В Ибупрофенрецепт билан

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100 мг ибупрофен (БФ); ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, сувсиз лимон кислотаси, натрий бензоати, сахарин натрий, тринатрий цитрати, сорбит, глицерин, ксантан камеди, полисорбат 80, апелсин ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ибупрофен

Препаратнинг савдо номи:

В-Ибупрофен

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ).

Дори шакли:

суспензия

оқ ёки деярли оқ рангли, чайқатилгандан кейин бир хил консистенцияли, апелсин ҳидли суспензия.

ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ).

M01AЕ01

Ичга қабул қилинганда Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Овқатни бир вақтда қабул қилиш сўрилишни секинлаштиради. Препарат жигарда метаболизмга учрайди (90%). Т1/2 2-3 соатни ташкил қилади. Дозанинг 80% сийдик билан асосан метаболитлар (70%), 10% – ўзгармаган ҳолда, 20% ичак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Ибупрофен кенг хавфсизлик профили билан бирга кучли иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга. Препарат қуйидаги касалликларда: юқори нафас йўлларининг инфекциялари ва бошқа бузилишлар билан боғлиқ иситма;ювенил ревматоид артрит;юмшоқ тўқималарни яллиғланиши;травматик яллиғланиш ва носпецифик оғриқларда қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади. Доза бола тана вазнига боғлиқ. Иситма ва оғриқ синдромида препаратни 1 кг тана вазнига 5-10 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади. Максимал суткалик доза кг тана вазнига 30 мг дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлар кам кузатилади, аммо қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин: Меъда-ичак йўллари томонидан: пептик яра, перфорация ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, баъзида ўлим билан якунланувчи, бу айниқса кексаларда кузатилиши мумкин. кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, диспепсия, қоринда оғриқ, мелена, қон аралаш қусиш, ярали стоматит, колит ва Крон касаллигини зўрайиши ибупрофенни қўллангандан кейин қайд қилинган. Гасрит кам ривожланган. Кам ҳолларда – меъда-ичак йўллари девори перфорацияси. Жуда кам ҳолларда – панкреатит. Иммун тизими томонидан: носпецифик аллергик реакциялар ва анафилакция каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари, нафас йўллари реактивлигини бузилиши (астма, бронхоспазм ва ҳансираш), терида турли кўринишлар (ҳар хил турдаги тошма, қичишиш, эшакеми, пурпура, Квинке шиши ва камроқ эксфолиатив ва буллёз дерматозлар (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ва кўп шаклли эритема). Юрак-қон томир тизими томонидан: суюқликни тутиб қолиниши, шишлар, гипертензия ва юрак етишмовчилиги кўринишлари ибупрофен билан даволанганда қайд қилинган. Эпидемиологик маълумотлар узоқ муддат даволанишда, айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг) ибупрофенни қўллаш миокард инфаркти ва импульсни чақирувчи артериал тромбоз хавфини бироз ошишини чақириши мумкинлигини кўрсатди. Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз, апластик анемия ва гемолитик анемия. Марказий нерв тизими томонидан: Руҳий бузилишлар: уйқусизлик, хавотирлик, депрессия, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, кўрув нервини неврити, бош оғриғи, парестезиялар, бош айланиши, уйқучанлик. Инфекциялар ва инвазиялар: ринит ва энса мушакларини ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситма ёки ориентацияни йўқолиши симптомлари билан кечувчи асептик менингит (айниқса тизимли қизил югирик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари каби аутоиммун бузилишлари бўлган пациентларда). Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши ва кўрув нервининг токсик нейропатияси, эшитишни бузилиши, қулоқни шанғиллаши ва бош айланиши. Гепато-билиар тизими томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, жигар етишмовчилиги, гепатит ва сариқлик. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (жуда кам) ва ёруғликни сезувчанлик реакциялари. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши ва турли кўринишдаги токсик нефропатия, шу жумладан интерстициал нефрит, нефротик синдром ва буйрак етишмовчилиги. Умумий бузилишлар: умумий лоҳаслик, чарчоқлик.

Препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик, меъда-ичак йўллари аъзоларининг эрозив-ярали касалликлари (шу жумладан, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиш босқичи, пептик яра, Крон касаллиги – ярали колит), анамнезида НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ перфорация бўлганлиги, бронхиал астма, қайталанувчи бурун ва бурун атрофидаги бўшлиқлар полипозини тўлиқ ёки қисман бирга кечиши ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (шу жумладан, анамнезда) ўзлаштираолмаслик, қон ивишини бузилиши (шу жумладан гемофилия, қон кетиш вақтини узайиши, қон кетишларга мойиллик, геморрагик диатез), меъда-ичак йўлларидан фаол қон кетиши; оғир даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам), буйрак касаллигини авж олиши, оғир даражали жигар етишмовчилиги ёки жигарнинг фаол касаллиги, аортокоронар шунтлашдан кейинги ҳолат, тасдиқланган гиперкалиемия, ичакнинг яллиғланишли касалликлари, ҳомиладорлик (ИИИ уч ойлиги), лактация.

В-Ибупрофен препарати ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг таъсири кучайиши мумкин. Ибупрофенни бирга қўллаганда қонда диоксид, фенитоин, метатрексат ва литийнинг концентрациясини оширади. В-Ибупрофен препаратини диуретиклар ва антигипертензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг самараси сусайиши мумкин. Ибупрофен бирга қўлланганда минерал кортикостероидлар ва глюкортикоидларнинг ножўя самараларини кучайтиради.

Жигар ва буйракнинг ёндош касалликларида, сурункали юрак етишмовчилигида, даволашни бошлашдан олдин диспептик симптомларда, бевосита жарроҳлик аралашувларини ўтказишдан олдин, анамнезида меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак касалликларига кўрсатма бўлганида, НЯҚВ ни қабул қилиш билан боғлиқ аллергик реакцияларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш жараёнида жигар ва буйрак фаолиятини, периферик қон манзирасини мунтазам назорат қилиш зарур.

Ибупрофенни ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойлигида қўлланиши фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина оқланган. Ибупрофен кўкрак сути билан оз миқдорда чиқарилади. Лактация даврида оғриқларда ва сиситмада (суткада 800 мг дан ортиқ) қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш лозим.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин. Флакон очилганидан сўнг сақлаш муддати 3 ойни ташкил этади. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препаратни ишлатманг. Таъсир муддатининг тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади. Хеч қандай дори препаратларини оқар сувлар ёки маиший чиқиндилар билан бирга утилизация қилманг. Энди бошқа талаб этилмайдиган дори препаратини нима қилиш хусусида фармацевтдан сўранг. Бу чоралар табиатни муҳофаза қилишга ёрдам беради.

Симптомлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, қулоқларни шанғиллаши, метаболик ацедоз, кома, ўткир буйрак етишмовчилиги, артериал босимини пасайиши, брадикардия, тахикардия. Даволаш: меъдани ювиш (фақат қабул қилингандан кейин 1 соат давомида) фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, ишқорий суюқлик, жадаллаштирилган диурез симптоматик даволаш ўтказилади.

Шифокор рецепциз берилади

Препарат 200 мл дан қахрабо рангли, қалпоқчали, болалардан ҳимоялаш учун қулфча билан таъминланган шиша флаконда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.

2 йил. Ўрам очилганидан кейин яроқлилик муддаи 3 ой.