Цитрон Нео rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Парацетамол – 250 мг, пропифеназон – 150 мг, кофеин – 30 мг. Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, поливинилпиролидон, калий сорбат, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, талк, магний стеарати ёки калций стеарати, картошка крахмали.

Тасир этувчи модда(ХПН):

П.

Препаратнинг савдо номи:

Цитрон Нео

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетик-антипиретик.

Дори шакли:

Таблеткалар.

окдан оч сарғиш рангача бўлган рангли, енгил мармарсимонликка йўл қўйилган, ясси цилиндрик шаклли фаскали ва рискали таблеткалар.

Аналгетик-антипиретик.

N02BE71

Парацетамол – асосан юмшоқ тўқималарда тез ва бир текис тақсимланади, ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,25-3 соатга тенг. Жигарда микросомал ферментлар тизими ёрдамида метаболизмга учрайди. Оғиз орқали қабул қилинган парацетамолнинг дозасини тахминан 85% сийдик билан (эркин ва конюгацияланган парацетамол кўринишида) 24 соат давомида чиқарилади. Пропифеназон – плазмада максимал концентрациясига (Cмах) 30 минутдан кейин эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Сийдик билан судьялар ва глюкуронидлар кўринишида чиқарилади. Т1/2 – 1-1,5 соат. Кофеин – тез ва 100% сўрилади. Плазмада Смах га 15-45 минутдан кейин эришилади. Бошқа компонентларни сўрилишини яхшилайди. Организмнинг ҳамма тўқималарига осон киради. Жигарда метаболизимга учрайди. Организмдан Т1/2 тахминан 3 соатни ташкил қилади. Қўлланилиши Ўртача ифодаланган оғриқ синдроми: бош оғриғи, тиш оғриғи, миалгия, жароҳатдан кейинги оғриқ, алгодисменорея; иситма синдроми; шамоллаш касалликлари, гриппда қўлланади.

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 4 мартагача буюрилади, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.

Кўнгил айниши, аллергик реакциялар (терини қизариши, тери тошмаси, бронхоспазм, ринорея), артериал гипертензия, уйқусизлик бўлиши мумкин.

Парацетамол хлорамфениколни чиқарилиш вақтини 5 марта оширади. Қайта қабул қилинганида парацетамол билвосита антикоагулянтларнинг (дикумарин ҳосилалари) таъсирини кучайтириши мумкин. Парацетамол ва этанол бир вақтда қўлланганида гепатотоксик самараларнинг ривожланиш хавфини оширади. Барбитуратлар, рифампицин, салициламидлар, тутқаноққа қарши дори воситалар ва микросомал оксидланишнинг бошқа рағбатлантирувчилари жигар фаолиятига таъсир қилувчи парацетамолнинг заҳарли метаболитларини ҳосил бўлишига ёрдам беради. Метоклопрамид парацетамолни сўрилишини тезлаштиради. Кофеин эрготаминни сўрилишини тезлаштиради.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида (зўрайиш босқичида) эҳтиёткорлик билан қўлланади. Даволаш фонида кофеин сақловчи маҳсулотларни (кофе, чой) ҳаддан зиёд истеъмол қилиш, дозани ошириб юбориш симптомларини чақириши мумкин. Узоқ (1 ҳафтадан ортиқ) даволашда периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Иситма синдромини даволашда 3 кундан ортиқ ва оғриқ синдромида – 5 кундан кўп ортиқ шифокор маслаҳатисиз қабул қилинмайди. Спортчиларда допинг – назорати натижаларини ўзгартириши мумкин. “Ўткир қоринда” ташхис қўйишни қийинлаштириши мумкин. Атопик бронхиал астмаси, поллинозлари бўлган беморларда, препаратга аллергик реакцияларни ривожланишининг юқори хавфи бор. Даволаш вақтида этанол истеъмол қилишдан (гепатотокцикликни ривожланишини юқори хавфи туфайли) воз кечиш лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Таблеткалар контур-уяли ўрамда.

3 йил.