Велоцеф 200, Велоцеф 400рецепт билан

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 200 мг ёки 400 мг сувсиз цефиксимга эквивалент бўлган цефиксим; ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний, магний стеарати, тозаланган талк, натрий крахмал гликоляти, натрий кроскармеллоза, титан диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефиксим

Препаратнинг савдо номи:

Велоцеф 200, Велоцеф 400

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотиклар (цефалоспоринлар).

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

антибиотиклар (цефалоспоринлар).

J01DD08

Препарат ичга қабул қилингандан кейин 40-50% (овқат қабул қилишдан қатъий назар) сўрилади, лекин цефиксимни овқат билан қабул қилганда максимал концентрациясига эришиш вақти 0,8 соатга узаяди. 200 мг цефиксимни бир марта қабул қилганда плазмадаги максимал концентрацияси            2 мкг/мл (1 мкг/мл дан 4 мкг/мл гача) ва 400 цефиксимни бир марта қабул қилганда плазмадаги максимал концентрацияси 3,7 мкг/мл (1,3 мкг/мл дан 7,7 мкг/мл гача) га эришади. 200 мг ёки 400 мг бир марталик дозаси қабул қилгандан 2 соат ва 8 соат орасида плазмадаги чўққи концентрациясига эришади.

Велоцеф 200, Велоцеф 400  таблеткалари сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион касалликларни даволаш учун қўлланади: Эсчеричиа cоли, Протеус мирабилис чақирган сийдик йўлларининг асоратланмаган инфекциялариҲаэмопҳилус инфлуэнзаэ (бета-лактам мусбат ва манфий штаммлари), Морахелла (Бранҳамелла) cатаррҳалис (уларнинг кўпчилиги бета-лактам мусбат), С.пёгенес Пҳарйнгитис &Тонсиллитис, С. пёгенес чақирган ўрта қулоқ инфекциялариСтрептоcоccус Пёгенес чақирган фарингитлар ва тонзиллитлар. Изоҳ: С.Пёгенес ни даволашда, шу жумладан ревматик атакани олдини олишда танлов препарати бўлиб пенициллин ҳисобланади. Цефиксим асосан Стрептоcоccус пёгенес ни бурун-ҳалқумдан тарқалганида самарали, шунга қарамасдан ревматоид атакани олдини олиш учун Велоцефнинг 200, Велоцефнинг 400 самарадорлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Стрептоcоccус пневмония, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ (бета-лактамаза мусбат ва манфий штаммлари) чақирган ўткир бронхитлар ва сурункали бронхитни зўрайишиСалмонелла тйпҳй чақирган асоратланмаган мултирезистент ва хинолонга резистент тифоз иситмаНеиссериа гоноррҳоэаэ (пенициллаза ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари) чақирган асоратланмаган гонореяда қўлланади.

Катталар Цефиксимнинг тавсия этилган дозаси суткада бир марта 400 мг ни ташкил қилади. Асоратланмаган мултирезистент тифоз иситмада цефиксимнинг тавсия этилган дозаси суткада тана вазнига 15-20 мг/кг 7-14 кун давомида ва хинолонга резистент тифоз иситмада – суткада тана вазнига 20 мг/кг 7-14 кун давомида буюрилади. Асоратланмаган цервикал/уретрал гонококкли инфекцияларни даволаганда цефиксимнинг тавсия этилган бир марталик дозаси 400 мг ни ташкил қилади. Болалар Тана вазни 50 кг дан ортиқ ёки 12 ёшдан ошган болалар катталар учун тегишли дозада даволанишлари керак. Стрептоcоccус пёгенес чақирган инфекцияларни даволаш цефиксимнинг терапевтик дозасини 10 кун давомида буюришдан иборат. Буйрак етишмовчилиги Велоцефни 200, Велоцефни 400 буйрак етишмовчилигида буюриш мумкин: Қуйидаги креатинин клиренсида:минутига 60 мл дан кўп – нормал доза ва тартибдаминутига 21-60 мл – стандарт дозанинг 75% ва дозалашнинг стандарт интервали;минутига 21 мл дан кам – стандарт дозанинг 50% ва дозалашнинг стандарт интервали.

Велоцеф 200, Велоцеф 400 одатда яхши ўзлаштирилади. Клиник тадқиқотлар вақтида кузатилган ножўя реакцияларнинг кўпчилиги енгил ёки чегараланган бўлган. Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея цефиксимнинг юқори дозалари қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Диареянинг оғир ҳолатлари симптомлари пайдо бўлганда цефиксимни қабул қилишни тўхтатиш керак. Марказий нерв тизими томонидан бузилишлар: бош оғриғи, бош айланиши. Айрим цефалоспоринлар тиришишларни чақирган, доза камайитирилмаган ҳолатлар қисман буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кузатилган. Бу ҳолат даволашни тўхтатишни талаб этади. Қуйидагилар кам ҳолларда кузатилган: кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз. Лаборатория таҳлиллари томонидан бузилишлар: лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, гемолитик анемия. Буйрак ва жигар фаолиятини ўртача даражадаги ўтувчан бузилишлари кузатилган. Жигар томонидан бузилишлар: трансаминазалар, ишқорий фосфатаза томонидан ўтувчан бузилишлар ва сариқлик. Бошқа бузилишлар: жинсий аъзоларда қичишиш ва вагинит.

Велоцефни 200, Велоцефни 400 цефалоспоринларга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Диққат. Цефиксим билан даволашни бошлашдан олдин пациентда цефалоспоринлар, пенициллинларга ёки бошқа препаратларга ўта юқори сезувчанлиги бўлганлигини аниқланг. Агар препарат пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга буюрилган бўлса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки адабиётларда бета лактам антибиотиклар орасида кесишган ўта юқори сезувчанлик таърифланган ва пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларнинг 10% да кузатилиши мумкин. Цефиксимга аллергик реакция симптомлари пайдо бўлган ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Ўта юқори сезувчанликнинг оғир даражадаги ўткир реакциялари шошилинч тиббий ёрдамни, шу жумладан суюқликни вена ичига юбориш, антигистамин, кортикостероид, прессор аминларни вена ичига юбориш ва клиник кўрсатмаларга қараб сунъий вельветяцияни талаб этиши мумкин.

Бошқа цефалоспорин антибиотиклари каби цефипим протромбин вақтини узайтиради, буни антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда эътиборга олиш керак. Карбамазепин. Бир вақтда қўлланилганида цефипим карбамазепиннинг даражасини оширади. Плазмада карбамазепиннинг даражасини назорат қилиш керак. Варфарин ва антикоагулянтлар. Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганида қон кетишининг бирон-бир клиник симптомларисиз протромбин вақтини узайиши кузатилади. Пробенецид. Бир вақтда қўлланилганида цефиксимнинг буйрак клиренси ва тақсимланиш хажмини камайиши билан плазмада пробенецид ва АУC ошади. Бошқа препаратлар. Цефиксимни нифедипин билан бир вақтда қўлланилганида плазмада препаратнинг концентрациясини ва эгри чизиқ остидаги майдонни ошиши билан цефиксимнинг биокираолишлиги ошади.

Кўрсатмалар бўлмаганида ёки профилактик мақсадда сезгир бактериялар бўлганда пациентларга Велоцефни 200, Велоцефни 400  буюриш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу препаратга резистент бактериялар ривожланиши хавфини оширади. Узоқ вақт даволаганда резистент микроорганизмларни ривожланиши эҳтимолини эътиборга олиш керак. Бундай ҳолларда даволаш вақтини пациентни назорат қилиш ва суперинфекция ривожланиши олдини олишга қаратилган чораларни кўриш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган, амбулатор диализда бўлган пациентларда цефиксимнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Диализда бўлган пациентлар назоратда бўлишлари керак. Велоцефни 200, Велоцефни 400 анамнезида меъда-ичак йўллари касалликлари, айниқса колити бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Антибиотиклар билан даволаш вақтида ва даволагандан кейин сохтамембраноз колит симптомлари кузатилиши мумкин ва пациентнинг ҳаётини оғирлаштириши мумкин. Глюкозага сохта мусбат реакция Бенедикт ёки Фехлинг эритмасида ёки мис эритмасида кузатилиши мумкин, лекин энзиматик глюкоза оксидазага асосланган реакцияда кузатилмайди. Цефалоспорин антибиотиклари билан даволаганда бевосита Коомба таҳлилида сохта ижобий натижа аниқланган, буни Коомба таҳлилини ўтказганда эътиборга олиш керак. Велоцеф 200, Велоцеф 400 нитропруссид ишлатилганда сийдикда кетонга сохта мусбат реакция бериши мумкин, лекин нитроферрицианид ишлатилганда кузатилмайди.

Ҳомиладорликда фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўлланади. Лактация даврида препарат билан даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари (кўпинча сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кузатилади): тиришишлар, энцефалопатия, нерв-мушак қўзғалувчанлиги. Даволаш: гемодиализ ва тутиб турувчи даволаш.

Шифокор рецепти бўйича берилади

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблетка Ал/Ал блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

36 ой.