Ципрол 500рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 550 мг ципрофлоксацин гидрохлориди 500 мг ципрофлоксацинга эквивалент; ёрдамчи моддалар: крахмал, талк, магний стеарати, натрия крахмал гликоляти, титан диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ципрофлоксацин (ципрофлоксацин гидрохлориди ҳолида).

Препаратнинг савдо номи:

Ципрол 500

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ рангли, овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томони текис ва иккинчи томонида рискаси бўлган таблеткалар

антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA02

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва яхши сўрилади. Препарат қабул қилинган вақтдан то унинг қонда аниқланишигача бўлган вақт (Смах), одатда 30 минутдан кам. Қонда максимал концентрацияга эришиш вақти 1-1,5 соатни ташкил қилади. Препаратнинг биокираолишлиги тахминан 70-80% ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 30-40% ни ташкил қилади. Аъзолар ва тўқималарга осон киради, гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон ўтади, қисман жигарда биотрансформацияга (15-30%) учрайди ярим чиқарилиш вақти (Т1/2) 3-5 соат. Буйраклар фаолияти сезиларли даражада бузилганида бу кўрсатгич ошиши мумкин (ҳатто 12 соатгача). Асосан ўзгармаган ҳолда буйраклар, шунингдек ичак орқали чиқарилади.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, обструктив литиаз, цистит, сийдик йўлларининг асоратли ёки қайталанувчи инфекциялари, простатит, эпидидимит), нафас йўлларининг инфекциялари (пневмония, бронхопневмония, инфекцияланган плеврит, ўпка абсцесси, инфекцияланган бронхоэктазлар, сурункали бронхитнинг зўрайиши), тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (инфекцияланган яралар, жароҳат инфекциялари, абсцесслар, целлюлитлар, ташқи отитлар, инфекцияланган куйишлар), меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (қорин тифи, бактериал диарея ва бошқалар), қорин бўшлиғи инфекциялари (перитонит, қорин бўшлиғидаги абсцесс, холангит, холецистит, ўт қопи эмпиемаси), кўз, ўрта қулоқ ва қўшимча бўшлиқлар, суяклар ва бўғимлар, кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари, гонорея, менингит, эндокардит, бактериемия, сепсис ва бошқа йирингли-яллиғланишли жараёнлар. Иммунитети сусайган беморлардаги инфекцияларни олдини олиш ва даволашда қўллнади.

Ичга қўлланади. Таблеткаларни оч қоринга ёки овқатдан сўнг бутунлигича, озгина суюқлик билан ютиш лозим. Доза инфекциянинг жойлашиши ва кечишининг оғирлиги, шунингдек микроорганизмнинг сезгирлигига қараб шахсий белгиланади. Буйракларнинг фаолияти ўртача ва яққол бузилган беморларда дозалаш тартибини тузатиш талаб қилинади (яъни креатинин клиренси (КК) минутига 20 мл дан кам бўлганида, суткада 2 марта буюрилганида бир марталик доза ўртача дозанинг 50% ташкил қилиши керак, ёки одатдаги бир марталик доза суткада бир марта юборилади). Кекса ёшли беморлар учун дозани камайтириш керак (одатда 1/3 га). Буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида 0,25-0,5 г дан суткада 2 марта буюрилади; асоратланганда-500-750 мг да суткада икки марта, даволаш курси 7-10 кун. Асоратланмаган гонореяда 0,25-0,5 г бир марта; гонорея инфекцияси хламидия ва микоплазма билан бирга қўшилганида 0,75 г дан ҳар 12 соатда 7-9 кун давомида. Бурун-халқумда менингококк ташувчиликда бир марта 0,5 г ёки 0,75 г буюрилади. Салмонелларни сурункали ташувчиликда 0,25 г дан суткада 4 марта буюрилади. Пневмонияда, остеомиелитда 0,75 г дан суткада 2 марта 7-14 кун давомида буюрилади. Стапҳйлоcоccус ауреус чақирган меъда-ичак йўлларининг инфекцияларида 0,75 г дан ҳар 12 соатда 7-28 кун давомида буюрилади.

Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм бўлишининг бузилиши, диарея, қорин соҳасида оғриқ, метеоризм, иштаҳани йўқолиши, холестатик сариқлик, гепатит. Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, меньшевизм, чарчоқлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, қўзғалиш, қалтираш, периферик невралгия, парестезиялар, кўп терлаш, ҳаракат координациясини бузилиши, тиришиш, безовталик ҳолати, депрессия, галлюцинациялар, даҳшатли тушлар кўриш (бу реакциялар препаратни бекор қилишни талаб қилади). Тери томонидан: қичима, эшакеми, фотосенсибилизация, қизариш. Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, хушдан кетиш, гипертензия, стенокардия, миокард инфаркти, церебрал тромбозлар. Қон ва унинг компонентлари томонидан: эозинофилия, лейкопения, лейкоцитоз, камқонлик, гемолитик камқонлик, тромбоцитопения, тромбоцитоз. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гломерулонефрит, дизурия, полиурия, кристаллурия, албуминурия, уретрал қон кетишлар, ҳатто транзитор буйрак етишмовчилигининг ривожланишигача бўлган фаолиятлар бузилиши. Сезги аъзолари томонидан: таъм ва ҳид сезишни бузилиши, кўришнинг бузилиши (диплопия, хроматопсия), қулоқларда шовқин, вақтинчалик қулоқ оғирлиги (айниқса баланд товушларга). Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: тери тошмалари, дорилар таъсиридаги иситма, кам ҳолларда – Квинке шиши, бронхоспазм, артралгия,  жуда кам ҳолларда – анафиликтик шок, петехиялар, геморрагик пуфакчалар, миалгия, васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаел синдроми.

Ципрофлоксацинга ёки ҳар қандай бошқа хинолон препаратларига юқори сезувчанлик, 15 ёшгача бўлган болалар (ёшларда тоғайларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин), кексалик ёши, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда буюрилганида фторхинолонлардан ташқари, бошқа антибиотиклар ва антибактериал воситаларнинг таъсирини сусайиши аниқланмаган. Бир вақтда темир препаратлари, сукралфат таркибида алюминий, магний ёки калций гидроксидини сақловчи антацидларни қабул қилиш препаратнинг сўрилишини пасайишини чақиради, шунинг учун бу препаратларни буюриш орасидаги вақт 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Теофиллин билан бир вақтда қабул қилиш унинг ножўя таъсирини кучайтиради, бу теофилиннинг дозасини камайтиришни талаб қилиши мумкин. Варфарин билан бир вақтда қўлланганида варфариннинг охирги таъсири кучаяди. Пробенецид билан бирга буюрилганида препаратнинг таъсири кучаяди.

Бош мия томирларининг яққол атеросклерози, мия қон айланишининг бузилишлари, анамнезида тутқаноқ, тиришиш ҳуружлари, жигар ва буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган (фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича) кекса ёшли пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Даволаниш даврида беморлар етарли миқдорда суюқлик қабул қилишлари лозим. Препарат реакциялар тезлигини пасайишини чақириши мумкин (айниқса алкогол билан бир вақт қўлланганида), буни касби диққат ва тезкор реакцияларни талаб қиладиган шахслар (масалан, транспорт ҳайдовчилари) ҳисобга олишлари керак. Оғир ва узоқ давом этувчи диарея ҳолида сохтамембраноз колит ташҳисини истисно қилиш керак, у препаратни дарҳол бекор қилишни ва мувофиқ даволашни буюришни талаб қилади. Препарат билан даволаниш даврида айрим лаборатория кўрсатгичлари ўзгариши мумкин: сийдикда чўкма пайдо бўлиши, қон зардобида креатинин, мочевина, билирубин, жигар трансаминазаларининг концентрациясини вақтинча ошиши; айрим ҳолларда – гипергликемия, кристаллурия ёки гематурия, протромбин кўрсатгичларини ўзгариши. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича Улашиш: 17 702 Виеwс

Бирламчи ўрам: 10 таблетка алюмин фолга ва ПВХ плёнкадан бўлган блистерда; Иккиламчи ўрам: 1 блстер қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.