Валидол с глюкозой rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: ментил изовалератидаги левоментол эритмаси (Валидол) – 60 мг, декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати) – 188 мг. ёрдамчи моддалар: қанд (сахароза), аэросил (коллоид кремний диоксиди), стеарин кислотаси – 800 мг вазнли таблетка олиш учун етарли миқдорда.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ментил изовалериатидаги левоментол эритмаси + [декстроза].

Препаратнинг савдо номи:

Валидол с глюкозой

Фармакалогик гуруҳи:

рефлектор таъсирга эга коронар томирларни кенгайтирувчи восита.

Дори шакли:

тил ости таблеткалари

яссицилиндрик шаклли, оқ ёки кулранг доғли оқ рангли, рискали ва фаскали, ментолнинг ўзига хос ҳидили таблеткалар.

рефлектор таъсирга эга коронар томирларни кенгайтирувчи восита.

S01ЕX.

Тил остига қўлланганида оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватидан сўрилади, сўрилганидан кейин жигарда биотрансформацияга учрайди ва буйраклар орқали глюкуронидлари кўринишида чиқарилади. Декстроза моногидрати организм томонидан тўлиқ ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белги ҳисобланади).

Функционал кардиалгиялар, неврозлар, шунингдек денгиз ва ҳаво касаллигида қусишга қарши восита сифатида қўлланади.

Валидол катталарга тил остига буюрилади. Таблеткани оғизда тил остида тўлиқ сўрилгунича тутиб туриш керак. 1 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қилинади. Қабул қилишларнинг суткалик сони ва давомийлиги даволашнинг самарадорлигига қараб белгиланади. Яққол самара етарли бўлмаганида ёки айрим беморларда препарат қабул қилинганидан кейин яқин 5 минут ичида самараси кузатилмаса, юрак хуружини истисно қилиш ёки бошқа даволашни буюриш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Кучли ва кучаяётган оғриқларда, айниқса аввалги юрак касалликлари (зўрақиш стенокардияси, ўтказилган миокард инфаркти ва бошқалар) фонида юз берса, “Тез ёрдам”ни чақириш керак.

Узоқ муддат қабул қилинганида енгил кўнгил айниши, кўз ёшини оқиши, бош айланиши кузатилиши мумкин. Бу ҳолатлар одатда мустақил ўтиб кетади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

1 таблетка 188 мг декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати), 450 мг қанд (сахароза) сақлайди, бу 0,054 НБ (нон бирлиги) га тўғри келади, буни қандли диабети бўлган беморлар ҳисобга олишлари керак.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, юрак фаолиятини бузилиши, артериал босимни пасайиши, марказий нерв тизимини сусайиши. Даволаш: препаратни бекор қилиш. Симптоматик даволаш.

Рецепциз

Тил ости таблеткалари. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1000 контур уяли ўрам тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.