Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: цитохром С – 10 мг ёрдамчи моддалар: натрий хлориди.
Тасир этувчи модда(ХПН):
цитохром С
Препаратнинг савдо номи:
Цитохром С
Фармакалогик гуруҳи:
метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
Дори шакли:
вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофиллизат
лиофилланган кукун ёки ғовакли масса, пушти-жигарранг рангли, зичланган таблеткалар
метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
S01SX
Тез ва тўлиқ сўрилади.
Аъзолари ва тўқималарининг ҳужайраларига яхши киради.
Цитохром С организмдаги оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларини бузилиши билан бирга кечувчи ҳолатларда тўқима нафасини яхшиловчи восита сифатида мажмуавий даволашда қўлланади; янги туғилган чақалоқларнинг асфикцияси; оғир травмалар; операция аралашувидан олдин ва кейин (шокни олдини олиш учун), нафас етишмовчилиги билан бронхиал астманинг ремиссияси даврида, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва юрак етишмовчили бўлган беморларда; жигар комаси билан асоратланган вирусли гепатитда; уйқу препаратлари ва ис гази билан захарланишда.
Препарат вена ичига ва мушак ичига қўлланади.
Цитохром С ни қўллаш олдидан флакон ичидагисини 4 мл инекция учун сувда эритиш ва унга шахсий сезувчанликни аниқлаш керак.
Шунинг мақсадида тери ичига 0,1 мл препарат (0,25 мг) юборилади.
Агарда бунда 30 минут давомида реакция юз бермаса (юзнинг қизариши, терини қичишиши, эшакеми), унда препарат билан даволашни бошлаш мумкин.
Такрорий курсни буюриш олдидан, албатта биологик синама такрорланади.
Препарат вена ичига аста-секин ёки мушак ичига 10-20 мг миқдорда кунига 1-2 марта юборилади.
Даволаш курси 10-14 кун.
Юрак етишмовчилигида препарат 200 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилади ва вена ичига томчилаб (минутига 30-40 томчи) 6-8 соат давомида юборилади.
Суткалик доза 30-80 мг ни ташкил қилади.
Операциядан кейинги даврда (юракнинг орттирилган нуқсонлари бўйича операциялар) препарат вена ичига 10 мг дан кунига 2 марта юборилади.
Оғир ҳолатлар (травма, шок, жигар комаси, уйқу препаратлари ва ис гази билан заҳарланишда) препарат 50-100 мг миқдорда буюрилади.
Янги туғилган чақалоқларнинг асфикциясида препарат киндик венасига туғилгандан кейинги биринчи икки минут давомида 10 мг дозада юборилади.
Бронхиал астмада препарат мушак ичига 5-10 мг дозада кунига 2 марта буюрилдаи.
Даволаш курси гипокциянинг оғирлигига қараб 14 дан 25 кунгача давом этади.
Препарат тез юборилганида ҳароратни тошиши билан этни увишиши аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Давомли қўлланганида бўлиши мумкин: переферик қон манзарасини, қоннинг ивиш тизимининг кўрсатгичларини, жигар фаолиятини ўзгариши.
Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Таърифланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Рецепт бўйича Улашиш: 17 226 Виеwс
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 10 мг.
10 мг препарат сақловчи 5 мл сиғимли флаконларда, резина тиқинлар билан беркитилган ва алюмин қалпоқчалар билан ёпилган ёки аралаш алюмин билан пластмасса тиқинлар билан эзилган.
5 флакондан поливинилхлорид плёнка блистерда.
1 ёки 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.