Варфаринрецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

варфарин

Препаратнинг савдо номи:

Варфарин

Фармакалогик гуруҳи:

билвосита таъсирга эга антикоагулянт.

Дори шакли:

таблеткалар

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: варфарин натрий (варфарин натрий кларати ҳолида) – 2,5 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, калций гидрофосфати дигидрати, повидон К-25, магний стеарати, картошка крахмали.

билвосита таъсирга эга антикоагулянт.

B01AA03.

Чуқур веналар тромбофлебити ва тромбоэмболик асоратларни олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Варфарин суткада бир марта буюрилади, сутканинг айнан бир вақтида қабул қилган афзал. Даволаш давомийлиги қўллашга кўрсатмаларга мувофиқ шифокор томонидан белгиланади.

Жуда тез-тез: 1/10 дан ортиқ – қон кетиши. Тез-тез: 1/100 дан ортиқ, 1/10 дан кам – узоқ муддат қўлланганидан кейин варфаринга сезувчанликни ошиши. Тез-тез эмас: 1/1000 дан ортиқ, 1/100 дан кам  – анемия, қусиш, қорин оғриғи, кўнгил айниши, диарея. Кам ҳолларда: 1/10000 дан ортиқ, 1/1000 дан кам – эозинофилия, жигар ферментларининг фаоллигини ошиши, сариқлик, тошма, эшакеми, қичишиш, экзема, терининг некрози, васкулитлар, сочларни тўкилиши, нефрит, уролитиаз, тубуляр некроз. Қон кетишлар. 1 йил ичида қон кетишлари варфарин қабул қилаётган пациентлар орасида тахминан 8% да кузатилади. Улардан 1% гильзаизацияга ёки қон қуйишга олиб келувчи оғир (бош мияга, ретроперитонеал қон қуйилишлари) сифатида ва 0,25% фатал сифатида таснифланган. Бош мияда қон қуйилишини пайдо бўлиши учун энг кўп учрайдиган хавф омили – даволанмаган ёки назорат қилиб бўлмайдиган гипертензиядир. Агар ХНН кўрсаткичи мақсадли даражадан анча юқори бўлса, қон кетишларининг эҳтимоли ошади. Агарда қон кетиши ХНН мақсадли даража атрофида бўлганида бошланган бўлса, демак текширилиши лозим бўлган бошқа йўлдош шароитлар мавжуд. Варфарин билан даволашда жиддий қон кетишларнинг ривожланиш хавфини мустақил омиллари: кексалар, антикоагулянт ва антиагрегант мувофиқ даволашни юқори жадаллиги, анамнезида импульслар ва меъда-ичакдан қон кетиши ҳисобланади. CЙП2C9 генларининг полиморфизми бўлган пациентларда қон кетишлар хавфи юқори бўлади. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қусиш, кўнгил айниши, диарея. Дерматологик реакциялар: Кумаринли некроз – варфарин билан даволашда кам ҳолларда учрайдиган асорат. Некроз одатда оёқлар ва думбанинг терисини ёки (камроқ ҳолларда) бошқа жойларда шиш ва тўқлашишдан бошланади. Кечки шикастланишлар некротик бўлади. 90% ҳолларда некроз аёлларда ривожланади. Терини шикастланишлари препаратни қабул қилишни 3чи кунидан 10чи кунигача кузатилади ва этиологияси антитромболитик протеин С ва С ни етишмовчилиги деб тахмин қилинади. Бу протеинларнинг туғма етишмовчилиги асоратларга сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун варфаринни қабул қилиш, гепаринни бир вақтда юборилиши ва препаратнинг кичик бошланғич дозаларидан бошланиши керак. Агар асорат пайдо бўлса, унда варфаринни қабул қилиш тўхтатилади ва гепаринни юбориш, шикастланишни битиши ёки чандиқланишигача давом эттирилади. Кафт-товон синдроми. Варфарин билан даволашда энг кам учрайдиган асорат бўлиб, уни ривожланиши атеросклеротик касалликлари бўлган эркаклар ичида характерлидир. Тахмин қилинишича варфарин микроэмболияларга олиб келувчи атероматоз бляшкаларнинг геморрагиясини чақиради. Бармоқлар ва товоннинг ачишиб оғриқлар билан кечувчи симметрик қирмизи шикастланишлари учрайди. Варфаринни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин кўрсатилган симптомлар аста-секин йўқотилади. Бошқа ножўя самаралар. Тери тошмаси кўринишида намоён бўлувчи ва жигар энзимларининг концентрациясини қайтувчи ошиши; холестатик гепатит, васкулит, приапизм, қайтувчан алопеция ва трахеяни калцификацияси билан ифодаланувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Препаратнинг компонентларига аниқланган ёки гумон қилинган юқори сезувчанлик, ўткир қон кетиши, жигар ва ёки буйрак функцияни яққол бузилишлари, оғир артериал гипертензия, ҳомиладорлик, жигар ёки буйракнинг оғир касалликлари, ўткир ДҚТИ қи-синдроми, C ва С оқсилларининг танқислиги, тромбоцитопения, қон кетишларини юқори хавфи бўлган пациентлар, шу жумладан геморрагик бузилишлар, қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши, артерия аневризмаси бўлган, люмбал пункция ўтказилган, меъда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллиги, оғир жароҳатлари (шу жумладан операцион), бактериал эндокардити, хавфли гипертензияси, геморрагик импульси, бош мияга қон қуйилиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Даволовчи шифокор маслаҳатисиз бошқа дори воситаларини қабул қилишни бошлаш ёки тўхтатиш, шунингдек қабул қилинаётган препаратларнинг дозасини ўзгартириш тавсия этилмайди. Бир вақтда буюрилганида бошқа дори воситалари томонидан Варфариннинг таъсирини индукция ва/ёки ингибиция, тўхташи мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Оғир қон кетишларининг хавфи Варфаринни тромбоцитлар даражаси ва бирламчи гемостазга таъсир қилувчи препаратлар: ацетилсалицил кислотаси, клопидогрел, тиклопидин, дипиридамол, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг аксарияти (циклооксигеназа-2 ингибиторларидан ташқари), юқори дозаларда пенициллин гуруҳи антибиотиклари билан бир вақтда қабул қилинганида ошади. Варфаринни шунингдек цитохром Р450 тизимига яққол ингибиция қилинувчи таъсирга эга препаратлар билан, масалан, циметидин ва хлорамфеникол билан бирга қўллашдан сақланиш керак, улар бир неча кун давомида қабул қилинганида қон кетишининг хавфи ошади. Бундай ҳолларда циметидинни, масалан ранитидин ёки фамотидин билан алмаштириш мумкин. Варфариннинг самараси қуйидаги дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганида ошиши мумкин: ацетилсалицил кислотаси, розувастатин, лефлуномид, аллопуринол, амиодарон, азапропазон, азитромицин, алфа- ва бета-интерферон, амитриптилин, безафибрат, А витамини, Е витамини, глибенкламид, глюкагон, гемфиброзил, гепарин, грепафлоксацин, даназол, декстропропоксифен, диазоксид, дигоксин, дизопирамид, дисулфирам, зафирлукаст, индометацин, ифосфамид, итраконазол, кетоконазол, кларитромицин, клофибрат, кодеин, левомизол, ловастатин, метолазон, метотрексат, метронидазол, миконазол (шу жумладан оғиз бўшлиғи учун гел шаклида), налидикс кислотаси, норфлоксацин, офлоксацин, омепразол, оксифенбутазон, парацетамол (айниқса 1-2 ҳафта доимий қабул қилгандан кейин), пароксетин, пироксикам, прогуанил, пропафенон, пропранолол, гриппга қарши вакцина, рокситромицин, сертралин, симвастатин, сулфафуразол, сулфаметизол, сулфаметоксазол-триметоприм, сулфафеназол, сулфинпиразон, сулиндак, стероид гормонлар (анаболик ва/ёки андроген), тамоксифен, тегафур, тестостерон, тетрациклинлар, тиенил кислотаси, толметин, трастузумаб, троглитазон, фенитоин, фенилбутазон, фенофибрат, фепразон, флуконазол, флуоксетин, фторурацил, флувастатин, флувоксамин, флутамид, хинин, хинидин, хлоралгидрат, хлорамфеникол, целекоксиб, цефамандол, цефалексин, цефменоксим, цефметазол, цефоперазон, цефуроксим, циметидин, ципрофлоксацин, циклофосфамид, эритромицин, этипозид, этанол. Айрим доривор ўсимликларнинг (расмий ёки расмий бўлмаган) препаратлари ҳам варфариннинг самарасини кучайтириши ҳам: масалан, гинкго (Гинкго билоба), саримсоқ пиёз (Аллиум сативум), доривор дягил (Ангелиcа синенсис), папайя (Cариcа папая), шалфей (Салвиа микрофильмтиоррҳиза); сусайтириши ҳам мумкин: масалан, жен-шен (Панах гинсенг), далачой (Ҳйпериум перфоратум). Варфарин ва далачойнинг ҳар қандай препаратларини бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас, бунда варфаринни индукция қилиш самараси далачой препаратларини қабул қилиш тўхтатилганидан кейин яна 2 ҳафта давомида сақланиб туради. Бундай ҳолларда, агар пациент далачой препаратларини қабул қилаётган бўлса, ХНН ни ўлчаш ва қабул қилишни тўхтатиш керак. ХНН ни мониторлаш синчков ўтказилиши лозим, чунки унинг даражаси далачой бекор қилингандан кейин ошиши мумкин. Шундан кейин варфаринни буюриш мумкин. Варфарин перорал гипогликемик воситалар – сулфонилмочевина ҳосилаларининг таъсирини кучайтириши мумкин. Варфариннинг самараси қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганда сусайиши мумкин: азатиоприн, бозентан, апрепитант, невирапин, аминоглутетимид барбитуратлар, валпроат кислотаси, С витамини, К витамини, глутетимид, гризеофулвин, диклоксациллин, дизопирамид, карбамазепин, колестирамин, коэнзим Қ10, меркаптопурин, месалазин, миансерин, митотан, нафциллин, примидон, ретиноид, ритонавир, рифампицин, рофекоксиб, спиронолактон, сукралфат, тразодон, феназон, хлордиазепиоксид, хлорталидон, циклоспорин. Яққол гиповолемик таъсири шароитида диуретикларни қабул қилиш қон ивиши омилларининг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу антикоагулянтларнинг таъсирини камайтиради. Варфарин қуйида келтирилган рўйхатда кўрсатилган бошқа препаратлар билан бирга қўлланган ҳолларда, даволашни бошида ва охирида ва иложи борича даволаш бошланганидан кейин 2-3 ҳафта ўтгач ХНН назоратини ўтказиш керак. К витаминига бой овқат варфариннинг таъсирини сусайтиради; диарея ёки сурги воситаларини қабул қилиш оқибатида чақирилган К витаминининг сўрилишини камайиши, варфариннинг таъсирини кучайтиради. К витамини энг кўп кўк сабзавотларда сақланади, шунинг учун варфарин билан даволанишда овқат билан қуйидаги маҳсулотларни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш лозим: амаранта кўкати, авокадо, броколли карами, брюссел карами, карам, канол мойи, шаё барги, пиёз, кориандр (кашнич), бодринг пўсти, цикорий, киви мевалари, салат-латук, ялпиз, яшил горчица, зайтун мойи, петрушка, нўхат, писта, қизил денгиз сув ўтлари, исмалоқ кўкати, баҳорги пиёз, соя дуккаклари, чой барглари (лекин ичимлик чой эмас), турп, кресс-салати.

Варфарин билан даволашнинг мажбурий шарти бемор томонидан препаратнинг буюрилган дозасини қабул қилишга қатъий риоя қилинишидир. Алкоголни истеъмол қилиш гипопротромбинемия ва қон кетишлар хавфини оширади. Алкоголизми бўлган пациентлар, шунингдек деменцияси бўлган пациентлар варфаринни буюрилган қабул қилиш тартибига риоя қилиш қобилиятига эга бўлмасликлари мумкин. Иситма, гипертиреоз, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, жигарни ёндош шикастланиши билан кечувчи алкоголизм каби ҳолатлар, варфариннинг таъсирини кучайтириши мумкин. Гипотиреозда варфариннинг самараси сусайган бўлиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги ёки нефротик синдромда қон плазмасида варфариннинг эркин фракциясининг даражаси ошади, у ёндош касалликларга қараб, самарани кучайишига ҳам, сусайишига ҳам олиб келиши мумкин. Ўртача жигар етишмовчилиги ҳолларида варфариннинг таъсири кучаяди. Барча санаб ўтилган ҳолатларда ХНН даражаси синчков мониторинги ўтказилиши лозим. Варфарин олаётган пациентларга оғриқни қолдирувчи препаратлар сифатида парацетамол, трамадол ёки опиатларни буюриш тавсия қилинади. CЙП2C9 ферментини кодловчи геннинг мутацияси бўлган пациентларда варфариннинг ярим чиқарилиш даври узоқроқ. Бу пациентларга препаратнинг кичикроқ дозалари талаб қилинади, чунки одатдаги терапевтик дозалар қабул қилинганда қон кетишларининг хавфи ошади. Галактозани наслий ўзлаштираолмаслиги, лактаза ферментининг танқислиги, глюкоза ва галактозанинг сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар варфаринни қабул қилмасликлари лозим. Тез антитромботик самарага эришишнинг зарурати туғилганида даволашни гепаринни юборишдан бошлаш тавсия қилинади, сўнгра ХНН мақсадли даражаси 2 кун давомида сақланиб қолмагунича 5-7 кун давомида гепарин ва варфарин билан мажмуавий даволашни ўтказиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Антитромботик протеин C ёки С ни наслий етишмовчилиги бўлган пациентларга кумарин некрозидан сақланиш учун аввал гепарин юборилиши керак. Ёндош бошланғич юклама доза 5 мг дан ошмаслиги лозим. Гепаринни юбориш 5-7 кун давом этиши лозим. Варфаринга шахсий резистентлик (жуда кам учрайди) бўлган ҳолларда терапевтик самарага эришиш учун, варфариннинг 5 дан 20 гача зарб дозаси керак. Агар варфаринни қабул қилиш бундай пациентларда самарасиз бўлса, бўлиши мумкин бўлган бошқа сабабларни ҳам аниқлаш керак, масалан, Варфаринни бошқа дори воситалар билан бир вақтда қабул қилиш (ушбу йўриқноманинг тегишли бўлимига қаранг), ноадекват овқат рациони, лаборатор хатолар. Кекса ёшли пациентларни даволаш ўзига хос эҳтиёткорликлар билан ўтказилиши лозим, чунки бундай беморларда қон ивиши омилларининг синтези ва жигар метаболизми пасаяди, ва бунинг оқибатида Варфариннинг ҳаддан зиёд таъсири юз бериши мумкин. Ҳар қандай операцияларгача бир неча кун олдин препаратни қабул қилишни тўхтатиш зарур. Операциягача (шу жумладан стоматологик операцияларда) ХНН ни назорат қилиш ва бошқариш зарур. Кўпгина омиллар Варфаринни антикоагулянт самарасига таъсир қилиши мумкин: ўткир интеркуррент касаллик, гипер/гипотиреоз, қусиш, юрак етишмовчилиги, бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири. Овқатланиш рационини ўзгариши К витаминини сўрилишига таъсир қилиши мумкин, бу Варфаринни таъсирини ўзгартириши мумкин. Болаларда қўлланилиши. Педиатрия популяциясида Варфарин билан адекват ва яхши текширилган тадқиқотлар ўтказилмаган; болаларда оптимал дозалаш, хавфсизлиги ва самараси номаълум. Варфаринни болаларда қўлланилиши катталар учун маълумотлар ва тавсияларга, шунингдек педиатрия пациентларида кузатилган тадқиқотлар ва қайдномаларга асосланган. Варфарин юборилган болалар жароҳатли шикастланишларга олиб келадиган турли фаолиятлардан ёки спорт машғулотларидан сақланишлари лозим. Янги туғилган чақалоқларда ва болаларда гемостазнинг ривожланган тизими тромбозлар физиологияси ва антикоагулянтларга жавобни ўзгаришига олиб келади. Варфаринни педиатриядаги дозалари пациентнинг ёшига боғлиқ бўлади: эмизикли болаларда одатда энг юқори, ўсмирларда – ХНН ни тутиб туриш учун микрофильмлиграмдан килограммларда энг кам дозалари тавсия этилади, бу ХНН ни тез-тез аниқлаб туришни талаб этади. К витаминини сақловчи озуқалар, шу жумладан болалар озуқасини қабул қилаётган янги туғилган чақалоқлар ва болалар Варфарин билан даволанишга чидамлиликни намоён қилиши мумкин, шу вақтда эмизикли даврда бўлган янги туғилган чақалоқлар ҳам Варфарин билан даволанишга сезгирликни сақлаб қоладилар. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Варфарин йўлдош орқали ўтади. Варфаринни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Варфарин туғма нуқсонларни ва ҳомилада қон кетишини, шунингдек ҳомилани нобуд бўлишини чақириши мумкин. Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўлланилиши ҳомилада бурун гипоплазияси, эпифизларни нуқтали хондродисплазияси, қўл ва бармоқларни ривожланмаслиги, кўрув нервининг атрофияси, микроцефалия, ақлий заифлик ва ўсишни орқада қолиши, тўлиқ ёки қисман кўрликка олиб келувчи катаракта билан характерланадиган синдромларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Варфарин лактация даврида қўлланилиши мумкин. Препарат ўлчовли концентрацияларда кўкрак сутига чиқарилмайди ва болада қонни ивишига таъсир кўрсатмайди. Автотранспортни ва бошқа хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.  Варфарин ательени ва машиналарни ишлатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки қисман таъсир қўрсатади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Варфарин билан дозани ошириб юборилишининг асосий самараси – бу ХНН ошиши ва бунинг натижасида геморрагик асоратларнинг хавфи ошиши ҳисобланади. ХННни ошиши ВИИ факторнинг ярим парчаланиши даврини коррреляция қилади. ХНН ни ошиши кўпинча 24 соат давомида намоён бўлади, препаратни қабул қилгандан кейин 36 соатдан 72 соатгача оралиғида максимум даражага эришилади. Клиник кўринишлар препаратни қабул қилгандан кейин бир неча кун ёки ҳафталар ўтиб, келиб чиқади ва қон кетишларнинг турли кўринишлари (бурундан қон кетиши, микрофильмкларни қонаши), оқариш, бўғимлар атрофида ва думба соҳасида гематомалар, сийдик ва аҳлатда қонларни пайдо бўлиши билан характерланади. Бошқа симптомлари: бел соҳасида оғриқлар, лабларни қонаши ва шиллиқ қаватлардан қон оқиши, қоринда оғриқ, қусиш ва петеехияли тошмалар бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилишининг кам ҳоллардаги кўринишлари: бош мияда қон айланишини геморрагик бузилишлари, геморрагик шок, ўлим ҳолатлари бўлиши мумкин. Даволашнинг самарадорлигини кўрсаткичи қон кетишлари ривожланишининг чегарасида бўлади, шунинг учун пациентда бироз қон кетишлари, масалан, микрогематурия, микрофильмкларни қонаши ва шунга ўхшашлар бўлиши мумкин. Енгил ҳолларда препаратнинг дозасини пасайтириш ёки даволашни қисқа муддатга тўхтатиш етарлидир. Бироз қон кетишларида препаратни қабул қилишни ХНН мақсадли даражага етгунича тўхтатиб туриш кифоя қилади. Оғир қон кетиши ривожланган ҳолларда – К витаминини (вена ичига) ва фаоллаштирилган кўмирни, ивиш омилларининг концентрати ёки янги музлатилган плазмани юбориш керак. Агарда перорал антикоагулянтларни кейинчалик қўллаш буюрилган бўлса, К витаминининг катта дозаларидан сақланиш лозим, чунки варфаринга резистентлик 2 ҳафта давомида ривожланади.

Рецепт бўйича

20 таблеткадан контур уяли ўрамда. Икки ёки бешта контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.