Велинекс Врецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

2 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: тиамин гидрохлориди (В1 витамини)                   20 мг; рибофлавин фосфат натрий (В2 витамини)         4 мг; пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)          10 мг; никотинамид (РР витамини ёки В3 витамини)   150 мг; пантенол (В5 витамини)                                         10 мг. ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, натрий метабисулфити, сувсиз натрий ацетати, диетаноламин, 90% монотиоглицерол, бензил спирти, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Велинекс-В

Фармакалогик гуруҳи:

витаминлар.

Дори шакли:

раствор для инекций

тиниқ сариқ рангли эритма.

витаминлар.

A11AA04

В1 витамини – препарат парентерал юборилганида қонга тез тушади, аъзолар ва тўқималар ўртасида нисбатан бир хил тақсимланади. Фосфорланиши жигарда амалга ошади. Жигар, юрак, мия, буйраклар, талоқда тўпланади. Жигар ва буйраклар орқали чиқарилади, тахминан 8-10% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. В2 витамини – барча аъзо ва тўқималарга тақсимланади, мушак тўқимаси, жигар, талоқ, буйраклар ва миокардда тўпланади. Йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сутига киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Т1/2 66-84 минутни ташкил этади. Буйраклар орқали деярли бутунлай метаболитлар кўринишида чиқарилади, катта дозаларда қабул қилинганида – асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ахлат билан аҳамияциз даражада чиқарилади. Гемодиализ ёрдамида чиқарилади, аммо буйрак экскрециясига нисбатан анча секин чиқарилади. В6 витамини – В6 витаминининг катта бўлмаган концентрациялари жигарда ва миокардда аниқланади, чунки у ерда у тўпланади. В6 витаминини катта қисми буйракларда аниқланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Т1/2 15-20 кунни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади, вена ичига юборилганида – 2% сафро билан чиқарилади, шунингдек гемодиализ вақтида ҳам ажралиб чиқади. Никотинамид – мушак ичига юборилганида никотинамид тез ва тўлиқ сўрилади. Барча аъзо ва тўқималар бўйлаб етарли даражада бир текис тақсимланади. Жуда оз қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Д-пантенол яхши сўрилади ва организмнинг барча аъзо ва тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланади. Асосан сийдик чиқариш йўллари орқали чиқарилади.

В1, В2, В3, В5 ва В6 витаминларини гипо- ва авитаминозлари;нерв тизимини, периферик невритлар ва полиневритлар, невралгиялар, периферик парез ва фалажлар, нерв илдизи невритлари, ретробулбар невритлар, ўраб олувчи герпес, люмбаго, плекситлар, қовурғалараро невралгиялар, юз нервини парезлари, уч шохли ва юз нервларини невралгияси, амиотрофик ён склерози, болалар церебрал фалажи, марказий ва периферик нерв тизимини жароҳатлари, каби касалликларини симптоматик даволаш;энцефалопатия (диабетик, алкоголли, посттравматик ва бошқалар);тери касалликлари (невроген йўл билан ривожланган экзема ва дерматозлар, дерматитлар ва нейродермитлар, псориаз);пернициоз анемиялар, гастректомиядан кейинги ёки меъда-ичак бузилишлари оқибатида ривожланган парапернициоз мегалобласт анемиялар, гепатит билан хасталанган беморлардаги анемия, токсико-инфекцион анемиялар ва темир препаратлари билан даволашга чидамли бўлган эритробласт, гипохром анемиялар.артритлар, остеоартритлар, ревматизм, ревматоид артрит каби бўғим касалликлари;гемералопия, конъюнктивит, кератит, ирит, катаракта, шох пардани яраси каби офталмологик касалликлар;жисмоний ҳаракатлар ошганида;туберкулёзга қарши дори воситалар (изониазид қатори), антибиотикларни қабул қилишда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Велинекс-В препарати шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади. Қўллаш давомийлиги ва препаратнинг дозасини шифокор белгилайди. Велинекс-В ни вена ичига ёки мушак ичига юбориш мумкин. Препарат мушак ичига 2 мл (битта ампула) дан кунига бир марта чуқур юборилади. Вена ичига томчилаб юбориш учун, бевосита юборишдан олдин препарат 100-250 мл 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% глюкоза эритмасида суюлтириш керак. Касалликнинг енгил шаклларида шифокорнинг кўрсатмасига кўра препаратнинг дозаси 2 мл (битта ампула) дан ҳар 2-3 кунда бир мартагача камайтирилиши мумкин.

Велинекс-В дори воситасини қўллаш баъзи пациентларда қуйидаги ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Скелет-мушак бузилишлари: санчиқлар (кам ҳолларда). Меъда-ичак бузилишлари: кўнгил айниши (жуда кам ҳолларда). Тери ва тери ости тўқималарини шикастланиши: кам ҳолларда – тошмалар, қичишиш, уртикария, экзантема, ангиодема. Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – бош айланиши, терлаш, пиридоксиннинг катта дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш ўткир периферик невропатияларни ривожланиши билан намоён бўлади. Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: анафилактик реакциялар (кам ҳолларда). Юрак фаолиятини бузилиши: жуда кам ҳолларда – тахикардия, брадикардия, юрак ритмини бузилиши. Нафас фаолияти, кўкрак ва кўкс оралиғи томонидан кузатиладиган бузилишлар: диспноэ (жуда кам ҳолларда).

дори воситасининг ҳар қандай компонентига аллергия (ўта юқори сезувчанлик);декомпенсацияланган юрак етишмовчилигини ўткир ва оғир шакллари;полицитемия (қонда эритроцитлар миқдорини ошиши);рак олди касалликлари;

В1 витамини ишқорий эритмада осон парчаланади. Агарда уни ишқорий препаратлар, масалан, натрий бикарбонати ёки натрий цитрати билан ишлатилса, у ёмон таъсир қилиши мумкин. Препарат айрим адреноблокаторларнинг антигипертензив самарасини камайтириши, шунингдек барбитуратлар ва глютетимидларнинг ухлатувчи самарасини сусайтириши мумкин. Хлорпромазин В2 витаминини сийдик билан чиқарилишини оширади. Пробенецид В2 витаминини тубуляр (найчалар орқали) чиқарилишини ва қайта сўрилишини ингибирлаб, уни сийдик билан чиқарилишини камайтиради. В6 витамини Леводопанинг антипаркинсоник таъсирини пасайтиради. В6 витаминининг қондаги концентрацияси орал контрацептив воситалар, изониазид, пенициламин, циклосерин ва тиосемикарбазонлар бир вақтда қўлланганда пасаяди.

Препарат қўлланганида, гипервитаминозни олдини олиш мақсадида В гуруҳ витаминларини бошқа манбалардан истеъмол қилинишини инобатга олиш керак, гарчи бундай ҳолатлар, В гуруҳ витаминлари сувда эрувчан ва ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилиши сабабли, кам кузатилади. В гуруҳ витаминларининг катта концентрациялари бўлган препаратларни такроран инекция қилиш анафилактик шокни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Енгил аллергик реакциялар: аксириш ёки бронхиал астмани енгил шакли, препаратнинг навбатдаги инекциялари анафилактик шокни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган белгилар бўлиши мумкин. Рибофлавиннинг катта дозалари сийдикнинг рангини ўзгаришига (ёрқин сариқ-яшил рангли) олиб келиши мумкин, бу баъзи лаборатор синамаларга таъсир қилиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни она учун кутилган фойда ҳомила / эмизикли бола учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

В гуруҳ витаминлари сувда эрувчанлиги ва ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилиши туфайли дозани ошириб юборилиш ҳоллари жуда камдир. Бунда пиридоксиннинг катта дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш ўткир периферик невропатияларни ривожланишига олиб келади. Қуйидаги симптомлар: қўл, оёқлар ёки бошқа соҳаларда спазм ва ачишиш, увишиш, санчиш, енгил тегилганида ёки термик таъсир кўрсатилганида сезувчанликни камайиши ёки ошиши, мувозанатни камайиши ёки йўқолиши, координацияни бузилишини ривожланиши препаратнинг дозасини ошириб юборилганлигидан далолат бериши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Рецепт бўйича

Eритма 2 мл дан тўқ рангли шиша ампулаларда. 5 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.