Цистаин ЛП rasmini ko'rish

Таркиби:

ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ацетилцистеин – 200 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза гидрати – 58,9 мг, натрий крахмалгликоляти – 16 мг; коллоид кермний диоксиди – 0,1 мг, микрон ўлчамдаги банан заррачалари – 1 мг; магний стеарати – 2 мг; талк – 2 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетилцистеин

Препаратнинг савдо номи:

Цистаин-ЛП

Фармакалогик гуруҳи:

Балғам кўчирувчи восита.

Дори шакли:

капсула

оқ рангли кукун сақловчи яшил рангли капсула.

Балғам кўчирувчи восита.

R05CB01

Фармакологик таъсири – муколитик, балғам кўчирувчи, детоксикация қилувчи таъсир кўрсатади. Эркин сулфгидрил гуруҳлари борлиги туфайли, балғамнинг нордан мукополисахаридларининг дисулфид боғларини узади, мукопротеидларнинг деполимеризациясини тормозлайди ва балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради олиб келади. Балғамни суюлтиради ва унинг хажмини сезиларли даражада оширади. Мукоз ҳужайраларига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, уларнинг секрети фибриннинг лизисини чақиради. Глутатион синтезини оширади ва детоксикация жараёнларини фаоллаштиради. Ўпка тўқимаси ва нафас йўлларида ўткир ва сурункали яллиғланишни ривожланишига масъул бўлган эркин радикаллар ва кислороднинг реактив метаболитларини ҳосил бўлишини сусайтириши билан боғлиқ бўлган яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Ичга қабул қилинганда яхши сўрилади, бироқ биокираолишлиги паст -10% дан кўп эмас (жигар орқали “биринчи ўтишда” цистеин ҳосил бўлиши билан дезацетилизацияга учрайди), Смах га 1-3 соатдан сўнг эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 50% ни ташкил этади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, ҳомилани ўраб турувчи суюқликда аниқланган. Ичга қабул қилинганда Т1/2 – тахминан 1 соат, жигар циррозида 8 соатгача ошади. Асосан буйрак орқали нофаол метаболитлари кўринишида (ноорганик судьялар, диацетилцистеин) чиқарилади, озгина қисми ичак орқали ўзгармаган холда чиқарилади. Сурункали бронхити ва муковисцидози бўлган пациентларда ацетилцистеинни профилактик қўлланилганда зўрайишлар сони ва оғирлик даражасини камайиши кузатилади. Ацетилцистеиннинг ҳимоя механизми унинг реактив сулфгидрил гуруҳларининг кимёвий радикалларни боғлаб олиш хусусиятига асосланган.

Нафас аъзоларининг қийин ажралиб чиқувчи қовушқоқ балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, бронхоэктазалар, астматик бронхит, бронхиал астма, бронхиолит, муковисцидоз, ларингофарингит, параназал синусит, эффузия биланкечувчи ўрта қулоқ отити, серозли ўрта қулоқ отитида қўлланилади

Препарат овқатланишдан олдин, сув билан қабул қилинади. Ўткир касалликлар: 200 мг дан кунига 3 марта буюрилади. 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 200 мг дан кунига 2 марта буюрилади. Сурункали касалликлар: 200 мг дан кунига 2 марта буюрилади. 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 100 мг дан кунига 2 марта буюрилади. Муковисцидоз: 6 ёшдан катта болаларга – бир марта қабул қилишда 200 мг, кунига 3 марта буюрилади. 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда 100 мг дан кунига 4 марта буюрилади. Доза ёшга ва симптомларга мувофиқ равишда.

Кам ҳолларда стоматит, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея, эшакеми, қичишиш, тошмалар, бош оғриғи, қулоқни шанғиллаши ёки бронхоспазм (кўпинча бронхиал астмаси бўлган беморларда) тахикардия, гипертензия кузатилади. Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат этиш лозим.

Препаратга юқори сезвчанликда меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида қўллаш мумкин эмас.

Ацетилцистеинни, йўтал рефлексини сусайтириши натижасида, балғамни димланиши хавфи туфайли, йўталга қарши воситалар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Ацетилцистеин ва нитроглицеринни бир вақтда қўлланганида охиргисининг таъсирини кучайишига олиб келади. Перорал антибиотиклар (амоксициллин, доксициклин, эритромицин, тиамфеникол, цефуроксим) нинг таъсирини сусайиши ацетилцистеин билан бирга қабул қилинганда юз бериши мумкин. Препаратларни қабул қилиш орасида, камида икки соатли интервалга риоя қилиш керак.

Препаратни ҳомиладорликда ёки лактация даврида қўллаш бўйича клиник маълумотлар чекланган, шунинг учун препаратни фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганидагина қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ацетилцистеин суткада 1 кг тана вазнига нисбатан 500 мг дозада қабул қилинганда дозани ошириб юборилиш белгилари ва симптомларини келтириб чиқармаган. Симптомлари: доза янглишиб ёки атайин ошириб юборилганда диарея, қусиш, меъда соҳасида оғриқ, жиғилдон қайнаши ва кўнгил айниши ҳолатлари кузатилади. Даволаш: симптоматик даволаш.

Рецепциз.

200 мг дан капсулалар, №100 (10х10) (блистер).

3 йил.