Кутилган ножўя реакциялар
Қон яратиш аъзолари ва лимфатик тизим томонидан:
Цитарабин суяк кўмигига токсик таъсири борлиги туфайли, суяк кўмиги ва периферик қоннинг хужайра ўзгаришлари бўлиши мумкин.
Препарат қўлланганда анемия, лейкопения, тромбоцитопения, мегалобластоз ривожланиши, шунингдек ретикулоцитлар сони камайиши мумкин.
Инфекциялар ва инвазиялар:
Инфекциялар: вирусли, бактериал, замбуруғли, паразитар ёки исталган соҳаларда жойлашган сапрофит инфекциялар Цитарабинни монотерапияда ёки бошқа иммунодепрессив препаратлар билан мажмуада, хужайравий ва гуморал иммунитетга таъсир этувчи дозаларда қўлланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу инфекциялар кучсиз намоён бўлиши мумкин, лекин оғир бўлиши ва хатто ўлимга олиб келиши мумкин.
Цитарабинли синдром:
Цитарабинли синдром иситма, миалгия, суякларда оғриқ, баъзида кўкрак қафасида оғриқ, макулопапулез тошма, конъюнктивит ва умумий ҳолсизлик билан характерланади.
Одатда у препарат қўллангандан кейин 6-12 соатдан сўнг кузатилади.
Бу синдромни олдини олиш ва даволашда кортикостероидларнинг самарадорлиги исботланган.
Агар синдромнинг симптомларини даволашнинг иложи бўлса, кортикостероидларни қўллаш мумкинлигини ва Цитарабин билан даволашни давом эттиришни кўриб чиқиш керак.
Стандарт дозалаш тартиби
Цитарабиннинг стандарт дозалаш схемалари ёрдамида, бошқа препаратлар билан мажмуада даволашда, пациентлар қоринда оғриқ ва ёндош нейтропения ва тромбоцитопения билан кечувчи яширин қон юзасидан мусбат реакция бўлган колит тўғрисида хабар берилган.
Пациентлар консерватив медикаментоз даволашга реакция қилишган.
Ўткир миелоцитар лейкози бўлган болаларда, Цитарабинни стандарт дозаларда бошқа препаратлар билан мажмуада интратекал юборилгандан кейин кечиккан авж олувчи кўтарилиб борувчи фалаж тўғрисида хабар берилган.
Инфекциялар ва инвазиялар: пневмония, сепсис, инекция қилинган соҳада тери ости клетчаткасини яллиғланиши.
Қон яратиш аъзолари ва лимфатик тизим томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, анемия, мегалобластоз, ретикулоцитопения.
Иммун тизими томонидан: анафилакция, аллергик шиш.
Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан: анорекция.
Нерв тизими томонидан: нейротокциклик, неврит, бош айланиши, бош оғриғи.
Кўриш аъзолари томонидан: конъюнктивит (тошма билан кечиши мумкин).
Юрак томонидан: перикардит.
Қон томирлари томонидан: тромбофлебит.
Нафас аъзолари, кўкрак фақаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: нафасни қийинлашиши, томоқда оғриқ.
Меъда-ичак йўллари томонидан: панкреатит, қизилўнгачда яраларни ҳосил бўлиши, қоринда оғриқ, диарея, эзофагит, кўнгил айниши/қусиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ёки анал соҳани яллиғланиши ёки яраланиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жигар дисфункцияси, сариқлик.
Тери ва тери ости тўқималари касалликлари: терини яралар билан қопланиши, алопеция, сепкилларни пайдо бўлиши, тошмалар, қичишиш, эшакеми.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, сийишни тутилиши.
Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш жойида реакциялар: кўкракда оғриқ, иситма, юбориш жойида реакциялар (тери остига юбориш жойида оғриқ ва яллиғланиши).
Интратекал юбориш
Цитарабин препаратини интратекал юбориш тизимли токцикликка олиб келиши мумкин, шунинг учун қон яратиш тизимини синчков назорат қилиш тайинланган.
Антилейкоз даволашга тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Анча яққол намоён бўлувчи токциклик кам юз беради.
Интратекал юборилганда энг кўп юз берадиган ножўя реакцияларга кўнгил айниши, қусиш ва иситма киради.
Бу реакциялар кучсиз намоён бўлади ва ўз-ўзидан ўтиб кетади.
Параплегияни ривожланиши тўғрисида хабар берилган.
Тиришишлар билан ёки у сиз кечувчи некротик лейкоэнцефалопатияни ривожланиши тўғрисида хабар берилган; айрим ҳолларда пациентларга интратекал равишда метотрексат ва гидрокортизон юборилган, шунингдек МНТ нур билан даволаш ўтказилган.
Алоҳида нейротоксик таъсири тўғрисида хабар берилган.
Мажмуавий тизимли кимётерапия, МНТ ни профилактик нурлантириш ва Цитарабинни интратекал юбориш ёрдамида даволанган, ремиссия ҳолатида бўлган иккита пациент кўр бўлиб қолишган.
Цитарабин препаратини интратекал ва вена ичига бир вақтда бир неча кун давомида қўлланганда орқа мия томонидан токсик реакцияларни юз бериш хавфи мавжуд, бироқ ҳаёт учун хавфли бўлган касалликларни даволашда, шифокор ўз фикрига кўра Цитарабин препаратини кейинчалик интратекал ва вена ичига қўллашни буюради
Юқори дозаларни қўллаб ўтказиладиган схемалар
Инфекциялар ва инвазиялар: сепсис, жигар абсцесси.
Нерв тизими бузилишлари: кома ёки бош мия ва мияча фаолиятини бузилиши, шу жумладан шахсни ўзгариши, уйқучанлик ва тиришишлар; периферик мотор ва сенсор нейропатиялар.
Кўришни бузилишлари: шох пардага токсик таъсир, геморрагик конъюнктивит.
Юрак фаолиятини бузилишлари: ўлим билан якунланувчи кардиомиопатия.
Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари бузилишлари: катталарда респиратор дистресс-синдром, ўпка шиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: ичак некрози, некротик колит, меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши (шу жумладан ичакнинг кистозли пневматози, бу перитонитга олиб келади).
Гепатобилиар тизим томонидан: гипербилирубинемия билан кечувчи жигарни шикастланиши.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кейинчалик десквамация билан кечувчи тери тошмаси, алопеция.
Айрим пациентларда инекция ёки инфузия соҳасида тромбофлебит юз берган, айрим пациентлар тери ости инекциялари соҳаларида оғриқ ва яллиғланиш юз бергани тўғрисида хабар беришган.
Бироқ кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилган.
Цитарабинни (1 г/м2) ҳам алоҳида, ҳам бошқа кимётерапевтик препаратлар (мета-АМСА, даунорубицин, ВП-16) билан бирга экспериментал тарзда қабул қилган пациентларда яққол сабабларсиз диффуз интерстициал пневмония ҳолатлари аниқланган, бироқ улар Цитарабин билан даволашга боғлиқ бўлиши хам мумкин.
Кам ҳолларда десквамацияга олиб келган терида тошмалар тўғрисида хабар берилган.
Тўлиқ алопеция стандарт даволаш дастурига нисбатан, юқори дозалар билан даволашга бўлган энг тарқалган реакция ҳисобланади.
Хабар берилишича, лейкознинг қайталанишлари юзасидан юқори дозаларда даволашдан кейин кескин респиратор дистресс синдром кузатилган, у тезда ўпка шиши ва кардиомегалиягача авж олган.
Ўлим ҳолати қайд этилган