аёлларга буюриш тавсия этилмайди. Кўкрак сутидаги салбутамол янги туғилган чақалоққа салбий таъсир кўрсатиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Мундштук ҳимоя қалпоқчаси билан зич ёпилади. 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин ва бевосита қуёш нурларидан сақлансин. Кўпгина ҳолларда аэрозол ингаляторларнинг баллонлари музлатилганида препаратнинг терапевтик самарадорлиги камаяди. Баллончани синдириш, тешиш ёки ҳатто тўлиқ бўшаганида ҳам ёқиш мумкин эмас.

Салбутамолни қўллаганда доза ошириб юборилганида энг кўп учрайдиган белгилари ва симптомлари бета-агонистлар чақирадиган типик қисқа муддатли симптомлар ҳисобланади (Махсус кўрсатмалар ва Ножўя таъсирлари бўлимларига қаранг). Гипокалиемия салбутамолнинг дозасини ошириб юборилишини оқибати бўлиши мумкин. Қон зардобида калийнинг даражасини назорат қилиш керак. Юқори терапевтик дозаларни қўллаганда ҳам, тез таъсир қилувчи бета-агонистларни қўллаганда ҳам лактацидоз ривожланиши ҳақида хабар берилган, шунинг учун дозани ошириб юборилиши фонида қон зардобида сут кислотасининг ошган даражасини ва кейинчалик метаболик ацидозни (айниқса хуштаксимон нафас каби бронхоспазмнинг бошқа симптомларини регрессиясига қарамасдан тахипноэни сақланган ёки ёмонлашган ҳолларда) назорат қилиш кўрсатилган.

Рецепт бўйича

200 дозадан ички қопламаси флюорополимердан тайёрланган, дозаловчи клапан билан таъминланган алюмин контейнерда. Тайёр контейнер (клапан билан таъминланган контейнер) чангдан ҳимоя қилувчи қалпоқчали аэрозол бошчадан (пурковчи учлик) ташкил топган пластик актуаторга жойланади ва ингалятор тўлиқ тўпламда шаклланади. Ингалятор (Эвохалер) №1 тўлиқ тўпламда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

24 ой