Валерьянкаам 80/5; Валерьянкаам 160/10; Валерьянкаам 320/5; Валерьянкаам 320/10.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Тасир этувчи модда(ХПН):

валерьянкаартан. амлодипин

Препаратнинг савдо номи:

Валерьянкаам 80/5; Валерьянкаам 160/10; Валерьянкаам 320/5; Валерьянкаам 320/10.

Фармакалогик гуруҳи:

антигипертензив восита

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

антигипертензив восита

S08SA01

Пропорционаллик (Чизиқлилиги). Валерьянкаартан ва амлодипин тўғри пропорционал (чизиқли) фармакокинетикани намоён қилади.

Қон босими монопрепарат билан бошқариб бўлмайдиган пациентлардаги эссенциал гипертензияда қўлланади.

Ичга, оз миқдордаги сув билан бирга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, суткада 1 марта қабул қилинади. Валерьянкаам препаратини қабул қилишни суткада 1 марта 80/5 мг дозадан бошлаш лозим. Дозани даволаш бошлангандан кейин 1-2 ҳафта ўтгач ошириш мумкин. Максимал суткалик доза – 320/5 мг (валерьянкаартанга қайта ҳисоблаганда) ёки 160/10 мг (амлодипинга қайта ҳисоблаганда) ёки 320/10 мг.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ножўя самаралар ривожланиши тез-тезлигининг таснифи: жуда тез-тез                          ≥1/10 тез-тез                                   ≥1/100 дан <1/10 гача тез-тез эмас                          ≥1/1000 дан <1/100 гача кам  ҳолларда                        ≥1/10000 дан <1/1000 гача жуда кам  ҳолларда               <1/10000 дан бошлаб тез-тезлиги номаълум       мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас

Амлодипинга, дигидропиридин қаторининг бошқа ҳосилаларига, валерьянкаартанга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;Оғир жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пю шкаласи бўйича 9 балл), билиар цирроз ва холестаз;Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам), гемодиализда бўлган пациентларда қўллаш;Қандли диабети ёки буйрак функциясини бузилиши (КК минутига 60 мл), бўлган пациентларда аликсирен билан бир вақтда қўллаш;Ҳомиладорлик ва эмизиш даври;Оғир артериал гипотензия (систолик АБ 90 мм сим. уст паст);Шок (шу жумладан кардиоген шок);Юракнинг чап қоринчаси чиқарув йўлининг обструкцияси (шу жумладан гипертрофик обструктив кардиомиопатия (ГОКМП) ва оғир даражали аортал стеноз;Ўткир миокард инфарктидан кейинги гемодинамик беқарор юрак етишмовчилиги;Бирламчи гипералдостеронизмда қўллаш мумкин эмас. Буйрак трансплантациясини ўтказган пациентларда, шунингдек болалар ва 10 ёшгача бўлган ўсмирларда Валерьянкаам препаратини қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.

Бошқа гипотензив препаратлар (масалан, алфа-адреноблокаторлар, диуретиклар) ва гипотензив таъсир кўрсатувчи дори воситалари (масалан, трициклик антидепрессантлар, простата безини хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун алфа-адреноблокаторлар), гипотензив самарани кучайтириши мумкин.

Гипонатриемияли ва/ёки АҚХ камайиши бўлган пациентлар Асоратланмаган артериал гипертензияси бўлган, амлодипин/валерьянкаартан мажмуаси билан даволанаётган пациентларда, 0,4% холларда яққол артериал гипотензия кузатилган. РААТ фаоллашган пациентларда (масалан, диуретикларнинг юқори дозаларини қабул қилаётган, дегидратацияси ва/ёки гипонатриемияси бўлган пациентларда), ангиотензин ИИ рецепторларининг антагонистлари қабул қилинганда, симптоматик артериал гипотензия ривожланиши мумкин. Даволашни бошлашдан олдин натрий миқдорини тиклаш ва/ёки, хусусан, диуретикларнинг дозасини камайтириш йўли билан АҚХ тўлдириш ёки даволашни синчков тиббий кузатув остида бошлаш тавсия этилади. АБ ни яққол пасайиши ривожланганда: пациентнинг оёқларини кўтариб, горизонтал ҳолатда ётқизиш ва, зарурати бўлганда 0,9% ли натрий хлориди эритмасини вена ичига инфузиясини ўтказиш керак. Валерьянкаам препарати билан даволашни гемодинамик кўрсатгичлар барқарорлашгандан кейин давом эттириш мумкин. Гиперкалиемия Калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари, калий сақловчи биологик фаол қўшимчалар ёки қон плазмасида калий миқдорини ошириш хусусиятига эга бўлган бошқа препаратлар (масалан, гепарин) билан бир вақтда қўлланганда, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Қон плазмасида калий ионлари миқдорини мунтазам назорат қилиш керак. Буйрак артериясининг стенози Буйрак артериясининг бир томонлама ёки икки томонлама стенози ёки якка буйрак артериясининг стенози бўлган пациентларда, мочевина ва креатининнинг зардобдаги концентрацияларини ошиши мумкинлигини хисобга олиб, Валерьянкаам препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Буйрак трансплантациясидан кейинги холат Яқинда буйрак трансплантациясини ўтказган пациентларда амлодипин/валерьянкаартан мажмуасини қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Жигар функциясини бузилиши Валерьянкаартан асосан сафро билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Пациентларда Т1/2 узаяди, АУC эса – ошади. Жигар функциясини ёнгил (Чайлд-Пю шкаласи бўйича 5-6 балл) ёки ўртача (Чайлд-Пю шкаласи бўйича 7-8 балл) бузилиши ёки ўт йўлларининг обструктив касалликлари бўлган пациентларда Валерьянкаам препаратини қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Буйрак функциясини бузилиши Буйрак функциясини енгил ва ўртача бузилишлари бўлган пациентларда Валерьянкаам препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак функциясини ўртача бузилиши бўлган пациентларда қон плазмасида калий миқдорини ва креатинин концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади. Буйрак функциясини бузилиши (КК минутига 60 мл дан кам) бўлган пациентларда, АРА ИИ, шу жумладан валерьянкаартан, ёки ААФ ингибиторларини аликсирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Бирламчи гипералдостеронизм Бирламси гипералдостеронизмда РААТ шикастланишини хисобга олиб, бу пациентларга ангиотензин ИИ рецепторларининг антагонистларини, шу жумладан валерьянкаартанни буюриш мумкимн эмас. Ангионевротик шиш Валерьянкаам препарати билан даволаш фонида ангионевротик шиш (шу жумладан нафас йўлларининг обструкциясини чақирувчи халқум ва овоз бойламларининг шиши ва/ёки юз, лаблар, томоқ ва/ёки тилнинг шиши) бўлган пациентлар орасида, анамнезида ангионевротик шиш, шу жумладан ААФ ингибиторларига ҳам, шишни ривожланиш ҳоллари кузатилган. Ангионевротик шиши ривожланган ҳолларда, препаратни дарҳол бекор қилиш ва такроран қўллаш имкониятини истисно қилиш керак. Юрак етишмовчилиги/ўтказилган миокард инфаркти Буйрак функциясини РААТ фаоллигига боғлиқ бўлиши мумкин бўлган пациентларда (масалан, оғир СЮЕ), ААФ ингибиторлари ва ангиотензин ИИ рецепторларининг антагонистлари билан даволаш, олигурия ва/ёки азотемияни ўсиши, кам ҳолларда эса – ўткир буйрак етишмовчилиги ва/ёки ўлим билан якунланиши мумкин. Бундай якунланишлар валерьянкаартан қўлланганда таърифланган. СБЕ ёки ўтказилган миокард инфаркти бўлган пациентларда, буйрак функциясини доимо баҳолаш керак. НЙҲА таснифи бўйича ноишемик этиологияли ИИИ-ИВ функционал синфи СЮЕ бўлган пациентларда, амлодипинни қўллаш, плацебо билан солиштирганда икки гурухлар орасида СЮЕ ёмонлашиш тез-тезлигини ишончли фарқи бўлмаганда, ўпка шишини ривожланиш тез-тезлигини ошиши билан кечган. “Секин” калций каналларининг блокаторлари, шу жумладан амлодипинни, СЮЕ бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки юрак-қон томир асоратларни ривожланиш ва ўлим хавфи ошиши мумкин. Аортал клапаннинг енгил ва ўртача даражадаги ва митрал клапан стенози Хар қандай вазодилататорлар қўлланганда бўлгани каби, митрал стенози ва енгил ва ўртача даражали аортал стенози бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Амлодипин/валерьянкаартан мажмуаси фақат артериал гипертензияси бўлган пациентларда ўрганилган.

Ҳомиладорлик Ҳомиладорликда Валерьянкаамни қўллаш мумкин эмас. Ангиотензин ИИ антагонистлари рецепторларининг таъсир механизмини хисобга олиб, препарат ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўлланганда ҳомила учун хавфни инкор этиш мумкин эмас. Ренин-ангиотензин-алдостерон тизимига (РААТ) бевосита таъсир қилувчи хар қандай бошқа препарат каби, Валерьянкаам препаратини хомиладорлик вақтида, шунингдек ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда қўллаш мумкин эмас. РААТ га таъсир этувчи воситалар қўлланганда, туғруқ ёшидаги аёлларни бу препаратларни ҳомиладорлик вақтида ҳомилага салбий таъсирининг потенциал хавфи борлиги хақида хабардор қилиш керак. Ҳомиладорлик режалаштирилганда хавфсизлик профилини хисобга олиб пациентни муқобил гипотензив даволашга ўтказиш керак. Ҳомиладорлик аниқланган ҳолларда, Валерьянкаам препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва, зарурати бўлганида, муқобил гипотензив даволашга ўтказиш керак. РААТ га бевосита таъсир қилувчи бошқа воситалдар каби, Валерьянкаам препаратини хомиладорликнинг ИИ-ИИИ уч ойликларида қўллаш мумкин эмас, чунки фетотоксик самаралар (буйрак функциясини бузилиши, ҳомила бош суягини суякланишини секинлашиши, олигогидроамнион) ва неонатал токсик самаралар (буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперкалиемия) ва хомиланинг ўлимини чақириши мумкин. Агар препарат ҳомиладорликнинг ИИ-ИИИ уч ойликларида қўлланган бўлса, ҳомиланинг буйракларини ва бош суякларини ултратовуш текширувини ўтказиш керак. Оналари Валерьянкаам препаратини қўллаган янги туғилган чақалоқлар кузатув остида бўлишлари керак, чунки янги туғилган чақалоқда артериал гипотензия ривожланиши мумкин. Эмизиш даври Эмизиш даврида Валерьянкаам препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Лактация даврида Валерьянкаам препаратини қўллаш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Симптомлари: ҳозирги вақтда дозани ошириб юборилиши ҳоллари хақида маълумотлар йўқ. Валерьянкаартаннинг дозаси ошириб юборилганда АБни яққол пасайиши ва бош айланиши ривожланишини кутиш мумкин. Амлодипиннинг дозаси ошириб юборилганда рефлектор тахикардия ва хаддан зиёд вазодилатация ривожланиш эхтимоли билан артериал босимни яққол пасайишига олиб келиши мумкин (яққол ва турғун артериал гипотензия ривожланишини хавфи, шу жумладан шок ривожланиши ва ўлим билан якунланиши мумкин). Даволаш: симптоматик, унинг характери препарат қабул қилингандан ўтган вақтга, ва симптомларнинг оғирлик даражасига боғлиқ. Доза тасодифан ошириб юборилганда қусишни чақириш керак (агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса) ёки меъдани ювишни ўтказиш керак. Соғлом кўнгиллиларда амлодипин қабул қилинган захоти ёки 2 соатдан кейин фаолланган кўмирни қўллаш, уни сўрилишини сезиларли пасайишига олиб келган. Валерьянкаам препаратини қабул қилиш фонидаги АБ ни яққол пасайишида, пациентнинг оёқлари кўтарилган ҳолда чалқанча “ётган” ҳолатга келтириш, юрак-қон томир тизимининг функциясини бир маромда тутиб туриш бўйича чораларни, шу жумладан юрак ва нафас тизимлари функциясини, АҚХ ва чиқарилаётган сийдик хажмини мунтазам назоратини ўтказиш юзасидан, фаол чораларни кўриш  керак. Қарши кўрсатмалар бўлмаганида қон томирлари тонуси ва АБ ни тиклаш мақсадида, қон томирларни торайтирувчи воситаларни (эҳтиёткорлик билан) қўллаш мумкин. Калций каналларининг блокадасини бартараф қилиш учун калций глюконати эритмасини вена ичига юбориш мумкин. Гемодиализ ўтказилганда валерьянкаартан ва амлодипинни чиқарилиши эҳтимоли кам.

Рецепт бўйича

10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.