Цитиколин Ромфармрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500 мгёки 1000 мг цитиколин (натрий тузи шаклида); ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, концентрацияланган кислота, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цитиколин

Препаратнинг савдо номи:

Цитиколин Ромфарм

Фармакалогик гуруҳи:

ноотроп препарат.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки сариқ рангли суюқлик.

ноотроп препарат.

N06B X06.

Цитиколин вена ичига ва мушак ичига юборилганида яхши сўрилади. Холин ва цитидин ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Парентерал юборилгандан кейин қон плазмасида холин концентрацияси сезиларли даражада ошади. Цитиколин холин фракциясини структур фосфолипидлар ва цитидин фракциясини – цитидин нуклеотидлар ва нуклеин кислоталарига тез кириб, аҳамиятли даражада бош мия структураларида тақсимланади. Цитиколиннинг юборилган дозасининг фақатгина 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан камроғи – буйрак ва тахминан 12% – нафасдаги СО2 билан чиқарилади.

Ишемик импульснинг ўткир даври;Ишемик ва геморрагик импульснинг тикланиш даври;Бош мия жароҳати, ўткир ва тикланиш даври;Бош миянинг дегенератив ва қон томир касалликларида когнитив бузилишларида қўлланади.

Вена ичига препарат секин инекция (буюрилган дозага қараб 3-5 минут давомида) кўринишида ёки томчилаб (минутига 40-60 томчи) юборилади. Мушак ичига юборилганга қараганда вена ичига юборган афзал. Мушак ичига юборилганда Цитиколин Ромфарм препаратини бир жойга такроран юборишдан сақланиш керак. Ишемик импульс ва бош-мия жароҳатининг ўткир даври: тавсия этилган доза диагноз аниқлангандан кейин биринчи суткадан ҳар 12 соатда 1000 мг ни ташкил этади; даволаш давомийлиги – камида 6 хафтани ташкил этади. Ишемик ва геморрагик импульснинг тикланиш даври, бош-мия жароҳатида тикланиш даври, бош миянинг дегенератив ва қон томир касалликларидаги когнитив ва ҳулқ-атвор бузилишлари: тавсия этилган доза суткада 500-2000 мг (5-10 мл суткада 1-2 марта) ни ташкил этади. Доза ва даволаш давомийлиги касаллик симптомларининг оғирлигига боғлиқ.

Ножўя самаралар жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан айрим ҳолларда кузатилади. Аллергик реакциялар: тошма, тери қичишиши, анафилактик шок. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, галлюцинациялар, уйқусизлик, қўзғалиш, фалажланган қўл-оёқларда увишиш, парасимпатик тизимга рағбатлантирувчи таъсир. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, иштаҳани пасайиши, жигар ферментларининг фаоллигини ўзгариши. Бошқалар: иссиқлик ҳисси, артериал босимни қисқа муддатли ўзгариши, шишлар, ҳансираш.

Цитиколин леводопанинг самараларини кучайтиради. Цитиколин Ромфарм препаратини меклофеноксат сақловчи дори воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Цитиколин Ромфармни қон тўхтатувчи воситалар, бош мия ички антигипертензив воситалар ва одатдаги перфузион суюқликлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Бош мия жарохатларида бош мия ички босимини пасайтириш учун маннитол ва кортикостероидлар воситалари каби дори воситаларини буюриш мумкин. Бош мия ичига қон қуйилишида бир марта қўллашда цитиколин дозасини 500 мг га ошириш мумкин эмас, ушбу холда дозани бўлиш мумкин (суткада 100-200 мг 2-3 марта)

Препаратни ҳомиладорликда қўллаш бўйича клиник маълумотлар етарли эмас. Гарчи ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда салбий таъсири аниқланмаган бўлсада, препаратни ҳомиладорликда фақатгина она учун даволашдан кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Цитиколин Ромфарм препаратини лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини хал этиш лозим, чунки цитиколинни кўкрак сути билан ажралиши хақида маълумотлар йўқ.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, сақлансин. Оригинал ўрамида сақлансин.

Цитиколиннинг токциклиги паст бўлганлиги туфайли дозани ошириб юборилиши холатлари таърифланмаган.

Шифокор рецепти бўйича Улашиш: 18 334 Виеwс

4 мл дан рангсиз шиша ампулаларда инекция учун эритма. 5 ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

5 йил.