Вазапростан/Васапростанрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: алпростадил (алфадекс билан клатрат мажмуаси) 20 мкг ёрдамчи моддалар: алфадекс (α-циклодекстрин), сувсиз лактоза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

алпростадил

Препаратнинг савдо номи:

Вазапростан/Васапростан

Фармакалогик гуруҳи:

вазодилататор восита (простагландин Е1).

Дори шакли:

инфузияга эритма тайёрлаш учун лиофилизат

оқ рангли гигроскопик лиофил масса.

вазодилататор восита (простагландин Е1).

S01ЕA01.

Артерияларнинг сурункали облитерацияланувчи касаллигини ИИИ ва ИВ босқичида (Фонтейн таснифи бўйича) қўлланади.

Eритмани бевосита инфузияни бажаришдан олдин тайёрлаш керак. Лиофилизат физиологик эритма қўшилиши биланоқ дархол эрийди. Аввалига эритма сутга ўхшаб, хира бўлиши мумкин. Бу самара ҳаво пуфакчалари ҳисобига ҳосил бўлади ва хеч қандай ахамиятга эмас. Қисқа вақтдан сўнг эритма тиниқлашади. 12 соатдан ортиқ вақт олдин тайёрланган эритмани ишлатиш мумкин эмас.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, тиришиш синдроми, бош айланиши, кучли толиқиш, лохаслик хисси, тери ва шиллиқ қаватлар сезувчанлигини бузилиши. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, тўш суяги ортида оғриқ, юрак ритмини бузилиши, атриовентикуляр блокада. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал сохада дискомфорт хисси, диспептик ўзгаришлар – диарея, кўнгил айниши, қусиш. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: узун найсимон суяклар гиперостози (4 ҳафтадан ортиқ даволанганда) кузатилади. Маҳаллий реакциялар: оғриқ, шиш, эритема, сезувчанликни бузилиши, флебит (вена ичига юборилган сохадан проксималроқ сохада) кузатилиши мумкин. Лаборатор кўрсаткичлар: лейкоцитоз, лейкопения, С-реактив оқсилнинг титрини ошиши, трансаминазалар даражасини ошиши. Бошқалар: кучли терлаш, гипертермия, инфузия қилинган вена жойлашган қўл-оёқлар шиши. Кам ҳолларда: бўғимларда оғриқ, онгни чалкашиши, марказий генезли тиришишлар, иситма, эт увишиши, брадипноэ, артралгиялар, психоз, буйрак етишмовчилиги, анурия. Ўпка шиши ва ўткир чап қоринча етишмовчилигининг бир неча ривожланган холлари юзасидан хабарлар берилган. Жуда кам (1% гача) холларда: шок, ўткир юрак етишмовчилиги, гипербилирубинемия, қон кетиши, уйқучанлик, брадипноэ, нафас фаолиятини сусайиши, трахипноэ, анурия, буйрак фаолиятини бузилиши, гипогликемия, юрак қоринчалари фибриляцияси, ИИ даражали атривентикуляр блокада, қоринчалар усти аритмияси, бўйин мушакларини таранглашиши, кучли таъсирчанлик, гипотермия, гиперкапния, тери қопламалари гиперемияси, гематурия, перитонеал симптомлар, тахифилакция, гиперкалиемия, тромбоцитопения, анемия. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, терини қичишиши бўлиши мумкин. Препаратни қўллаш ёки катетеризация муолажаси билан боғлиқ бўлган ножўя самаралар препаратнинг дозаси камайтирилгандан ёки инфузия тўхтатилгандан сўнг йўқолади.

Алпростадилга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги юрак ритмини яққол бузилишлари, юрак ишемик касаллигини зўрайиши, охирги 6 ой давомида ўтказилган миокард инфарктида қўллаш мумкин эмас. Ўпка шиши, ўпканинг инфилтратив касаллиги, ўпкани сурункали обструктив касаллигида. Анамнезида жигар фаолиятини бузилиши (АСТ, АЛТ ёки гамма ГТ нинг даражасини юқори бўлиши) ва жигар касаллиги, шунингдек қон кетишини ривожланиш хавфини ошиши билан кечувчи касалликлар (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, бош миядаги қон томирларни оғир даражадаги шикастланиши, қон кетишига мойиллиги бўлган пролифератив ретинопатия, йирик жарохатлар ва бошқаларда). Қон томирларни кенгайтирувчи ва антикоагулянт воситалар билан ёндош даволашда. Ҳомиладорлик ва лактация даврида. 18 ёшгача пациентларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас. Артериал гипотензия, юрак қон-томир етишмовчилиги (эритувчи-ташувчининг хажмини назорат қилишга алоҳида эътибор бериш керак), гемодиализдаги пациентлар (препарат билан даволашни диализдан кейинги даврда ўтказиш керак), қандли диабетнинг И типи бўлган пациентларда айниқса қон томирларни йирик шикастланишларида ВАЗАПРОСТАН эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

ВАЗАПРОСТАН гипотензив воситалар, вазодилататорлар ва антиангинал воситаларнинг самарасини кучайтириши мумкин. Қон ивишига қарши воситалар (антикоагулянтлар, тромбоцитлар агрегациясини ингибиторлари) ни қабул қилаётган пациентларга бир вақтда ВАЗАПРОСТАНни қўллаш қон кетиши эхтимолини ошириш мумкин. Цефамандол, цефоперазон, цефотестан ва тромболитликлар билан мажмуада – қон кетиши хавфини оширади. Симпатомиметиклар – адреналин, норадреналин – қон томирларни кенгайтирувчи самарасини пасайтирадилар. Агар юқорида санаб ўтилган дори воситалар ВАЗАПРОСТАН билан даволаниш бошланишдан анча бўлмаган вақт олдин қўлланилган бўлса ҳам, препаратлар ўзаро таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

ВАЗАПРОСТАН препаратини ангиология бўйича тажрибага эга бўлган, юрак қон-томир тизимини узлуксиз назорат қилишни замонавий усуллари билан таниш бўлган ва бунинг учун мувофиқ ускуналарга эга бўлган шифокорларгина қўллашлари мумкин. Даволаниш вақтида АБ, ЮҚС, қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари, қон ивиш тизимини назорат қилиш керак (қон ивиш тизимини бузилишларида ёки қон ивиш тизимига таъсир этувчи воситалар билан бир вақтда даволанганда). Юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар, шунингдек периферик шишлари ва буйрак фаолиятини бузилиши (зардобдаги креатинин > 1,5 мг/дл) бўлган пациентлар ВАЗАПРОСТАН билан даволаниш вақтида, уни қўллаш тугаганидан сўнг бир кун давомида касалхонада кузатувда бўлишлари керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гипергидратация симптомлари пайдо бўлишидан сақланиш учун юбориладиган суюқлик хажми имкон борича кунига 50-100 мл дан ошмаслиги керак. Пациентнинг холатини (АБ ва ЮҚС ни назорат қилиш), динамик кузатиш, зарурат бўлганида, тана вазнини, суюқлик мувозанатини, назорат қилиш, марказий вена босимини ўлчаш ёки эхокардиографик текширишлар ўтказиш керак. Флебит (юборилган жойдан проксималроқ сохада) одатда, даволашни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди, ялиғланиш белгилари инфузия тўхтатилганидан сўнг бир неча соат ўтгач ёки препарат юбориладиган жой ўзгартирилганида йўқолади, бундай холларда специфик даволаш талаб этилмайди. Марказий венага катетер қўйиш препаратнинг бундай ножўя таъсирларини намоён бўлиш частотасини камайтириш имконини беради. Ампула шикастланганида лиофилизат нам ва ёпишқоқ бўлиб қолади ва хажми анча камаяди. Бундай холларда препаратни ишлатиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда ВАЗАПРОСТАН препаратини қўллаш мумкин эмас. Эмизишни тўхтатиш керак. Транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ВАЗАПРОСТАН кўчада харакатланиш ёки механизмларни бошқаришда, айниқса даволаш бошланишида, препаратнинг дозаси оширилганида ва бекор қилинганида, шунингдек алкогол билан бир вақтда қабул қилинганида фаол харакатланиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

ВАЗАПРОСТАНнинг дозасини ошириб юборилиши артериал босимни пасайиши ва ЮҚС ни тезлашиши билан намоён бўлиши мумкин. Тери қопламларини оқариши, кучли терлаш, кўнгил айниши ва қусиш билан кечувчи вазовагал реакциялар ривожланиши мумкин, бу шунингдек миокард ишемияси ва юрак етишмовчилиги симптомлари билан кечиши мумкин, шу билан бирга инфузия жойида тўқимани қизариши, шиш, оғриқ бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида ВАЗАПРОСТАНнинг дозасини камайтириш ёки инфузияни тўхтатиш керак. Артериал босим яққол пасайганида бемор ётган холатда оёқларини юқорига кўтариши керак. Симптомлар сақланиб турса, симпатомиметикларни қўллаш керак.

Рецепт бўйича

Инфузияга эритма тайёрлаш учун лиофилизат ампулаларда. Алпростадил 20 мкг дан синдириш учун жойидан юқорида кўп рангли нуқтаси ва қизил нейтрал шиша (Пҳ.Эур. И тур) ампулаларда. 10 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

4 йил.