Варилриксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

0,5 мл ли 1 доза қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тирик кучсизлантирилган (аттенуация қилинган) Вариcэлла Зостер вируси (Ока штамми) ≥103,3 бляшка ҳосил қилувчи бирлик (БХБ), ёрдамчи моддалар: 1 мг одам зардоб албумини, 32 мг лактоза, 6 мг сорбитол, 8 мг маннитол, 8 мг аминокислоталар.

Препаратнинг савдо номи:

Варилрикс

Дори шакли:

инекция учун лиофилизация қилинган кукун эритувчи билан мажмуада.

Оч-сариқдан то сарғиш ёки пушти рангли брикет ёки кукун. Эритувчи – тиниқ рангсиз суюқлик. ВарилриксТМ вакцинаси МРC-5 одам диплоид хужайралар културасида култивация қилинган тирик аттенуация қилинган Вариcэлла Зостер вирусидан (Ока штамми) иборат. ВарилриксТМ вакцинаси Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг сувчечакни олдини олиш учун тиббий иммунобиологик препаратлар ва вакциналарни ишлаб чиқариш талабларига жавоб беради.

Вакциналар учун фармакокинетик хусусиятларни баҳолаш шарт эмас. Клиник тадқиқотлар “Фармакодинамикаси” бўлимига қаранг. Хавфсизлик бўйича клиника олди маълумотлари Ҳайвонларда ўтказилган хавфсизлик бўйича синовлар асосидаги клиника олди маълумотларида одам учун хавф аниқланмаган.

Соғлом шахслар ВарилриксТМ вакцинаси 9 ойликдан бошлаб соғлом шахсларни Вариcэлла вирусига қарши фаол иммунизация учун кўрсатилган. Сувчечакнинг оғир шакли ривожланишининг хавфига дучор бўлган мойил одамларни вакцинация қилиш, бундай пациентларга касал бўлганлар билан яқин мулоқотда вируснинг ёввойи турини юқиши эхтимолини камайтириш учун тавсия этилади. Яқин мулоқот қаторига ота-оналар ва оила аъзолари, шунингдек шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари киради. Сувчечакнинг оғир кечишини юқори хавф гуруҳи пациентлари Катта хавфли ўсмалар ёки оғир сурункали касалликлар (буйрак етишмовчилиги, аутоиммун касалликлар, бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари, оғир бронхиал астма) бўйича иммунодепрессантлар (шу жумладан кортикостероидларни қўллаш) билан даволанаётган, лейкози бўлган пациентлар ёки аъзоларни кўчириб ўтказиш бўйича операция ўтказиш режалаштирилган пациентлар, сувчечакнинг оғир шакли билан касалланишга мойил бўладилар. Ока штамми билан вакцинация бундай пациентларда сувчечакнинг асоратлари тез-тезлигини пасайтиради. Сувчечакнинг оғир шакли ривожланишини юқори хавф гуруҳида бўлган пациентларда ВарилриксТМ вакцинасини қўллашнинг клиник тадқиқотларини фақат чекланган маълумотлари бор; бундай пациетларда вакцинация ўтказишда тавсия этилади: лейкознинг ўткир фазасида нур билан даволанаётган пациентларда вакцинациясини, вакцинациядан бир ҳафта олдин ва бир ҳафта кейинга тенг муддатга сақлаб турувчи химотерапияни тўхтатиш керак. Лейкозли беморлар одатда тўлиқ гематологик ремиссия вақтида вакцинация қилинади;вакцинацияни фақат агар лимфоцитларнинг умумий миқдори 1200/мм3 дан кам бўлмаганда ва хужайра иммунитетининг етишмовчилигига ишора қилувчи симптомлар бўлмаганида ўтказиш керак;аъзони кўчириб ўтказиш ривожлантирилган пациентларда (масалан, буйракни кўчириб ўтказиш) вакцинация курси, иммунодепрессантлар билан даволаш ўтказиш бошланишидан бир неча ҳафта олдин якунланиши керак.

0,5 мл тайёрланган вакцина бир эмлаш дозасини сақлайди. Соғлом шахслар 9 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар 9 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар, шу жумладан 12 ёшли болалар, сувчечакдан ҳимоянинг юқори даражасига эришиш учун ВарилриксТМ вакцинасининг икки дозасини олишлари керак (Фармакокинетикаси бўлимига қаранг). Вакцинанинг биринчи ва иккинчи дозасини юбориш орасидаги тавсия этилган интервал 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги, лекин ҳар қандай шароитларда ҳам 4 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак. Изоҳ: 9 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда сувчечакни олдини олиш учун вакцинанинг дозалар орасидаги интервалга ва бир ёки икки дозани юбориш кераклигига нисбатан амалдаги расмий тавсиялар юқорида кўрсатилганлардан фарқ қилиши мумкин. Ўсмирлар ва 13 ёшдан ошган катталар Ўсмирлар ва 13 ёшдан ошган катталар: 2 доза. Вакцинанинг биринчи ва иккинчи дозасини юбориш орасидаги тавсия этилган интервал 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги, лекин, ҳар қандай вазиятларда ҳам 4 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак.

Клиник тадқиқотлар Соғлом шахслар Вакцинанинг реактогенлик профилини баҳоловчи клиник тадқиқотларда 7900 дан кўпроқ вакцинация қилинганлар иштирок этганлар. Тадқиқотлар давомида фақат бир ВарилриксТМ вакцинаси ёки бошқа вакциналар билан мажмуада юборилган. Қуйида келтирилган вакцинанинг хавфсизлигини профили, болалар, ўсмирлар ва катталарга юборилган ВарилриксТМ вакцинасининг 5369 дозалари учун олинган маълумотларга асосланган. Ножўя реакциялар учрашининг тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000).

Бошқа вакциналар каби ВарилриксТМ вакцинасини, ҳароратни ошиши билан бирга кечувчи ўткир касалликлари бўлган шахсларга юборишни кечиктириш керак. Инфекцион касалликнинг енгил шаклини бўлиши вакцинацияга қарши кўрсатма ҳисобланмайди. Қуйидаги каби гуморал ёки хужайра иммунитетининг танқислиги бўлган шахсларга ВарилриксТМ вакцинасини юбориш мумкин эмас: лимфоцитларнинг умумий миқдори 1200 мм3 дан кам бўлган бирламчи ёки орттирилган иммун танқислиги бўлган пациентлар;хужайра иммун танқислигининг бошқа белгилари (масалан, лейкози, лимфомаси, коннинг дискразияси, ОИТВ-инфекциясининг клиник кўринишлари) бўлган пациентлар;иммунодепрессантлар, шу жумладан кортикостероидларнинг юқори дозалари, қабул қилаётган пациентлар. Шунингдек “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг. ВарилриксТМ вакцинасини неомицинга ёки анемнезида вакцинанинг хар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Анамнезда неомицин томонидан чақирилган контакт дерматитни бўлиши, вакцинацияга қарши кўрсатма ҳисобланмайди. ВарилриксТМ вакцинасини сувчечакни олдини олиш учун вакциналарни олдинги юборилишига юқори сезувчанлик реакциялар бўлган шахсларда қўллаш мумкин эмас. ВарилриксТМ вакцинасини ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Вакцинациядан кейин бир ой давомида ҳомиладорликдан сақланиш керак (Ҳомиладорлик ва лактация бўлимига қаранг).

Туберкулин синамаси вакцинациядан олдин ёки вакцинани юбориш билан бир вақтда ўтказилиши керак, чунки тирик вирусли вакциналар туберкулинга терининг сезувчанлигини вақтинчалик сусайишининг сабаби бўлиши мумкинлига ҳақида хабарлар бор. Бу ҳолат (анергия) максимум олти ҳафта давомида давом этиши мумкинлиги туфайли, туберкулин синамасининг сохтамусбат натижаларидан сақланиш учун, вакцинациядан кейин 6 ҳафта давомида туберкулин синамаси ўтказилмайди. Иммуноглобулин ёки қон қуйилган шахсларда, сувчечак вирусига қарши пассив юборилган антителаларнинг таъсири натижасида вакцинанинг самарасизлигининг эҳтимоли туфайли, вакцинация уч ойга қолдирилиши керак. ВарилриксТМ билан вакцинациядан кейин 6 ҳафта давомида салицилатларни буюришдан сақланиш керак, чунки сувчечакнинг табиий вируси чақирган инфекция фонида Рей синдромини ривожланиши ҳақида алоҳида хабарлар бор. Соғлом шахслар ВарилриксТМ вакцинасини бошқа вакциналар билан бир вақтда юбориш мумкин. Бунда турли вакциналар тананинг турли жойларига юборилади. Фаолсизлантирилган вакциналарни ВарилриксТМ вакцинасини юбориш вақтидан қатъий назар юбориш мумкин. Агар қизамиқ вакцинаси ВарилриксТМ вакцинаси билан бир вақтда юборилмаса, ВарилриксТМ вакцинаси ва қизамиқ вакцинасини юбориш орасида бир ойдан кам бўлмаган интервалга риоя қилиш керак, чунки қизамиққа қарши вакцинация хужайра иммунитетини қисқа муддатли бостирилишини чақириши мумкинлиги тахмин қилинади. Юқори хавф гуруҳи пациентлари ВарилриксТМ вакцинасини бошқа тирик кучсизлантирилган вакциналар билан бир вақтда юбориш мумкин эмас. Фаолсизлантирилган вакциналарни пациентларда қарши кўрсатмалар бўлмаслиги шарти билан, ВарилриксТМ вакцинасини юбориш вақтидан қатъий назар юбориш мумкин. Турли инфекцион вақциналарни доимо тананинг турли жойларига юбориш керак. Номутаносиблик ВарилриксТМ вакцинасини бир шприцда бошқа вакциналар билан аралаштириш мумкин эмас.

Цингаопе (хушдан кетиш) вакцинациядан кейин ёки хатто ундан олдин, вакцинани юборишнинг инекцион йўлига руҳий реакция сифатида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун пациентнинг хуши кетганда мумкин бўлган травматизмдан сақланиш учун шароит яратиш муҳим ҳисобланади. Вакцинани юбориш олдидан тери юзасидан спирт ва бошқа дезинфекцияловчи воситаларни тўлиқ буғланиб кетишини кутиш керак, чунки улар вакцинадаги кучсизлантирилган вирусларни  фаолсизлантириши мумкин. Сувчечакли бемор билан мулоқатдан кейин 72 соатгача вақт давомида вакцинация ўтказилганда маълум даражадаги ҳимояга эришиш мумкин. Бошқа вакциналарни қўллашдаги каби, ҳимоявий иммун жавоб ҳамма вакцинацияланганларда ҳам аниқланмаслиги мумкин. Сувчечакни олдини олиш учун бошқа вакциналар юборилганидаги каби, ВарилриксТМ вакцинаси билан эмланган шахсларда, кейинчалик сувчечак касаллигининг ҳоллари кузатилиши мумкинлиги кўрсатилган. Лекин сувчечакнинг бундай ҳоллари вакцинация қилинмаган шахслардаги сувчечакнинг ҳоллари билан солиштирганда, енгил шаклда, тошмаларни камроқ миқдори ва камроқ ифодаланган иситма билан кечади. Жуда кам ҳолларда вакцинацияланган тошмали серонегатив шахслар билан мулоқотда вируснинг вакцина штаммини (Ока штамми) юқишини эҳтимоли аниқланган. Вакцинацияланган шахсларда терининг шикастланишлари бўлмаганда вируснинг юқиши кузатилмаган. Бошқа инекцион вакциналарни қўллашдаги каби, пациент шифокорнинг кузатуви остида бўлиши керак; ВарилриксТМ вакцинасини юборишга кам ҳолларда учрайдиган анафилактик реакциялар пайдо бўлган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча тиббий воситалар ва дори препаратлари мавжуд бўлиши керак. Вакцинацияланган иммунизациядан кейин 30 минут давомида тиббий кузатув остида бўлиши керак. Иммунтанқислиги бўлган беморларда ВарилриксТМ вакцинасини қўллаш бўйича маълумотлар чекланган, шунинг учун вакцинация заруратини эҳтиёткорлик билан ва фақат, шифокорнинг фикри бўйича потенциал фойда мумкин бўлган хавфдан юқори бўлганда кўриш керак. Вакцинацияни ўтказиш учун қарши кўрсатмалари бўлмаган, иммунтанқислиги бўлган пациентларда (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг), олинган иммун реакция, иммунокомпетент шахслардаги каби бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун, айрим пациентларда, ўтказилган вакцинацияга қарамасдан, кейинчалик сувчечак касаллигининг ҳоллари кузатилиши мумкин. Иммунитети сусайган пациентларда сувчечак симптомлари кўринишларининг назоратини амалга ошириш керак. Ока штаммини сақловчи вакцина билан вакцинациядан кейин, асосан иммунитети кучсиз бўлган пациентларда ички аъзоларни шикастланиши билан тарқалган сувчечакнинг ривожланиши ҳақида кам хабарлар олинган. ВарилриксТМ вакцинасини қон томир ичига ёки тери ичига юбориш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ВарилриксТМ вакцинасини ҳомиладор аёлларга юбориш мумкин эмас. Вакцинациядан кейин бир ой давомида ҳомиладорликдан ҳимояланиш керак. Ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга, ҳомиладорликни кечиктиришни тавсия қилиш керак. Ҳомиладорлик даврида ВарилриксТМ вакцинасини ишлатишга нисбатан етарли маълумотлар йўқ ва ҳайвонларда репродуктив токцикликнинг текширишлари ўтказилмаган. Лактация даври Ҳозирги вақтда эмизикли аёлларда вакцинани ишлатиш бўйича маълумотлар йўқ.

Лиофилизация қилинган вакцинани совутгичда +2оС дан +8оС гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлаш керак. Музлатилмасин. Эритувчини совутгичда ёки атроф-муҳит ҳароратида сақлаш мумкин. Ташиш вақтида, айниқса иссиқ иқлимда, тавсия этилган сақлаш шароитига риоя қилиш керак. Тайёрлангандан кейин вакцина дарҳол юборилиши керак (Яроқлилик муддати бўлимига қаранг).

ВарилриксТМ вакцинасининг тасодифий дозасини ошириб юборилиши ҳақида алоҳида хабарлар қайд этилган. Уларнинг айримларида летаргия ва тиришишлар каби нохуш реакцияларни ривожланиши ҳақида хабар берилган. Бошқа ҳолларда дозани ошириб юборилиши нохуш кўринишларни ривожланишига олиб келмаган.

Рецепт бўйича

Инекциялар учун лиофилланган кукун эритувчи билан мажмуада. 1 доза – 0,5 мл. 1 дозадан вакцина (0,5 мл) резина тиқин билан бекитилган, алюмин қалпоқча билан  қопланган ва устидан ҳимояловчи пластик қопқоқ билан ёпилган тиниқ шиша флаконда. 0,5 мл дан эритувчи (инекциялар учун сув) тиниқ шиша ампулада. Вакцинали 1 флакон ва эритувчили 1 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. ёки 1 дозадан вакцина (0,5 мл) резина тиқин билан бекитилган, алюмин қалпоқча билан қопланган ва устидан ҳимояловчи пластик қопқоқ билан ёпилган тиниқ шиша флаконда. 0,5 мл дан эритувчи (инекциялар учун сув) тиниқ шиша шприцда. Вакцинали 1 флакон ва эритувчили 1 шприц ва 2 игна билан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Ҳар бир мамлакатда барча чиқарилиш шакли бўлмаслиги мумкин.

Лиофилизация қилинган вакцина – 24 ой. Эритувчи – 60 ой. Вакцинанинг яроқлилик муддатини тугаш санаси флакон ва ўрам этикеткасида кўрсатилган. Тайёрланган вакцина хона ҳароратида (25оС) 90 минутгача ва совутгичда (2оС-8оС) 8 соатгача сақланиши мумкинлиги намойиш қилинган.