Цитобак Неорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

цефоперазон натрийли тузи цефоперазонга қайта ҳисобланганда – 0,5 г; сулбактам натрийли тузи сулбактамга қайта ҳисобланганда – 0,5 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефоперазон+сулбактам

Препаратнинг савдо номи:

Цитобак Нео

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).

Дори шакли:

инекцион эритма тайёрлаш учун кукун.

оқ ёки деярли оқ рангли кристалл кукун.

Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).

J01DD62

Цитобак Нео препарати юборилганида цефоперазоннинг дозасини тахминан 25% ва сулбактамнинг дозасини 84% буйраклар орқали чиқарилади. Цефоперазоннинг катта қисми сафро билан чиқарилади. Цефоперазон/сулбактам юборилганидан сўнг цефоперазоннинг ўртача ярим яшаш муддати 1,7 соатни, сулбактамники эса – 1 соатни ташкил этади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозасига пропорционалдир. 2 г цефоперазон/сулбактам вена ичига 5 минут давомида юборилганидан сўнг цефоперазон ва сулбактамнинг максимал концентрацияларини ўртача қиймати мувофиқ равишда 236,8 ва 130,2 мкг/мл ни ташкил этади. Бу сулбактамнинг тақсимланиш ҳажмини (Вα=18,0-27,6 л) цефоперазоннинг тақсимланиш ҳажмига нисбатан (Вα = 10,2-11,3 л) катта эканлигидан далолат беради. Цефоперазон ҳам, сулбактам ҳам организмнинг тўқималари ва суюқликларига, жумладан сафро, ўт пуфаги, тери, апендикс, фалопий найлари, тухумдонлар, бачадон ва бошқаларга жадал равишда тақсимланади. Болаларда цефоперазоннинг ўртача ярим яшаш муддати тахминан 1,44 соатдан 1,88 соатгача, сулбактамники эса – 0,91 соатдан 1,42 соатгача бўлади. Цефоперазон ва сулбактам комплекс препарат шаклида бирга қўлланганида уларнинг ўртасида фармакокинетик ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар мавжуд эмас. Кўп марта юборилганидан сўнг цефоперазон/сулбактамнинг компонентларини фармакокинетикасида бирон-бир аҳамиятли ўзгаришлар ва ҳар 8-12 соатда қўлланганида уларни организмда тўпланиши аниқланмаган.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари;сийдик чиқариш йўлларининг юқори ва пастки бўлимларини инфекциялари;интраабдоминал инфекциялар (шу жумладан, перитонит, холецистит, холангит);септицемия;менингит;тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари;эндометрит;гонорея. Цитобак Нео препаратини кенг таъсир доирасига эга эканлигини ҳисобга олиб, кўпчилик инфекцияларда ушбу препарат билан монотерапия ўтказиш самарали бўлади. Бироқ зарурат бўлганида, Цитобак Нео препаратини бошқа антибиотиклар билан мажмуада қўллаш мумкин (аминогликозидлар билан бир вақтда қўлланганида буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак).

Катталарда Цитобак Нео препаратини 2,0-4,0 г суткалик дозада қўллаш тавсия этилади. Суткалик дозани тенг қисмларга бўлиш ва ҳар 12 соатда юбориш керак. Оғир даражадаги ёки рефрактер инфекцияларда Цитобак Нео препаратининг суткалик дозаси компонентларнинг 1:1 нисбатида 8 г гача оширилиши мумкин (яъни 4 г цефоперазон ва 4 г сулбактам). Цефоперазон/сулбактамни 1:1 нисбатда олаётган беморларга, цефоперазонни қўшимча равишда юбориш талаб этилиши мумкин. Дозани тенг қисмларга бўлиш ва ҳар 12 соатда юбориш керак. Сулбактамнинг тавсия этилган максимал суткалик дозаси 4 г ни ташкил этади. Болаларда Цитобак Нео препаратини суткада 40-80 мг/кг дозада қўллаш тавсия этилади. Дозани тенг қисмларга бўлиш ва ҳар 6-12 соатларда юбориш керак. Жиддий ва даволашга рефрактер инфекцияларда дозалар, компонентларни 1:1 нисбатида суткада 160 мг/кг гача оширилиши мумкин. Суткалик доза 2-4 тенг қисмларга бўлинади. Янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида препаратни ҳар 12 соатда юбориш керак. Болаларда сулбактамнинг максимал суткалик дозаси суткада 80 мг/кгдан ошмаслиги керак. Яққол буйрак етишмовчилиги бўлган (КК минутига 30 мл дан кам) беморларда Цитобак Нео препаратининг дозаси, препаратнинг таркибига кирувчи сулбактамнинг клиренсини пасайишини компенсация қилиш учун, ўзгартирилади. КК минутига 15-30 мл бўлган беморларда сулбактамнинг максимал дозаси 1 г ташкил этади, ҳар 12 соатда юборилади (сулбактамнинг максимал суткалик дозаси 2 г), КК минутига <15 мл бўлган беморларда эса сулбактамнинг максимал дозаси 500 мг ташкил этади, ҳар 12 соатда юборилади (сулбактамнинг максимал суткалик дозаси 1 г). Оғир даражадаги инфекцияларда цефоперазонни қўшимча равишда юбориш талаб этилиши мумкин. Гемодиализда сулбактамнинг фармакокинетикаси аҳамиятли даражада ўзгариши ва цефоперазонни қон зардобидан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) бироз пасайиши туфайли, Цитобак Нео препаратини юборишни диализдан кейин режалаштириш керак. Вена ичига юбориш учун эритмани тайёрлаш ва қўллаш тартиби Такрорий инфузиялар учун ҳар бир Цитобак Нео флаконининг ичидагиси 5% декстроза эритмаси, 0,9% натрий хлорид эритмаси ва/ёки инекция учун стерил сувнинг адекват ҳажмида эритилади, сўнгра эса шу эритувчи билан 20 мл гача суюлтирилади. Инфузия 15-20 минут давомида ўтказилади. Вена ичига инфузия қилишга эритма тайёрлаш учун Рингер лактат эритмаси ишлатилиши мумкин, бироқ уни бошланғич эритиш учун қўллаш мумкин эмас. Вена ичига инекция қилиш учун ҳар бир флакон ичидагисини юқорида кўрсатилганидек эритиш ва камида 3 минут давомида юбориш керак. Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш тартиби Мушак ичига юборишга эритма тайёрлаш учун 2% лидокаин эритмасини ишлатиш мумкин, бироқ уни бошланғич эритиш учун қўллаш мумкин эмас.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Цитобак Нео препарати билан даволанишда, бошқа антибиотиклардаги каби ҳаммадан кўпроқ меъда-ичак йўллари фаолиятининг бузилиши аниқланган. Энг кўп диарея, камроқ даражада кўнгил айнаши ва қусиш кузатилган. Аллергик реакциялар: барча пенициллинлар ва цефалоспоринлар билан даволашда бўлгани каби макуло-папулёз тошма, эшакеми кузатилган. Анамнезида аллергик реакциялари (айниқса пенициллинга) бўлган беморларда уларнинг ривожланиш хавфи юқори бўлади. Бутун организм томонидан: бош оғриғи, иситма, инекцияда оғриқлар, этни увишиши. Лаборатор кўрсатгичлар томонидан: жигар фаолиятининг кўрсатгичлари– АСТ, АЛТ, ЩФ, билирубинни ўткинчи ошиши. Маҳаллий реакциялар: баъзида мушак ичига инекция қилингандан сўнг ўткинчи оғриқ кузатилади. Цитобак Нео препарати катетер ёрдамида вена ичига юборилганида (бошқа цефалоспоринлар ва пенициллинлар каби) инфузия жойида флебит ривожланиши мумкин. Препаратни постмаркетинг қўллаш вақтида қўшимча қуйидаги ножўя самаралари қайд этилган: Аллергик реакциялар: анафилактоид реакциялар (шу жумладан, шок), Стивенс-Джонсон синдроми. Юрак-томир тизими томонидан: артериал гипотензия, васкулит. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: сохта мембраноз колит. Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения. Дерматологик реакциялар: қичишиш. Сийдик чиқариш тизими томонидан: гематурия. Цитобак Нео одатда яхши ўзлаштирилади, кўпчилик ножўя таъсирлари енгил ва ўртача намоён бўлади ва даволаш давомида ўтиб кетади.

Пенициллинлар, сулбактам, цефоперазон ёки ҳар қандай бошқа цефалоспоринларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Цитобак Нео ва таркибида спирт сақловчи препаратларни бир вақтда қўллаш ёки Цитобак Нео препарати билан даволаш вақтида ёки тугаганидан сўнг 5 кун давомида алкоголни бир вақтда қўллаш дисулфирам (тетурам) нинг таъсирига ўҳшаш самаралар: қоринда спазм, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юрак уришини ҳис этиш, ҳансираш, юзни қизаришига олиб келиши мумкин. Бу самаралар алкогол истеъмол қилингандан сўнг 15-30 минут давомида кузатилади ва бир неча соатдан кейин ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бу цефоперазон молекуласининг структурасида Н-метилтиотетразол ён занжирини борлиги билан боғлиқ бўлиб, у ацеталдегиддегидрогеназа ферментининг фаоллигини сусайтиради, бу қонда, юқорида санаб ўтилган ножўя самараларни чақирадиган ацеталдегидни тўпланишига олиб келади. Антикоагулянтлар (кумарин ёки индандионнинг ҳосилалари), гепарин ёки бирон-бир тромболитиклар билан бир вақтда қўллаш қон кетиш ҳавфини оширади. Цитобак Нео препарати қўлланганида сийдикда глюкозанинг миқдорини аниқлашда ёки Кумбс реакцияси қўйилганида сохта мусбат натижалар кузатилиши мумкин. Фармацевтик ўзаро таъсири Цитобак Нео ва аминогликазидларнинг эритмаларини, улар ўртасида физик номутаносибликни ҳисобга олиб, тўғридан-тўғри аралаштириш мумкин эмас. Агар Цитобак Нео препарати ва аминогликазидлар билан мажмуавий даволаш ўтказиладиган бўлса, у ҳолда иккала препарат алоҳида иккиламчи катетерлар ёрдамида кетма-кет инфузиялар йўли билан юборилади, бирламчи катетерни эса препаратларнинг дозаларини юбориш орасида адекват эритма билан ювилади. Цитобак Нео препарати ва аминогликозидларни юборишлар орасидаги интерваллар кун давомида иложи борича катта бўлиши керак. Кукунни бирламчи эритиш учун Рингер лактат эритмасини, бу аралашмани номутаносиб эканлигини ҳисобга олиб, ишлатиш мумкин эмас. Бироқ, эритмани икки босқичда тайёрлаш йўли билан мутаносибликка эришиш мумкин – дастлаб кукун инекция учун сувда эритилади, сўнгра эса Рингер лактат эритмасида суюлтирилади. Кукунни бирламчи эритиш учун лидокаин гидрохлоридининг 2% эритмасини, уларнинг номутаносиб эканлигини ҳисобга олиб, қўллаш тавсия этилмайди. Бироқ, эритмани икки босқичда тайёрлаш йўли билан мутаносибликка эришиш мумкин – дастлаб кукун инекция учун сувда эритилади, сўнгра эса лидокаин гидрохлоридининг 2% эритмасида суюлтирилади.

Шифокорга ўзингизни касаллик тарихингиз ҳақида маълумот беринг, айниқса қуйидагилар ҳақида: буйрак ва жигар билан боғлиқ бўлган муаммолар, меъда билан боғлиқ бўлган муаммолар, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, аллергия (айниқса пенициллинларга, цефалоспоринларга ёки бошқа препаратларга аллергия). Ушбу дори воситасини узоқ вақт давомида ёки такрорий даврларда қўллаш иккиламчи инфекциялар (масалан, оғиз бўшлиғи, сийдик-таносил тизими ёки қинни замбуруғлии инфекциялари) га олиб келиши мумкин. Баъзи беморларда, цефоперазон билан даволаш, бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, организмда К витаминининг танқислигига олиб келиши мумкин, бу эҳтимол, ичакда ушбу витаминни ишлаб чиқарадиган микрофлорани сусайиши билан боғлиқ. Бундай ҳавфга кучсизланган пациентлар, овқатланиши чекланган пациентлар, муковисцидоз бўлган беморлар, шунингдек узоқ вақт давомида парентерал озиқлантиришда бўлган пациентлар кўпроқ мойил бўладилар. Бундай ҳолларда протромбиннинг даражасини назорат қилиш ва зарурат бўлганида К витамини препаратларини буюриш керак. Шундай назорат антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда ҳам амалга оширилиши керак. Цитобак Нео препаратини узоқ вақт давомида қўллаш чидамли микроорганизмларни ўсишини кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун беморнинг аҳволини синчиклаб назорат қилиш керак. Буйрак, жигар ва қон яратиш тизимининг фаолиятини вақти-вақти билан бузилишига тайёр бўлиш керак. Бу айниқса, янги туғилган чақалоқларда, ҳусусан чала туғилган чақалоқларда, шунингдек бошқа гўдакларда жуда муҳим. Буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланиши. Буйрак фаолиятини турли даражада бузилишлари бўлган пациентларга Цитобак Нео препарати қўлланганида сулбактамнинг умумий клиренси аниқланган креатинин клиренси билан мос келади. Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда сулбактамнинг ярим яшаш муддатини аҳамиятли даражада ошиши кузатилади. Гемодиализ сулбактамнинг ярим яшаш муддати, умумий клиренси ва тақсимланиш ҳажмига аҳамиятли даражада таъсир қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда цефоперазоннинг фармакокинетикасида бирон-бир ўзгаришлар аниқланмаган. Жигар фаолиятини бузилишларида қўлланиши. Цефоперазон сафро билан аҳамиятли даражада ажралиб чиқади. Жигар касалликлари ва/ёки ўт чиқариш йўлларини обструкцияси бўлган беморларда плазмада цефоперазоннинг ярим яшаш даври узаяди, сийдик билан чиқарилиши эса ошади. Ҳатто жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишларида сафрода цефоперазон тераевтик концентрацияларда аниқланади, плазмада ярим яшаш даври эса 2-4 марта ошади.

Цефоперазон ва сулбактам йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Шунинг учун Цитобак Нео препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида, она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун  бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Цефоперазон ва сулбактам кўкрак сути билан жуда кам миқдорда ажралиб чиқади, шунинг учун лактация даврида Цитобак Нео препарати қўлланганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, хона ҳароратида сақлансин.

Цитобак Нео препаратини одамдаги ўткир токциклиги юзасидан маълумотлар чекланган. Симптомлари: препаратнинг дозаси ошириб юборилганида, препарат қўлланганида қайд этилган нохуш самаралар пайдо бўлишини кутиш мумкин. Орқа мия суюқлигида бета-лактам антибиотикларининг концентрациясини юқори бўлиши неврологик бузилишларга, шу жумладан тиришишларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Даволаш: Цефоперазон ҳам, сулбактам ҳам гемодиализда қондан йўқотилади, шунинг учун буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда дозани ошириб юборилиши, даволашнинг шу усули организмдан препаратни чиқарилишига ёрдам бериши мумкин.

Рецепт бўйича Улашиш: 23 220 Виеwс

Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1,0 г дан флаконларда.

2 йил.