Валидолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси (валидол) – 100 мг; ёрдамчи моддалар: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат Е-218, пропилпарагидроксибензоат Е-216.

Препаратнинг савдо номи:

Валидол

Фармакалогик гуруҳи:

бошқа ухлатувчи ва седатив воситалар.

Дори шакли:

капсулалар 100 мг.

шарсимон шаклли, оч-сариқ рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш ёки сарғиш-яшил рангли, ментол ҳидли мойсимон суюқлик.

бошқа ухлатувчи ва седатив воситалар.

N05CM

Сублингвал қўлланилганда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидан сўрилади. Сўрилгандан кейин жигарда биотрансформацияга учрайди ва глюкуронидлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.

Неврастения ва функционал кардиалгияни мажмуавий даволашда қўлланади. Ушбу кўрсатмалар бўйича буюриш фақат узоқ вақт қўллашдаги тажрибага асосланган.

Препарат тил остига қўлланади. Капсулани тўлиқ эриб кетгунигача оғизда ушлаб туриш керак. Бир капсуладан кунига 2-3 марта қўлланади. Валидолни суткалик қўллаш сони ва қабул қилиш давомийлиги даволашнинг самарадорлигига боғлиқ. Препаратни қабул қилгандан кейин 5-10 минут давомида терапевтик самара кузатилмаса ёки яққоллиги етишмаганда бошқа даволашни буриш учун шифокорга мурожаат этиш керак.

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, кўз ёши оқиши, бош айланиши кузатилиши мумкин. Ментолга контакт аллергия оғиз бўшлиғида ачишиш ва яра пайдо бўлиши, лихеноид тошма пайдо бўлиши билан кечади. Ментолга аллергик реакциялар бош оғриғи, брадикардия, мушак тремори, атакция, анафилактик шок, терида эритематоз тошма билан кечиши мумкин. Тез-тезлиги номаълум. Ножўя реакциялар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;яққол артериал гипотензия;ўткир миокард инфаркти;18 ёшгача бўлган болалар;анамнезида тутқаноқ ёки тиришиш синдроми (шу жумладан фебрил тиришишлар) бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: меъда-қизилўнгач рефлюси, диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси, меъда-ичак йўлларининг яллиғланишли ва ярали касалликлари, бронхиал астма, бронхоспазм ва ларингоспазмга мойилликда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ўзаро таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бошқа дори воситаларини бир вақтда қабул қилган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Кутилган самарага эришишни тезлаштириш учун валидол капсуласини чайнаш мумкин. Агар дори воситасини қабул қилиш вақтида симптомлар сақланса ёки беморнинг ҳолатини ёмонлашиши кузатилса, шифокорга мурожаат этиш керак. Агар дори воситасини қабул қилгандан кейин юрак соҳасидаги оғриқ ўтиб кетмаса, ўткир коронар синдромни инкор этиш керак. Қўлга, қориннинг юқори қисми, бўйинга иррадиация қилувчи юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлганда ёки нафас етишмовчилиги (масалан ҳансираш) ривожланганда шошилинч тиббий ёрдам зарур. Таркибида метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат мавжудлиги туфайли, аллергик реакциялар, шу жумладан секинлашган типдаги реакциялар кузатилиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Етарли маълумотлар йўқлиги туфайли ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Болаларда қўлланиши Етарли маълумотлар йўқлиги туфайли 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Ательени бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Препаратни қабул қилганда диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда (транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер, операторлик иши) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганда бош оғриғи, кўнгил айниши, диарея, ректал яраларни пайдо бўлиши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, артериал босимни пасайиши, нафас бузилишлари, юрак ритмини бузилишлари, атакция, қўзғалиш, тутқаноқ хуружлари, ҳушдан кетиш ва марказий нерв тизими томонидан бошқа бузилишлар кузатилиши мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолатда препаратни бекор қилиш керак. Даволаш симптоматик.

Шифокор рецептисиз берилади

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2 ёки 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

2 йил.