Вагинорм С rasmini ko'rish

Таркиби:

1 вагинал таблеткада: Фаол модда: 250 мг аскорбин кислотаси Ёрдамчи моддалар: 10 мг полиметилсилоксан, 670 мг лактоза моногидрати, 60 мг гипромеллоза, 10 мг магний стеарати

Препаратнинг савдо номи:

Вагинорм-С

Фармакалогик гуруҳи:

антисептик

оқдан оч-сариқ тусли оқ ранглигача бўлган овал шаклли таблеткалар

антисептик

G01AD03

Тизимли қон оқимида оз миқдори аниқланади, буйраклар орқали чиқарилади.

Анаэроб флора билан боғлиқ (қин рН ни ўзгариши оқибатида) сурункали ёки қайталанувчи вагинит (бактериал вагиноз, носпецифик вагинит).Қиннинг бузилганмикрофлорасининормаллаштиришучун.

Қин ичига. 1 вагинал таблетка кечқурун уйқудан олдин қинга чалқанча ётган ҳолатда, оёқларни бироз буккан ҳолда 1 марта киритилади. Даволаш курси 6 кунни ташкил қилади. Даволаш курсларини такрорлаш мумкин. Зарурати бўлганида даволаш курсини янада узоқроқ муддатга узайтириш мумкин.

Препарат яхши ўзлаштирилади. Жуда кам (<1/10000) – препаратни биронта компонентига ўта юқори сезувчанлик. Кам (<1/100, ³1/1000 ҳолларда) қинда ачишиш ёки қичишиш, шиллиқ ажралмаларни кучайиши, вулвани қизариши, шиши бўлиши мумкин.

Ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик;Кандидозли вулвовагинит.

Салицилатлар С витаминининг организмдан чиқарилиш жараёнини рағбатлантиради. Эстрогенлар С витаминининг биокираолишлигини яхшилайди. С витамини антикоагулянтларнинг фаоллигини пасайтиради.

Препарат қиннинг замбуруғли флорасининг ўсишини сусайтиради. Вагинорм С ни қўллашда цикллар орасидаги ёки хайз кўриш қон кетишлари туфайли танаффуслар шарт эмас. Витамин С сийдикда глюкозанинг миқдорини, шунингдек қон зардобидаги трансаминазалар, лактат дегидрогеназа ва билирубиннинг миқдорини ўзгартиради. Ачишиш ва қичишиш каби кўринишлар йўлдош асимптоматик замбуруғ инфекциясини бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай белгилар пайдо бўлганида замбуруғ инфекциясини истисно қилиш учун таҳлил ўтказиш лозим. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш учун қарши кўрсатмалар йўқ. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари таърифланмаган.

Рецепциз

Вагинал таблеткалар. 250 мг дан 6 вагинал таблеткалар ПВХ-ПВДХ-Ал блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.