Валериан экстракт rasmini ko'rish

Препаратнинг савдо номи:

Валериан экстракт

Фармакалогик гуруҳи:

ўсимликлардан олинадиган седатив восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: валериананинг қуюқ экстракти – 20,00 мг, ёрдамчи моддалар: ядроси: магний гидроксикарбонати (магний карбонат асоси)–50,50 мг, картошка крахмали – 26,69 мг, желатин – 0,23 мг, талк – 2,58 мг; қобиғи: ВИВАCОАТ ПМ-2П-051 – 10,00 мг [гипромеллоза (гидроксипропил-метилцеллюлоза) (Е 464) – 5,000 мг, титан диоксиди – 1,280 мг, макрогол-3350 (полиетиленгликол-3350) – 0,500 мг, талк – 2,350 мг, гипролоза (гидроксипропил-целлюлоза) – 0,500 мг, шафақ сариғи бўёвчиси (Е 110) – 0,013 мг, хинолин сариғи бўёвчиси (Е 104) – 0,345 мг, темир ИИ оксиди бўёвчиси (Е 172) –  0,012 мг] тиниқ ОПАДРАЙ ИИ 85Ф19250 (ОПАДРЙ ИИ 85Ф19250 Cлеар) – 1,00 мг [поливинил спирти – 0,523 мг, макрогол (полиетиленгликол) – 0,147 мг, талк – 0,300 мг, полисорбат-80 (твин-80) – 0,030 мг].

думалоқ, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, икки томонлама қавариқ таблеткалар. Кўндаланг кесимида оч жигаррангли бўлиб, оч ва тўқ доғлар бўлишига йўл қўйилади.

ўсимликлардан олинадиган седатив восита.

N05CM09

Юқори асабий қўзғалувчанлик, уйқусизлик (уйқуга кетишни бузилиши); мажмуавий даволаш таркибида – юрак-қон томир тизимининг функционал бузилишлари, меъда-ичак йўллари аъзоларининг спазмлари.

Ичга қабул қилиш буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар – 1-2 таблеткадан кунига 3 марта овқатдан кейин қабул қиладилар. Даволаш давомийлиги 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Такрорий даволаш курслари шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ўтказилиши мумкин.

Тормозланиш, уйқучанлик, мушак кучсизлиги, тушкунлик, иш қобилиятини пасайиши (айниқса юқори дозаларда қўлланганида), узоқ муддат қўлланганида – қабзият. Айрим ҳолларда аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Уйқу воситалари ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа дори воситалари, шунингдек спазмолитикларнинг таъсирини кучайтиради.

Препаратни ҳар куни 1,5-2 ойдан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Препаратни хомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойликларида ва эмизиш даврида, фақат агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган холдагина қўллаш мумкин. Шифокор билан маслахатлашиш керак. Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш даврида транспорт воситалари ва механизмларни бошқаришда хамда диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли  фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда.

Доза ошириб юборилганида тормозланиш, уйқучанлик, мушак кучсизлиги, тушкунлик, иш қобилиятини пасайиши каби ножўя самаралари кучайиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Рецепциз берилади

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда; контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан гуруҳ ўрамига жойланади. 50 таблеткадан шиша трубкали флаконда. 50 таблеткадан амортизатори бўлган полимер банкада ёки полимер тубада. Флаконлар, банкалар ёки тубалар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бўлувчи тўсиқлари бўлган гуруҳ ўрамига жойланади.

2 йил.