Цитрамон Прецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: ацетилсалицил  кислотаси – 0,24 г, парацетамол – 0,18 г,  кофеин – 0,03 г. ёрдамчи моддалар: какао, лимон кислотаси, картошка крахмали, калций стеарати ёки магний стеарати ёки стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетилсалицил  кислотаси, парацетамол, кофеин.

Препаратнинг савдо номи:

Цитрамон П

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетик-антипиретиклар.

Дори шакли:

таблеткалар

оч жигарранг рангли, доғлари бўлган, какао ҳидли таблеткалар.

Аналгетик-антипиретиклар.

Кучсиз ва ўртача яққолликдаги (турли генезли) оғриқ синдроми: бош оғриғи, меньшевизм, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, артралгия, алгодисменорея. Иситма синдроми: ўткир респиратор касалликлар (ЎРК), гриппда қўлланади.

Препаратни 5 кундан ортиқ оғриқсизлантирувчи восита сифатида ва 3 кундан ортиқ иситмани туширувчи восита сифатида (шифокорнинг тавсияси ва назоратисиз) қабул қилиш мумкин эмас. Ичга (овқат вақтида ёки ундан кейин), 1 таблеткадан хар 4 соатда, оғриқ синдромида – 1-2 таблетка буюрилади; ўртача суткалик доза – 3-4 таблеткани, максимал суткалик доза – 8 таблеткани ташкил қилади. Даволаш курси – 3-5 кундан ошмаслиги керак. Меъда-ичак йўлларига таъсирловчи таъсирини камайтириш учун таблеткани сут ёки ишқорий минерал сув билан ичиш керак.

Гепарин, билвосита антикоагулянтлар, резерпин, стероид гормонлар ва гипогликемик дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, метотрексат билан бир вақтда буюриш, ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширади. Спиринолактон, фуросемид, гипотензив дори воситалари, шунингдек сийдик кислотасини чиқарилишига ёрдам берувчи подаграга қарши дори воситаларининг самарадорлигини камайтиради. Барбитуратлар, рифампицин, салициламид, тутқаноққа қарши дори воситалар ва микросомал оксидланишнинг бошқа стимуляторлари, жигар фаолиятига таъсир қилувчи парацетамолни токсик метаболитларини хосил бўлишига ёрдам беради. Метоклопрамид парацетамолни сўрилишини тезлаштиради. Парацетамолнинг таъсири остида хлорамфениколни чиқарилиш вақти 5 марта ошади. Такроран қабул қилинганида парацетамол антикоагулянтларнинг (дикумарин хосилалари) таъсирини кучайтириши мумкин. Кофеин эрготаминни сўрилишини тезлаштиради. Препарат ва спирт сақловчи суюқликлар бир вақтда қабул қилинганида, жигарни токсик шикастланиш хавфи ошади.

Рей синдромини юз беришининг юқори хавфи туфайли, препаратни 15 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас. Рей синдроми давомли қусиш, ўткир энцефалопатия, жигарни катталашиши билан номоён бўлади. Ацетилсалицил кислотаси қон ивишини секинлаштиради. Агар пациентда жаррохлик аралашуви ўтказиладиган бўлса, шифокорни препарат қабул қилинаётгани хақида олдиндан огохлантириш керак. Сийлик кислотасини тўпланишига мойиллиги бўлган пациентиларда, препаратни қабул қилиш подагра хуружини қўзғатиши мумкин. Қабул қилиш вақтида алкогол истеъмол қилишдан сақланиш керак (меъда-ичак қон кетиши ва жигарни токсик шикастланиши хавфини ошиши). Ацетилсалицил кислотаси хомиладарликнинг И уч ойлигида қўлланганида тератоген таъсирга эга; ИИИ уч ойлигида туғуруқ фаолиятини тормозланишига олиб келади. Кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин..

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: – енгил интоксикацияларда: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқлар, бош айланиши, қулоқларни жаранглаши; – оғир интоксикацияда: тормозланиш, уйқучанлик, коллапс, тиришишлар, нафасни қийинлашиши, анурия, қон кетиши кузатилади. Даволаш: фаолланган кўмирни ишлатиш билан бирга меъдани ювиш, симптоматик терапия, моддалар алмашинувининг холатига қараб – натрий гидрокарбонатни, натрий цитратни ёки натрий лактатни юбориш керак, бу сийдикни ишқорийланиши хисобига ацетилсалицил кислотасини чиқарилишини кучайтиради.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 0,55 г дан 6 ёки 10 донадан контур уяли ёки уясиз ўрамларда.

4 йил Улашиш: 32 638 Виеwс