Цитрон Фортерецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, диклофенак натрий

Препаратнинг савдо номи:

Цитрон® Форте

Фармакалогик гуруҳи:

бошқа аналгетиклар ва антипиретиклар. Анилидлар. Парацетамол бошқа препаратлар (психолептиклардан ташқари) билан мажмуаси.

оқ ёки деярли оқ рангли, бир томонида риска ва фаскаси бор, ясси цилиндр шаклли таблеткалар.

бошқа аналгетиклар ва антипиретиклар. Анилидлар. Парацетамол бошқа препаратлар (психолептиклардан ташқари) билан мажмуаси.

N02BE51

Сўрилиши: Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тўлиқ сўрилади ва унинг плазмадаги максимал концентрациясига қўлланилгандан 30 минутдан 2 соатгача бўлган вақтдан кейин эришилади. У жигарда метаболизмга учрайди ва асосан глюкуронид ва судья конъюгатлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. 5% дан камроғи ўзгармаган парацетамол кўринишида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1 дан 4 соатгачани ташкил этади. Терапевтик концентрацияларда плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамияциз, лекин концентрацияси ошган сари ошади. Диклофенак натрий меъдага тушганидан кейин тўлиқ сўрилиб, меъдадан ўтиш вақтида секинлашиши мумкин. Бу овқатни меъдани бўшашиш жараёнига таъсири натижасида юзага келиши мумкин. Диклофенакнинг плазмадаги асосий чўққи концентрациясига тахминан 2 соатдан кейин эришилади (50 мг доза 1,48±0,65 мкг/мл беради (1,5 мкг/мл=5 мкг/мл)). Тақсимланиши: Парацетамол 99,7% оқсиллар, асосан албумин (99,4%) билан боғланади. Диклофенак натрий синовиал суюқликка киради, у ерда унинг максимал концентрациясига қон плазмадагидан 2-4 соат кечроқ эришади. Синовиал суюқликдан ярим чиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади. Плазмада чўққига эришилгандан 2 соатдан кейин фаол модданинг концентрацияси плазмадагига нисбатан синовиал суюқликда юқори бўлади ва шундай 12 соат давомида қолади. Метаболизми: Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан глюкуронид ва судья конъюгатлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Диклофенак натрийнинг биотрансформацияси интакт молекуланинг глюкуронизацияси йўли билан қисман, лекин асосан бир марта ва кўп марта гидроксилланиш ва метоксилланиш йўли билан амалга ошади, бу бир нечта фенол метаболитларини ҳосил бўлишига олиб келади, уларнинг кўпчилиги глюкуронид конъюгатига айланади. Бу фенол метаболитларининг иккитаси биологик фаол, лекин уларнинг таъсири диклофенак натрийга нисбатан сезиларли даражада паст. Чиқарилиши: Парацетамолнинг 5% дан камроғи ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1 дан 4 соатгачани ташкил қилади. Терапевтик концентрацияларда плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамияциз, лекин концентрацияси ошган сари ошади. Диклофенакнинг умумий плазмадаги клиренси минутига 263±56 мл (ўртача кўрсаткич±стандарт оғиш) ни ташкил қилади. Охирги ярим чиқарилиш даври 1-2 соатга тенг. 4 фаол метаболитларининг, шу жумладан 2 та фаол метаболитларининг ярим чиқарилиш даври қисқа ҳисобланади ва 1-3 соатни ташкил этади.

Умуман олганда препарат яхши ўзлаштирилади. Диклофенак ва парацетамолга юқори сезувчанликда айрим пациентларда қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: Меъда-ичак йўллари: баъзида – кўнгил айниши, қусиш, диарея; айрим ҳолларда – қабзиятлар, геморрагик колит, носпецифик ярали колитни зўрайиши. Марказий нерв тизими: баъзида – бош оғриғи, бош айланиши; кам холларда – уйқучанлик; айрим холларда – сезувчанликни бузилиши, уйқусизлик, таъсирчанлик. Сезги аъзолари: айрим ҳолларда – кўришни ва таъм билишни ноаниқлиги. Дерматологик реакциялар: баъзида – тери тошмаси; кам ҳолларда – эшакеми. Жигар: плазмада аминотрансферазалар даражасини ошиши. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: кам ҳолларда – бронхоспазм, тизимли анафилактик реакциялар, шу жумладан гипотензия. Юрак-қон томир тизими: айрим ҳолларда – тахикардия, кўкракда оғриқ, артериал гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги.

Парацетамол Холестирамин: Парацетамолнинг сўрилиш тезлиги холестирамин томонидан секинлаштирилади. Шунинг учун максимал оғриқни қолдириш зарур бўлган вақтда холестираминни бир соат давомида қабул қилиш мумкин эмас. Метоклопрамид ва домперидон: Метоклопрамид ва домперидон парацетамолнинг сўрилиш тезлигини оширади. Аммо уларни бир вақтда қўллашдан сақланиш зарурати йўқ. Варфарин: Парацетамолни узоқ вақт мунтазам қабул қилиш қон кетиши хавфини ошириб, варфарин ва бошқа кумаринларнинг антикоагулянт самарасини оширади; баъзида аҳамиятли самарага эга эмас. Хлорамфеникол: Хлорамфениколнинг плазмадаги концентрацияси ошади. Диклофенак натрий Литий ва дигоксин: Цитрон Форте литий ва дигоксиннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши мумкин. Антикоагулянтлар: Гарчи клиник тадқиқотлар диклофенак натрийни антикоагулянтларнинг самарасига таъсир қилишини кўрсатмасада, диклофенак ва антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилган пациентларда қон кетиши хавфини ошириши ҳақида алоҳида хабарлар мавжуд. Антикоагулянтларнинг дозасини ўзгартириш заруратига ишонч ҳосил қилиш учун бундай пациентлар кузатилади. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бўлгандаги каби диклофенак юқори дозаларда тромбоцитлар агрегациясини қайтувчан тарзда тормозлаши мумкин. Диабетга қарши воситалар: Клиник тадқиқотлар диклофенак натрийни диабетга қарши воситалар билан уларнинг клиник таъсирини ўзгартирмасдан бирга қўллаш мумкинлигини кўрсатди. Аммо гипогликемия ва гипергликемиянинг алоҳида ҳолатлари маълум, бу гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади. Метотрексат: Метотрексат диклофенак сақловчи НЯҚВ лар билан 24 соатдан камроқ вақт орасида қабул қилинганда кучли токсик таъсири ҳолатлари маълум. Бундай ҳолатларда НЯҚВ лар мавжудлигида буйрак экскрециясини камайиши оқибатида метотрексатнинг концентрацияси ошиши мумкин. Хинолон гуруҳига мансуб антимикроб препаратлар: Хинолон ва НЯҚВ ларнинг ўзаро таъсирини натижасида тиришишлар бўлиши мумкин. Тиришишлар анамнезида тиришишлар ва тутқаноқ хуружлари бўлган пациентларда пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун НЯҚВ ларни қабул қилаётган пациентларга хинолонларни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Бошқа НЯҚВ лар, шу жумладан ЦОГ-2 селектив ингибиторлари ва кортикостероидлар: Диклофенак натрийни аспирин ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўллаш меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки яра пайдо бўлиши хавфини оширади. 2 ва ундан кўп НЯҚВ ларни панель қўллашдан сақланиш керак. Антиагрегант препаратлар ва серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): тизимли НЯҚВ ларни, шу жумладан диклофенакни бирга буюриш меъда-ичак йўлларидан қон кетиши хавфини ошириши мумкин. Диуретик воситалар: Бошқа НЯҚВ лар каби диклофенак диуретикларнинг фаоллигини камайтириши мумкин. Калий тежовчи диуретикларни бир вақтда қўллаш қонда калий даражасини ошишига олиб келиши мумкин, буни доимо кузтиш керак. Юрак гликозидлари: Юрак гликозидларини НЯҚВ лар билан бир вақтда қўллаш юрак етишмовчилигини зўрайишига, калавачалар февральацияси тезлигини пасайишига ва қон плазмасида юрак гликозидларининг концентрациясига олиб келиши мумкин. Мифепристон: Мифепристонни буюрилгандан кейин 8-12 кун давомида НЯҚВ ларни қўллаш мумкин эмас, чунки НЯҚВ лар мифепристоннинг самарадорлигини камайишига олиб келиши мумкин. Гипертонияга қарши воситалар: НЯҚВ ларни гипертонияга қарши воситалар (бета-блокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, диуретиклар) билан бир вақтда буюриш қон томирларни кенгайтирувчи простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиш ҳисобига гипертонияга қарши самарани камайтириши мумкин. Циклоспорин ва такролимус: Циклоспоринни диклофенак натрий сақловчи НЯҚВ лар билан бир вақтда қабул қилаётган пациентларда нефротокциклик ҳақида хабарлар мавжуд. Такролимусни НЯҚВ лар билан буюрилганда нефротокциклик хавфи ошиши мумкин. Бу НЯҚВ ларнинг буйрак антипростагландин самаралари ва калционеврин ингибитори билан тушунтирилади.

Ёруғликдан химояланган қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

10 г ва ундан ортиқ парацетамолни қабул қилиш катталарда жигарни оғир шикастланишига олиб келиши мумкин. Агар пациент хавф гуруҳида бўлса, 5 г ва ундан ортиқ парацетамолни қабул қилиш қуйидагиларга олиб келиши мумкин: Агар пациент: а) пациент карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин, далачой ёки жигар ферментларини ҳосил бўлишини кучайтирувчи бошқа препаратларни қўшимча қабул қилаётган бўлса.б) тавсия этилган миқдордан ортиқ этил спиртини мунтазам қабул қилаётган бўлса.c) глутатион танқислиги эҳтимоли бўлса, масалан овқатланишни бузилиши, муковисцедоз, ОИТВ-инфекцияси, оч қолиш, кахекция. Диклофенак натрий Симптомлари бош оғриғи, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, меъда-ичакдан қон кетиши, кам ҳолларда диарея, дезориентация, қўзғалиш, кома, уйқучанлик, қулоқда шанғиллаш, вақти-вақти билан ҳушдан кетиш ва тиришишларни ўз ичига олади. Кам ҳолларда заҳарланганда ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигар шикастланиши мумкин.

Рецепт бўйича Улашиш: 23 355 Виеwс

Таблеткалар №10 контур-уяли ўрамда.

3 йил