Цитовир 3 (Cйтовир 3)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл тайёр эритма қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: Алфа­глутамил­триптофан (тимогенга қайта ҳисобланганда тимоген натрий)                    0,15 мг Аскорбин кислотаси                                                                      12 мг Бендазол гидрохлориди [Дибазол]                                                           1,25 мг Ёрдамчи моддалар: Ароматизаторсиз препаратда: Фруктоза                                                                                          386,6 мг Ароматизатори бўлган препаратда: Фруктоза                                                                                          386,2 мг Табиий “Апелсин” ёки “Клюква” ёки “Қулупнай” билан бир хил ароматизатор                                                         0,4 мг

Тасир этувчи модда(ХПН):

алфа­глутамил­триптофан + аскорбин кислотаси + бендазол

Препаратнинг савдо номи:

Цитовир-3 (Cйтовир-3)

Фармакалогик гуруҳи:

иммунитетни рағбатлантирувчи восита.

Дори шакли:

ичиш учун эритма тайёрлашга кукун [болалар учун] [ароматизаторларсиз, апелсинли, қулупнайли, клюквали].

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун. Ҳидсиз ёки апелсин, ёки клюква ёки қулупнайнинг ўзига хос ҳидига эга бўлган сувли эритма.

иммунитетни рағбатлантирувчи восита.

L03AX

Болаларда бир ёшдан бошлаб, грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларни олдини олишда ва комплекс даволашда қўлланилади.

Профилактик ва даволаш схемалари бир хил. Ичга овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади. 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга – 2 мл дан эритма кунига 3 марта; 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 4 мл дан эритма кунига 3 марта; 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга – 8 мл дан эритма кунига 3 марта; 10 ёшдан катта болаларга – 12 мл дан эритма кунига 3 марта буюрилади; Қўллаш курси – 4 кун. Зарурат бўлганида профилактик курс 3­4 ҳафтадан кейин такрорланади. Эритмани тайёрлаш қоидаси: кукунли флаконга 40 мл сув (қайнатилган, хона ҳароратигача совутилган сув) қўшилади ва яхшилаб чайқатилади. Флакон ичидаги кукун тўлиқ этиб кетиши керак. Эритманинг ҳажми сув қўшилганидан кейин 50 мл ни ташкил этади.

Артериал босимни қисқа вақтга пасайиши кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар: эшакеми юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва симптоматик даволаш, антигистамин воситалар буюрилади.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда, ҳомиладорликда, 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Алфа­глутамил­триптофанни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Бендазол носелектив бета-адреноблокаторларни қўллаш оқибатида юз берган умумий периферик қон томирлар қаршилигини ошишига тўсқинлик қилади. Гипотензив ва диуретик дори воситаларнинг гипотензив (артериал босимни пасайтириш) таъсирини кучайтиради. Фентоламин бендазолнинг гипотензив таъсирини кучайтиради. Аскорбин кислотаси қонда тетрациклин қатори антибактериал препаратларнинг ва бензилпенициллиннинг концентрациясини оширади. Ичакда темир (Фе) препаратларини сўрилишинии яхшилайди. Гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини пасайтиради. Ацетилсалицил кислотаси (АСК), перорал контрацептивлар, янги тайёрланган шарбатлар ва ишқорий суюқликларни ичиш уни сўрилиши ва ўзлаштирилишини пасайтиради. АСК билан бир вақтда қўлланганда аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилиши ошади, АСК ни чиқарилиши эса сусаяди. АСК аскорбин кислотасини сўрилишини тахминан 30% га пасайтиради. Аскорбин кислотаси ацетилсалицил кислотаси (АСК) ни сақловчи препаратлар қўллангандаги ва қисқа таъсирга эга сулфаниламидлар томонидан чақирилган кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, ишқорий реакцияга эга дори воситаларни (шу жумладан алкалоидларни) чиқарилишини оширади, қонда перорал контрацептивларнинг концентрациясини пасайтиради. Бир вақтда қўлланганда изопреналиннинг хронотроп таъсирини сусайтиради. Антипсихотик дори воситалар (нейролептиклар) – фенотиазин ҳосилаларининг терапевтик таъсирини, амфетамин ва трициклик антидепрессантларнинг буйрак найчаларидаги реабсорбциясини пасайтиради. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини оширади. Вирусларга қарши препаратлар ва грипп ва ЎРВИ ни симптоматик даволаш учун қўлланадиган воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Такрорий курс ўтказилганидан кейин қонда глюкозанинг концентрациясини аниқлаш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик даврида клиник маълумотлар етарли эмаслиги туфайли препаратни қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даврида, фақат агар она учун кутилган фойда бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Тайёрланган эритма ёруғликдан ҳимояланган жойда 0°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Тайёрланган эритмани сақлаш муддати 10 сутка.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Рецепт бўйича Улашиш: 16 154 Виеwс

Ичиш учун эритма тайёрлашга кукун [болалар учун] [ароматизаторларсиз, апелсинли, қулупнайли, клюквали]. 20 г дан тўқ шиша флаконда. Флакон биринчи очилишини назорат қилувчи пластмасс қопқоқ билан ёки биринчи очилишини назорат қилувчи ва болалардан ҳимоя қилувчи пластмасс қопқоқ билан беркитилган. Бир флакондан картон қутига жойланади. Қўллаш бўйича йўриқномаси ўрамга илова қилиб қўшилади ёки тахланадиган варақ кўринишида этикетканинг ичладиган қисмининг остига  жойланади. Ўрамга дозаловчи қурилма (ўлчов стаканчаси ёки дозаловчи қошиқ) илова қилинади.

3 йил.