Венокоррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 50 мг этилметилгидроксипиридин сукцинат; ёрдамчи моддалар: натрий метабисулфит (Е 223), инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

етилметилгидроксипиридин сукцинат (этҳйлметҳйлҳйдрохйпйридине суccинате)

Препаратнинг савдо номи:

Венокор

Фармакалогик гуруҳи:

нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар.

Дори шакли:

инекция учун эритма

рангсиз ёки бироз сарғиш тиниқ эритма.

нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар.

N07XX.

Бош мия қон айланишини ўткир бузилишлари;бош суяги мия жароҳати, бош суяги мия жароҳатларининг оқибатлари;дисциркулятор энцефалопатия;нейроциркулятор дистония;атеросклеротик генезли енгил когнитив бузилишлар;невротик ва неврозга ўхшаш ҳолатлардаги хавотирли бузилишлар;ўткир миокард инфаркти (биринчи суткадан бошлаб), мажмуавий даволаш таркибида;бирламчи очиқ бурчакли глаукоманинг турли бочқичлари, мажмуавий даволаш таркибида;неврозга ўхшаш ва вегетатив-томирли бузилишлари устунлик қилувчи алкоголизмда абстинент синдромини бартараф қилиш;антипсихотик воситалар билан ўткир заҳарланиш;қорин бўшлиғидаги ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнлари (ўткир некротик панкреатит, перитонит), мажмуавий даволаш таркибида.

Венокор мушак ичига ёки вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) юборилади. Доза индивидуал танланади. Инфузион юбориш усулида препаратни натрий хлориднинг физиологик эритмасида (200 мл) суюлтириш керак. Катталарни даволаш 50-100 мг дозада суткада 1-3 мартадан бошланади, доза терапевтик самарага эришилгунча аста-секин ошириб борилади. Венокор оқим билан аста-секин 5-7 минут давомида, томчилаб – 1 минутда 40-60 томчи тезликда юборилади. Максимал суткалик доза 800 мг дан ошмаслиги керак. Бош мия қон айланишининг ўткир бузилишларида Венокор катталарга мажмуавий даволашнинг дастлабки 2-4 кун давомида томчилаб 200-300 мг дан суткада 1 марта, кейин мушак ичига 100 мг дан суткада 3 марта юборилади. Даволаш муддати 10-14 кунни ташкил этади. Бош суяги мия жароҳати ва бош суяги мия жароҳатининг оқибатларида Венокор 10-15 кун давомида 200-500 мг дан суткада 2-4 марта вена ичига томчилаб юбориш йўли билан буюрилади. Декомпенсация фазасидаги дисциркулятор энцефалопатияда Венокорни вена ичига оқим билан ёки томчилаб 100 мг дозада суткада 2-3 марта 14 кун давомида қўллаш керак. Кейин препарат мушак ичига суткада 100 мг дан 2 ҳафта давомида юборилади. Дисциркулятор энцефалопатиянинг профилактик курси учун препарат мушак ичига суткада 100 мг дан 10-14 кун давомида юборилади. Кекса ёшли беморлардаги енгил когнитив бузилишларда ва хавотирли ҳолатларда препарат мушак ичига суткада 100-300 мг дан 14-30 кун давомида қўлланилади. Ўткир миокард инфарктида Венокор вена ичига ёки мушак ичига 14 сутка давомида нитратлар, бета-адреноблокаторлар, ангиотензин-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, антикоагулянт ва антиагрегант воситалар, шунингдек кўрсатмалар бўйича симптоматик даволашни ўз ичига олувчи миокард инфарктини традицион даволаш фонида юборилади. Максимал самарага эришиш учун дастлабки 5 сутка давомида, Венокорни вена ичига, кейинги 9 кун давомида мушак ичига юборган маъқул. Венокор томчили инфузия йўли билан вена ичига аста-секин (ножўя таъсирларидан сақланиш учун), 100-150 мл ҳажмдаги натрий хлориднинг 0,9% эритмаси ёки декстроза(глюкоза)нинг 5% ли эритмаси билан 30-90 минут давомида юборилади. Зарурати бўлганида Венокорни вена ичига оқим билан аста-секин камида 5 минут давомида юбориш мумкин. Венокорни юбориш (вена ичига ёки мушак ичига) суткада 3 марта, ҳар 8 соатда амалга оширилади. Суткалик терапевтик доза кунига тана вазнининг ҳар бир килограммига 6-9 мг, бир марталик доза – тана вазнига 2-3 мг/кг ни ташкил этади. Максимал суткалик доза 800 мг, бир марталик доза 250 мг дан ошмаслиги керак. Очиқ бурчакли глаукоманинг турли босқичларида Венокор комлекс даволаш таркибида мушак ичига 100-300 мг дан, суткада 1-3 марта 14 кун давомида қўлланади. Алкоголни абстинент синдромида Венокор 100-200 мг дозада мушак ичига, суткада 1-2 марта 5-7 кун давомида юборилади. Антипсихотик воситалар билан ўткир заҳарланишда препарат вена ичига 50-300 мг дозада 7-14 кун давомида юборилади. Қорин бўшлиғидаги ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнлари(ўткир некротик панкреатит, перитонит)да препарат дастлабки суткаларда жарроҳликдан олдинги ва кейинги даврда ҳам қўлланади. Доза касалликнинг тури ва оғирлиги, жараённинг тарқалганлиги, клиник кечишига боғлиқ. Препаратни бекор қилиш аста-секин, фақат турғун ижобий клиник-лаборатор самарасидан кейин амалга оширилиши керак. Ўткир шишли (интерстициал) панкреатитда Венокор 100 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб (натрий хлориднинг изотоник эритмаси билан) ва мушак ичига буюрилади. Ўртача оғирлик даражаси: катталарга – 200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб (натрий хлориднинг изотоник эритмаси билан). Оғир кечиши: пристань-дозада дастлабки суткаларда 800 мг дан 2 марта юбориш; кейин – 300 мг дан суткада 2 марта дозани аста-секин камайтириш билан. Ўта оғир кечиши: суткада 800 мг дастлабки дозада панкреатик шок белгилари турғун бартараф қилингунча, холат барқарор стабиллашгандан кейин – 300-400 мг дан суткада 2 марта вена ичига томчилаб (натрий хлориднинг изотоник эритмаси билан) суткалик дозани аста-секин камайтириш билан. Болалар. Болаларда препарат қўллашнинг хавфсизлиги бўйича қатъий назоратли қилинадиган клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун Венокор бу гуруҳ пациентларда қўлланмайди.

Кам ҳолларда – кўнгил айнаши, оғиз шиллиқ қаватини қуриши, аллергик реакциялар, уйқучанлик, уйқуга кетиш жараёнини бузилиши, хавотирлик ҳисси, эмоционал реактивлик, дистал гипергидроз, бош оғриқлари, координацияни бузилиши, артериал босимни ошиши, артериал босимни пасайиши.

Ўткир жигар ёки буйрак етишмовчилиги, препаратга юқори сезувчанлик, болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Венокор бензодиазепинли анксиолитиклар, тиришишга қарши воситалар (карбамазепин), паркинсонизмга қарши воситалар (леводопа) таъсирини кучайтиради. Этил спиртининг токсик самарасини камайтиради.

Алоҳида ҳоллларда, айниқса мойиллиги бўлган пациентларда, сулфитларга юқори сезувчанлиги бўлган бронхиал астмали пациентларда оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги бўйича қатъий назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун Венокор бу даврда қўлланмайди. Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти Реакция тезлиги ва диққатни жамлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиб, даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришда ёки механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганда уйқучанлик кузатилиши мумкин. Даволаш – дезинтоксикацион даволаш.

2 йил.