Азитромицин кам ҳолларда ножўя реакцияларни чақиради.
Ножўя таъсирлар тез-тезлиги бўйича қуйидаги тарзда таснифланган: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100 дан <1/10 gacha), tez-tez emas (>1/1000 дан <1/100 gacha), kam hollarda (>1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Ножўя таъсирлар ҳар бир гуруҳда тез-тезлигига нисбатан кўпроқ учрайдиганлардан камроқ учрайдиганларгача шкаласи бўйича кўрсатилган.
Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас – кандидоз, орал кандидоз, қин инфекцияси, номаълум – сохтамембраноз колит.
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – лейкопения, нейтропения, номаълум – тромбоцитопения, гемолитик анемия.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – Квинке шиши, ўта юқори сезувчанлик, номаълум – анафилактик реакциялар.
Руҳиятни бузилиши: тез-тез эмас – невроз, кам ҳолларда – безовталик, номаълум-тажоввуз, ҳавотирланиш.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи парестезия, таъмни бузилиши, тез-тез эмас – гипестезия, уйқучанлик, уйқусизлик, номаълум – ҳушдан кетиш, тиришишлар, психомотор гиперфаоллик, таъм ва ҳид билишни бузилиши, уйқуни бузилиши, миастения гравис.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзоларини бузилиши ва лабиринт бузилишлари: тез-тез – карлик, тез-тез эмас – эшитишни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, кам ҳолларда – бош айланиши.
Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – юракни уриб кетиши номаълум – торсаде де поинтес (пируэт тахикардияси); аритмия, шу жумладан вентрикуляр тахикардия.
Қон томирлари томонидан бузилишлар: номаълум – гипотензия.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, метеоризм, тез–тез – қусиш, диспепсия, тез-тез эмас – гастрит, қабзият, номаълум – панкреатит, тилни оқариши.
Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – гепатит, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши, номаълум – жигар етишмовчилиги, жигар некрози, холестатик сариқлик.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – тошма, қичишиш, тез-тез эмас – Стивенс-Джонсон синдроми, фотосезувчанлик, эшакеми; номаълум – токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: тез-тез – артралгия.
Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: номаълум – буйракларни ўткир яллиғланиши, интерстициал нефрит.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: тез-тез – чарчоқ, тез-тез эмас – кўкракда оғриқ, шиш, ҳолсизлик, астения.
Лаборатор ва инструментал маълумотлар: тез-тез – қонда лимфоцитлар сонини камайиши, эозинофиллар сонини ошиши, тез-тез эмас – аспартатаминотрансфераза ва аланинаминотрансфераза даражасини ошиши, қон зардобида билирубин миқдорини камайиши, қон зардобида креатинин, мочевина даражасини ошиши, қон зардобида калий миқдорини ўзгариши, номаълум – ЭКГ да ҚТ интервалини узайиши.